Bulutlardan o’zmiş himmatlar (Bulutları geçen himmetler) -2

Ҳимматнинг турлилиги ва унинг жаннат талаби ҳамда дунё талабига таъсири

Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, ҳимматлар нақадар муҳим ва улар бир-биридан нақадар фарқли! Баъзи ҳимматлар аршга осилган бўлса, баъзилари ҳожатхона атрофида айланади». Йигитлардан бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар, улардан ҳар бирининг ўз истаги бор эди. Бири шафоат-ҳомийлик истаса, бошқаси молу дунё истагида ва яна бири ҳожати битишини истарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса улардан иккисининг истакларини бажардилар. Учинчиларига навбат келганда, у Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиздан бир истагим бор, фақат бу ўз ўртамизда бўлсин», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу олийҳиммат йигитга қараб:

— Нима истагинг бор.

— Мен сиздан молу дунё ёки дунёвий бир ҳожат истамайман. Мен сиздан фақат бир нарса сўрайман.

— Нима нарса экан?

— Жаннатда сиз билан бирга бўлишни истайман.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга йўл кўрсатдилар ва:

— Бу тилагинг амалга ошиши учун кўп намоз ўқиб менга ёрдам бер. Чунки сен Аллоҳга ҳар сажда қилганингда, Аллоҳ таоло у сабабли сенинг даражангни бир поғона кўтаради ва шу сабабли сенинг бир гуноҳингдан ўтади.

Ҳимматлар инсонни ҳаракатга келтиради. Фалончи билан тугунчининг фарқига бир назар солинг! Нимага фалончи жуда қаттиқ совуқда иссиқ жойини ташлаб, Аллоҳнинг жарчисига (муаззинга) лаббай, деб ижобат қилади. У ўз парвардигори таборака ва таолонинг жарчисига қулоқ солиб, шаҳвати ва жойини ташлашига уни нима ундади?! Айни пайтда тугунчи Аллоҳнинг жарчиси «Намоз уйқудан афзал!», – деб жар солганини эшита туриб, ўрнидан тура олмади, ҳолбуки, у намозга чиқмаслиги сабабли мунофиқлар сафига қўшилиб қолишини яхши билади. Фалончини ҳаромдан бир сўм ҳам олмайдиган, тугучини эса ҳалолданми ё ҳаромдан еяётганига эътибор бермайдиган қилиб қўйган нарса нима? Унисини тоат қилишга нима ундамаоқдаю, бунисини тоатдан нима тўсиб қўймоқда? Унисини нима ҳаромдан тийиб қўймоқдаю бунисини ҳаром ишларни қилишига солиб қўйяётган нима? Бу жаннатдан бошқасини эваз бўлишига рози бўлмайдиган олий ҳимматлардир! Шунинг учун ҳам Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Умр жуда ҳам қимматбаҳо, уни жаннатдан бошқасига алиштирма!» Инсонлар икки турли бўлади, учинчиси йўқ: «Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор». Улар бир-бирларидан фарқлидирлар. Айтилган сўздан кўра қилинган ишниннг таъсири каттароқ. Бир мураббий фарзандларидан бирига айтган экан: «Сенинг асосий ғаминг асло еб-ичиш, турар жой ва уйланиш бўлмасин. Булар нафснинг ғами, қалбнинг ғами қаерда қолади? Ҳақиқий ғаминг – сени ғамга солган нарсадир. Шундай экан сенинг ғаминг Аллоҳнинг розилиги ва охират ҳовлисидаги саодатмандлик бўлсин!»

