Туркистонликлар учун қисқа йўлнома (ЎЗБЕКЧА)
2 Şubat 2014  //  By:   //  GENEL BİLGİLER, TÜRKİSTAN  //  2 Comments   //   4768 Okunma

ЎЗБЕКЧА МАТН

Туркистонликлар учун қисқа йўлнома

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Туркистонликларнинг ғоя ва мақсадлари:

-Туркистонда яшайдиган ҳалқларнинг диний, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, таълим ва тарбия ва бошқа соҳаларда тараққий қилиши.

-Уларнинг инсоний ҳақ ва ҳуқуқларга эга бўлиши.

-Раҳбарларини ўзлари сайлашлари.

-Имоний биродарлик ва Исломий қадриятларнинг қайта тикланиши.

-Туркистонликлар ирқчиликни, маҳаллийчиликни ва қабилалараро урушларни рад қиладилар.

Туркистоннинг ҳудудий аҳамияти 

Туркистон Ўрта Осиёда яшайдиган халқларнинг тарихий ватанидир. Бугунги кунда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Шарқий Туркистон ва Афғонистонинг шимолий ҳудудлари Туркистонни ташкил қилади.

Туркистонликларнинг ғоя ва мақсадларининг асослари:

-Фойдали илм: Саҳиҳ диний илмлар ва фойдали дунёвий илмлар

-Саҳиҳ имон ва солиҳ амаллар.

-Имоний Биродарлик

-Ҳунар эгаси бўлиш, ҳалол тижорат ва иқтисодий куч.

Туркистонликлар билиши зарур бўлган илмлар: 

-Ислом динининг асослари.

-Болалар ва ёшлар учун бошланғич, ўрта ва олий таълим

-Дунё давлатлари ва Ислом умматининг ҳақиқатлари.

-Ислом ва Туркистон тарихининг муҳим нуқталари.

 

Ислом динининг асослари 

-Тавҳид эътиқоди

-Фарз амаллар (ибодатлар)

-Ҳалол ва ҳаромлар

-Ислом ҳуқуқи ва мусулмонларнинг бошқаруви

-Ислом иқтисоди

-Исломий таълим –тарбия ва мусулмон оиланинг аҳамияти

Тавҳид эътиқоди 

Аллоҳ таоло Бирдир, туғилмаган ва туғмагандир, Зоти ва сифатларида тенги ва ўхшаши йўқдир. Аллоҳ таоло ягона Робдир, яъни оламларнинг ва барча мавжудотларнинг яратувчиси, бошқарувчиси (Подишоҳи), ризқ берувчиси, ўлдирадиган ва қайта тирилтирадиган Зотдир. Аллоҳ таоло ягона Илоҳдир, яъни У ягона муқаддас Зотдир, энг кўп севиладиган ва қўрқиладиган, дуо ва таваккул қилинадиган, ибодат ва итоат этиладиган Зотдир. Аллоҳ таоло Ал –Аввал вал- Охир, Аз-Зоҳир вал-Ботин бўлган Зотдир. Ҳеч бир нарса Аллоҳ таолога тенг ва ўхшаш эмасдир. Аллоҳ таолога имон келтирганлар Унинг Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, охират куни ва яхшилик ва ёмонликнинг қадарда экаглигига ҳам имон келтирадилар.

Тавҳидни ширк бузади 

Ширк Аллоҳ таолога шерик келтириш, яъни Аллоҳ таолога имон келтириш билан бирга сохта илоҳларга (бутларга, санамларга) ибодат қилишдир. Аллоҳ таоло ширкни кечирмайди, ундан бошқа гуноҳларни Ўзи истаган бандалари учун кечиради.

Ширкнинг турлари: 

-Ҳавойи нафс бутига эргашиш: Ҳавойи нафс бути инсоннинг ўз нафсининг ёмон истакларига эргашиб, Аллоҳ таолога ибодат ва итоатни тарк қилишидир. Инсонларнинг Аллоҳга ширк келтиришларининг, мунофиқ бўлишининг ва куфрга кетишларининг асосий сабаби уларнинг ҳавойи нафс бутига эргашишларидир. Ҳавойи нафс бутига эргашмасликнинг йўли нафсни тазкия қилишдир. Тазкия Қуръони Каримнинг тушуниб ўқиш, унга имон келтириш, амалларни Қуръон ва Суннатга кўра қилиш, доимо Аллоҳни зикр қилиш, тавба ва истиғфор этиш, мўминларнинг жамоатида бўлиш билан амалга ошади.

-Тоғутларга эргашиш: Тоғут инсонлар Аллоҳ таолодан бошқа ибодат ва итоат қиладиган қиладиган кишилар, тузумлар ва нарсалардир. Исломдан бошқа бутун мафкура ва тузумлар (капитализм, социализм, фашизм, атеизм, секуларизм, диктаторликлар ва ҳк) Тоғут ҳисобланади.

-Қабрларга сиғиниш: Яъни марҳумлардан ёрдам сўраб уларга дуо қилиш. Ислом динининг асоси Аллоҳ таолога имон келтириш ва Ундан ёрдам исташ, Унга дуо, ибодат ва итоат қилишдир. Ислом динида қабр зиёрати марҳумлардан ёрдам сўраш учун эмас, аксинча ўлимни хотирлаш ва марҳумларга Аллоҳ таолодан мағфират исташ учун амалга оширилади.

-Ҳайкал бутларга сиғиниш: Муҳаммад (сав) Пайғамбар бўлиб келганларида инсонлар Лот, Узза