Умар ибн Абдулазизнинг ҳиммати

Умар ибн Абдулазиз олий ҳиммати билан қандай қилиб улуғлар сафига қўшила олгани ҳақида сўров бўлди. У ўзининг қисқа халифалик даврида Хулафои Рошидинларнинг бешинчиси бўла олди. Унинг халифалиги икки йил, беш ой ва бир неча саноқли кунлар давом этган, холос. Лекин у шу вақтда қанча нарсани амалга оширгани Аллоҳга аён. Одамлар ўзаро бир-бирларидан сўрашади, қандай қилиб Умар Ибн Абдулазиз бунчалик ишларни амалга ошира олди? Жавоб шу эдики, у ҳар бир қадамини Ёлғиз Аллоҳ учун деган ниятда ташлаган. Ўз ҳаётини Аллоҳ таборака ва таоло учун бахшида қилган эди. Шу сабабдан бир ўзи қисқа вақт ичида, узоқ йиллар мобайнида бир қанча қавмлар қила олмаган ишларни рўёбга чиқарди. У киши амир бўлишидан илгари аёли Фотимага: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим амирликни истаябди», – дер эди ва амир ҳам бўлди. Амир бўлганидан кейин ҳимматлари юксалиб кетди ва аёлига: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим халифаликни истаябди», – деди ва халифаликка ҳам эришди. Барча мусулмонларга, қирқдан ортиқ ислом диёрларига амир бўлди. Ер юзининг шарқию ғарби у кишининг қўл остида, у кишига тобе бўлди. Халифа бўлганидан кейин ҳиммати янада юксалди ва аёлига: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим жаннатни истаябди”, – деди ва жаннат сари интилиб, жаннат учун амал қилди. Ҳайит куни жон чиқиш вақти яқинлашганда одамларни ҳузуридан чиқиб кетишга буюрди. Улар чиқдилар ва кимнингдир ушбу оятни ўқиганини эшитдилар: «Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир». Аллоҳ унинг ажрларини мўл қилиб берсин. Унинг мақсади пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ягона эди: «Ким ғамларни битта ғам — охират ғами — қилса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини аритади».

(Давоми бор)

Манба: IslamNuri.com

Himmatning turliligi va uning jannat talabi ham da dunyo talabiga ta’siri

Ibnul Qayyim rohimahulloh aytadilar: «Allohga qasamki, himmatlar naqadar muhim va ular bir-biridan naqadar farqli! Ba’zi himmatlar arshga osilgan bo‘lsa, ba’zilari hojatxona atrofida aylanadi». Yigitlardan bir guruhi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning huzurlariga keldilar, ulardan har birining o‘z istagi bor edi. Biri shafoat-homiylik istasa, boshqasi molu dunyo istagida va yana biri hojati bitishini istardi. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam esa ulardan ikkisining istaklarini bajardilar. Uchinchilariga navbat kelganda, u Payg‘ambari- miz sollallohu alayhi va sallamga: «Sizdan bir istagim bor, faqat bu o‘z o‘rtamizda bo‘lsin», – dedi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bu oliyhimmat yigitga qarab:

— Nima istaging bor.

— Men sizdan molu dunyo yoki dunyoviy bir hojat istamayman. Men sizdan faqat bir narsa so‘rayman.

— Nima narsa ekan?

— Jannatda siz bilan birga bo‘lishni istayman.

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam unga yo‘l ko‘rsatdilar va:

— Bu tilaging amalga oshishi uchun ko‘p namoz o‘qib menga yordam ber. Chunki sen Allohga har sajda qilganingda, Alloh taolo u sababli sening darajangni bir pog‘ona ko‘taradi va shu sababli sening bir gunohingdan o‘tadi.

Himmatlar insonni harakatga keltiradi. Falonchi bilan tugunchining farqiga bir nazar soling! Nimaga falonchi juda qattiq sovuqda issiq joyini tashlab, Allohning jarchisiga (muazzinga) labbay, deb ijobat qiladi. U o‘z parvardigori taboraka va taoloning jarchisiga quloq solib, shahvati va joyini tashlashiga uni nima undadi?! Ayni paytda tugunchi Allohning jarchisi «Namoz uyqudan afzal!», – deb jar solganini eshita turib, o‘rnidan tura olmadi, holbuki, u namozga chiqmasligi sababli munofiqlar safiga qo‘shilib qolishini yaxshi biladi. Falonchini haromdan bir so‘m ham olmaydigan, tuguchini esa haloldanmi yo haromdan yeyayotganiga e’tibor bermaydigan qilib qo‘ygan narsa nima? Unisini toat qilishga nima undamaoqdayu, bunisini toatdan nima to‘sib qo‘ymoqda? Unisini nima haromdan tiyib qo‘ymoqdayu bunisini harom ishlarni qilishiga solib qo‘yyayotgan nima? Bu jannatdan boshqasini evaz bo‘lishiga rozi bo‘lmaydigan oliy himmatlardir! Shuning uchun ham Ibnul Javziy rohimahulloh aytganlar: «Umr juda ham qimmatbaho, uni jannatdan boshqasiga alishtirma!» Insonlar ikki turli bo‘ladi, uchinchisi yo‘q: «Orangizda dunyo istagan kishilar ham, oxirat istagan kishilar ham bor». Ular bir-birlaridan farqlidirlar. Aytilgan so‘zdan ko‘ra qilingan ishninng ta’siri kattaroq. Bir murabbiy farzandlaridan biriga aytgan ekan: «Sening asosiy g‘aming aslo yeb-ichish, turar joy va uylanish bo‘lmasin. Bular nafsning g‘ami, qalbning g‘ami qayerda qoladi? Haqiqiy g‘aming – seni g‘amga solgan narsadir. Shunday ekan sening g‘aming Allohning roziligi va oxirat hovlisidagi saodatmandlik bo‘lsin!»

Umar ibn Abdulazizning himmati

Umar ibn Abdulaziz oliy himmati bilan qanday qilib ulug‘lar safiga qo‘shila olgani haqida so‘rov bo‘ldi. U o‘zining qisqa xalifalik davrida Xulafoi Roshidinlarning beshinchisi bo‘la oldi. Uning xalifaligi ikki yil, besh oy va bir necha sanoqli kunlar davom etgan, xolos. Lekin u shu vaqtda qancha narsani amalga oshirgani Allohga ayon. Odamlar o‘zaro bir-birlaridan so‘rashadi, qanday qilib Umar Ibn Abdulaziz bunchalik ishlarni amalga oshira oldi? Javob shu ediki, u har bir qadamini Yolg‘iz Alloh uchun degan niyatda tashlagan. O‘z hayotini Alloh taboraka va taolo uchun baxshida qilgan edi. Shu sababdan bir o‘zi qisqa vaqt ichida, uzoq yillar mobaynida bir qancha qavmlar qila olmagan ishlarni ro‘yobga chiqardi. U kishi amir bo‘lishidan ilgari ayoli Fotimaga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim amirlikni istayabdi», – der edi va amir ham bo‘ldi. Amir bo‘lganidan keyin himmatlari yuksalib ketdi va ayoliga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim xalifalikni istayabdi», – dedi va xalifalikka ham erishdi. Barcha musulmonlarga, qirqdan ortiq islom diyorlariga amir bo‘ldi. Yer yuzining sharqiyu g‘arbi u kishining qo‘l ostida, u kishiga tobe bo‘ldi. Xalifa bo‘lganidan keyin himmati yanada yuksaldi va ayoliga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim jannatni istayabdi”, – dedi va jannat sari intilib, jannat uchun amal qildi. Hayit kuni jon chiqish vaqti yaqinlashganda odamlarni huzuridan chiqib ketishga buyurdi. Ular chiqdilar va kimningdir ushbu oyatni o‘qiganini eshitdilar: «Biz o‘sha oxirat diyorini yer yuzida zulmu-zo‘ravonlik va buzg‘unchilik qilishni istamaydigan kishilar uchun qilurmiz. Oqibat taqvo qiluvchi kishilarnikidir». Alloh uning ajrlarini mo‘l qilib bersin. Uning maqsadi payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam aytganlaridek yagona edi: «Kim g‘amlarni bitta g‘am — oxirat g‘ami — qilsa, Alloh taolo uning dunyo va oxirat g‘amlarini aritadi».

(Davomi bor)

Devami

Ko‘hna Toshkent darvozalari

Тошкент қадимий тарихга эга бўлиб, у ўтган давр мобайнида кўпдан-кўп босқинчилик ва шафқатсизликларни бошидан кечирди. Шу сабабдан шаҳар халқи озодлик ва мустақиллик йўлида узоқ йиллар қаҳрамонона кураш олиб борди. Тошкент қулай географик ўринда жойлашганлиги боис доим ўзга давлатларнинг эътиборини ўзига тортиб келган. Шаҳар ташқи душманлардан сақланиш учун ўша даврлардаёқ девор билан ўраб олинган эди. Тарихий маълумотларга кўра, 19 асрдаёқ Тошкент уч қатор айланма девор билан қуршаб олинган.

Ҳусниддин Нурмуҳаммедовнинг «Тошкентнинг қадимги дарвозалари» деб номланган асарида Тошкент девори ҳақида қуйидаги маълумотлар келтириб ўтилган: «18 асрнинг охирларида шаҳар мудофаа деворининг баландлиги салкам 8 метр, тепа қисмининг кенглиги 2 метргача бўлган. Девор айланасининг узунлиги 18,2 км., шаҳарнинг умумий майдони эса 26,4 кв. км.ни ташкил этган».

Тўхтовсиз урушлар натижасида шаҳар девори яроқсиз ҳолга келиб, қайта қуришни талаб қилгани боис ХIХ асрнинг ўрталарида Тошкент шаҳрининг беклар беги шаҳар деворини қайтадан таъмирлатади. Бу вақтда девор баландлиги 10 метрдан ошиб, деворнинг юқори қисмида душманга ўқ отиш учун кўплаб шинаклар очилган эди. Шаҳар мудофаа деворининг 12 та дарвозаси (Тахтапул, Лабзак, Қашқар, Қўқон, Қўймас, Беш­ёғоч, Камолон, Самарқанд, Кўкча, Чиғатой, Сағбон, Қорасарой) ва иккита қоф­қаси (яъни, 1 нафар отлиқ кириб чиқадиган туйнукчаси) бўлган.

Бу 12 дарвозанинг ҳаммаси катта йўл устида қурилган бўлиб, дарвозалар мустаҳкам, қаттиқ ёғоч – тоғ арчасидан ясалган ва уст томонига нақшинкор безаклар берилган. Ҳар бир дарвозада жуфт халқалар ва калитлар бўлган. Калитлар дарвозабонлар қўлида сақланган. Дарвозабонлар дарвозани тонгда очиб, қуёш ботганда беркитганлар. Дарвоза ёпилгандан сўнг, уни очишга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмаган. Фақатгина шаҳар ҳокимининг ўта зарур фармойиши бўлгандагина дарвозани очишга рухсат берилган. Дарвозадан ичкарига кирганда узун йўлак бўлиб, унинг икки томонида ҳужралар жойлашган. Ҳужраларнинг бири овқатланиш жойи бўлса, иккинчиси дам олиш хонаси бўлган. Дарвозабонлар вақти-вақти билан алмашиниб навбатчилик қилганлар. Шаҳарнинг ўн икки дарвозаси ортида ҳаёт қизғин давом этган.

Маълумотларга кўра, шаҳарда боғдорчилик яхши ривожланган. Бу ерда ёнғоқ, олма, нок, шафтоли, узум етиштирилган. Шафтолининг шундай бир машҳур нави бўлганки, унинг бир донасидан бир пиёла шарбат чиққан. Ёнғоқнинг, айниқса, ғалвир деб номланган нави кўп бўлиб, унинг мағзи кўриниб турган. Тошкент ўзининг ажойиб манзараси ва гуллари билан ҳам ажралиб турган. Гуллар орасида, айниқса, Тошкент лоласи машҳурдир. Лоланинг бу нави саккиз, ўн икки япроқли бўлиб, улар бир-бирига ўхшамайдиган турли ранглар билан қопланган.

Тарихчи Ҳамид Зиёэвнинг «Тарих – ўтмиш ва келажак кўзгуси» асарида 1741 йили Тошкентга келган татар савдогари Шубай Арслоновнинг Тошкент ҳақидаги маълумотлари келтирилиб, шаҳарнинг ўша даврдаги таш­қи ва ички манзараси қу­йидагича тасвирланади: «Тошкент шаҳри қалин пахса девор ва зовурлар билан ўраб олинган. Шаҳар катталиги жиҳатидан Қозон шаҳрига тенг келади. Унинг ўн икки дарвозаси бор. Бу ерда иморатлар тартибсиз ҳолда пахса девор билан қурилган. Шаҳарда боғ ва масжидлар кўп. Катта масжидларда кўпчилик бўлиб намоз ўқиганлар. Дарвозалар олдида алоҳида миршаблар туради. Уларда тўп йўқ, узоққа отадиган милтиқлар бор. Бундай милтиқлар Тошкентда ясалади. Шаҳарни ўн икки кишидан ташкил топган кенгаш бошқарган. Ҳукумат қароргоҳи Кўкча дарвозаси ёнидаги қалъада иш юритади. Тошкентдан Туркистонгача бўлган йўлни юк карвони олти кунда босиб ўтган. Иргиз дарёсидан Уфагача уч кун, Бухорогача ўн кун, Балхга йигирма кун, Бадахшонгача ўн беш кун юрилган».

1865 йил 16 июнда чор Россияси қўшинлари шаҳарни босиб олгандан сўнг, ўн икки дарвозанинг рамзий олтин калитларини генерал Черняэв 1865 йилда Петербургдаги ҳарбий музейга топширган. Калитлар 1933 йил 14 июнда Ўзбекистонга олиб келиниб, Ўзбекистоннинг Москвадаги доимий вакили Муҳиддин Турсунхўжаэв томонидан қабул қилинган ва улар ёдгорликларни сақлаш қўмитасининг раиси Низомиддин Хўжаэвга топширилган. Бу ҳақдаги далолатнома Ўзбекистон ­халқлари тарихи музейида сақланмоқда. Низомиддин Хўжаэв ташаббуси билан калитлар устида текширувлар ўтказилганда, тахмин қилинганидек, кумушдан ясалиб, устига олтин суви юритилган бўлмай, балки соф олтиндан ясалганлиги аниқланган. Ҳозирда бу калитларнинг ўн биттаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида сақланаётган бўлса, биттаси Ўзбекистон халқлари тарихи музейида кўргазмага қўйилган. Бу калитларнинг ҳар бирида ясалган вақти (ҳижрий 1282 йил) ва дарвозалар номи ёзиб қўйилган.

Шуниси эътиборга моликки, барча дарвозаларнинг чиқаверишида қабристонлар бўлиб, уларнинг аксарияти ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Баъзиларидан бугунги кунда ҳозир ҳам фойдаланилади. Бу қабристонларга шаҳар мудофаасида қаҳрамонона кураш олиб борган юртнинг мард ўғлонлари дафн этилган.

————————-

Dunyoda shaharlar ko‘p – Rim, London, Moskva, Istanbul, Tehron, Madrid, Dushanbe, Nьyu-York, Toshkent… Ularning ro‘yxatini yana ancha davom ettirish mumkin. Bu shaharlarga turli xil ma’nolarni anglatuvchi ta’riflar berilgan. Rim – modalar shahri, London – tumanlar shahri, Parij – go‘zallar shahri, Lissabon – dengizchilar shahri… Vatanimiz poytaxti Toshkentni esa non shahri yoki devorlar qurshovidagi shahar deya e’tirof etishadi.

Toshkent qadimiy tarixga ega bo‘lib, u o‘tgan davr mobaynida ko‘pdan-ko‘p bosqinchilik va shafqatsizliklarni boshidan kechirdi. Shu sababdan shahar xalqi ozodlik va mustaqillik yo‘lida uzoq yillar qahramonona kurash olib bordi. Toshkent qulay geografik o‘rinda joylashganligi bois doim o‘zga davlatlarning e’tiborini o‘ziga tortib kelgan. Shahar tashqi dushmanlardan saqlanish uchun o‘sha davrlardayoq devor bilan o‘rab olingan edi. Tarixiy ma’lumotlarga ko‘ra, 19 asrdayoq Toshkent uch qator aylanma devor bilan qurshab olingan.

Husniddin Nurmuhammedovning «Toshkentning qadimgi darvozalari» deb nomlangan asarida Toshkent devori haqida quyidagi ma’lumotlar keltirib o‘tilgan: «18 asrning oxirlarida shahar mudofaa devorining balandligi salkam 8 metr, tepa qismining kengligi 2 metrgacha bo‘lgan. Devor aylanasining uzunligi 18,2 km., shaharning umumiy maydoni esa 26,4 kv. km.ni tashkil etgan».

To‘xtovsiz urushlar natijasida shahar devori yaroqsiz holga kelib, qayta qurishni talab qilgani bois XIX asrning o‘rtalarida Toshkent shahrining beklar begi shahar devorini qaytadan ta’mirlatadi. Bu vaqtda devor balandligi 10 metrdan oshib, devorning yuqori qismida dushmanga o‘q otish uchun ko‘plab shinaklar ochilgan edi. Shahar mudofaa devorining 12 ta darvozasi (Taxtapul, Labzak, Qashqar, Qo‘qon, Qo‘ymas, Besh­yog‘och, Kamolon, Samarqand, Ko‘kcha, Chig‘atoy, Sag‘bon, Qorasaroy) va ikkita qof­qasi (ya’ni, 1 nafar otliq kirib chiqadigan tuynukchasi) bo‘lgan.

Bu 12 darvozaning hammasi katta yo‘l ustida qurilgan bo‘lib, darvozalar mustahkam, qattiq yog‘och – tog‘ archasidan yasalgan va ust tomoniga naqshinkor bezaklar berilgan. Har bir darvozada juft xalqalar va kalitlar bo‘lgan. Kalitlar darvozabonlar qo‘lida saqlangan. Darvozabonlar darvozani tongda ochib, quyosh botganda berkitganlar. Darvoza yopilgandan so‘ng, uni ochishga hech kimning haqqi bo‘lmagan. Faqatgina shahar hokimining o‘ta zarur farmoyishi bo‘lgandagina darvozani ochishga ruxsat berilgan. Darvozadan ichkariga kirganda uzun yo‘lak bo‘lib, uning ikki tomonida hujralar joylashgan. Hujralarning biri ovqatlanish joyi bo‘lsa, ikkinchisi dam olish xonasi bo‘lgan. Darvozabonlar vaqti-vaqti bilan almashinib navbatchilik qilganlar. Shaharning o‘n ikki darvozasi ortida hayot qizg‘in davom etgan.

Ma’lumotlarga ko‘ra, shaharda bog‘dorchilik yaxshi rivojlangan. Bu erda yong‘oq, olma, nok, shaftoli, uzum etishtirilgan. Shaftolining shunday bir mashhur navi bo‘lganki, uning bir donasidan bir piyola sharbat chiqqan. Yong‘oqning, ayniqsa, g‘alvir deb nomlangan navi ko‘p bo‘lib, uning mag‘zi ko‘rinib turgan. Toshkent o‘zining ajoyib manzarasi va gullari bilan ham ajralib turgan. Gullar orasida, ayniqsa, Toshkent lolasi mashhurdir. Lolaning bu navi sakkiz, o‘n ikki yaproqli bo‘lib, ular bir-biriga o‘xshamaydigan turli ranglar bilan qoplangan.

Tarixchi Hamid Ziyoevning «Tarix – o‘tmish va kelajak ko‘zgusi» asarida 1741 yili Toshkentga kelgan tatar savdogari Shubay Arslonovning Toshkent haqidagi ma’lumotlari keltirilib, shaharning o‘sha davrdagi tash­qi va ichki manzarasi qu­yidagicha tasvirlanadi: «Toshkent shahri qalin paxsa devor va zovurlar bilan o‘rab olingan. Shahar kattaligi jihatidan Qozon shahriga teng keladi. Uning o‘n ikki darvozasi bor. Bu erda imoratlar tartibsiz holda paxsa devor bilan qurilgan. Shaharda bog‘ va masjidlar ko‘p. Katta masjidlarda ko‘pchilik bo‘lib namoz o‘qiganlar. Darvozalar oldida alohida mirshablar turadi. Ularda to‘p yo‘q, uzoqqa otadigan miltiqlar bor. Bunday miltiqlar Toshkentda yasaladi. Shaharni o‘n ikki kishidan tashkil topgan kengash boshqargan. Hukumat qarorgohi Ko‘kcha darvozasi yonidagi qal’ada ish yuritadi. Toshkentdan Turkistongacha bo‘lgan yo‘lni yuk karvoni olti kunda bosib o‘tgan. Irgiz daryosidan Ufagacha uch kun, Buxorogacha o‘n kun, Balxga yigirma kun, Badaxshongacha o‘n besh kun yurilgan».

1865 yil 16 iyunda chor Rossiyasi qo‘shinlari shaharni bosib olgandan so‘ng, o‘n ikki darvozaning ramziy oltin kalitlarini general Chernyaev 1865 yilda Peterburgdagi harbiy muzeyga topshirgan. Kalitlar 1933 yil 14 iyunda O‘zbekistonga olib kelinib, O‘zbekistonning Moskvadagi doimiy vakili Muhiddin Tursunxo‘jaev tomonidan qabul qilingan va ular yodgorliklarni saqlash qo‘mitasining raisi Nizomiddin Xo‘jaevga topshirilgan. Bu haqdagi dalolatnoma O‘zbekiston ­xalqlari tarixi muzeyida saqlanmoqda. Nizomiddin Xo‘jaev tashabbusi bilan kalitlar ustida tekshiruvlar o‘tkazilganda, taxmin qilinganidek, kumushdan yasalib, ustiga oltin suvi yuritilgan bo‘lmay, balki sof oltindan yasalganligi aniqlangan. Hozirda bu kalitlarning o‘n bittasi O‘zbekiston Respublikasi Markaziy Bankida saqlanayotgan bo‘lsa, bittasi O‘zbekiston xalqlari tarixi muzeyida ko‘rgazmaga qo‘yilgan. Bu kalitlarning har birida yasalgan vaqti (hijriy 1282 yil) va darvozalar nomi yozib qo‘yilgan.

Shunisi e’tiborga molikki, barcha darvozalarning chiqaverishida qabristonlar bo‘lib, ularning aksariyati hozirgi kungacha saqlanib qolgan. Ba’zilaridan bugungi kunda hozir ham foydalaniladi. Bu qabristonlarga shahar mudofaasida qahramonona kurash olib borgan yurtning mard o‘g‘lonlari dafn etilgan.

Devami

3 bin Özbek subay Rusya’da eğitilecek

2015 yılında Özbekistan ordusu mensubu olan 3 bin subay Rusya’da eğitim alacak. Özbekistan Savunma Bakanlığı yetkilisi konu ile ilgili “Ozodlik” radyosuna bilgi verdi.

Bağımsız gözlemciler Özbek ordusu ve istihbaratı subaylarının Rusya’da eğitilmesinin memleket bağımsızlığı ve güvenliği için ciddi tehlikeleri beraberinde getireceği görüşündeler.

10 Aralıkta Taşkent’te resmi ziyaret gerçekleştiren Rusya Devlet başkanı Putin 12 bin Özbek talebenin memleketinde eğitim gördüğünü açıklamıştı.

“RİA Novostı” ajansı daha önce Özbek subaylarının Rusya’da kara ve hava küvetlerinde kullanılacak silahları kullanma eğitimi gördüklerini yazmıştı.

“Ozodlik” radyosuna konuşan ve ismini açıklamayan bir Özbek subayı biz Rusya’dan satın aldığımız silahların kullanımını bu memlekette öğrenmeye mecburuz, dedi. Ona göre Rusya ve Özbekistan arasındaki askeri işbirliği ve silah ticareti anlaşması Özbek subaylarının Rusya’da eğitilmesini öngörmektedir.

ozodlik.org

 

Devami

Moskova’da Avrasya devletleri Müftüleri 10. Forumu yapılıyor

10 Aralık Çarşamba günü Moskova’da “Çağımız sorunları karşısında dinin misyonu ve din mensuplarının sorumlulukları” adında Avrasya devletleri Müftüleri 10. Forumu iş başladı. Foruma Avrasya bölgesinden 20 dan fazla devletten İslam dini alimleri ve yetkililer katılıyor. 

Forum katılımcıları arasında Rusya Müftüler Konseyi Başkanı Ravil Gaynudin, Türkiye Diyanet İşleri Başkanı Mehmet Görmez, İran İslam Cumhuriyeti Kültür Devrimi Yüksek Konseyi üyesi Ayetullah Ali Rıza Arefi, Dünya Müslüman Alimler Birliği genel sekreteri Şeyh Ali el-Karadağ gibi isimler var.

Forumda 3 ana oturum yapılıyor: “ Barış ve istikrarı korumada İbrahimi dinlerin ahlaki değerlerinin önemi”, “ Avrasya entegrasyonu ve İslam dünyası: Müslümanların potansiyelleri ve sorumlulukları” ve “Toplumun gelişmesinde devletin ve dini kurumların işbirliği”.

Forumun son günü olan Cuma gününde Moskova’da yeniden inşa edilmekte olan Merkez Cami binası tavanına İslam dininin simgesi olan Hilal yerleştirilecek. 10 bin kişi namaz kılabilecek bu Caminin açılış töreni Rusya ve Türkiye Cumhurbaşkanlarının katılımıyla 2016 yılında gerçekleşecek.

Kaynak: newsru.com

Devami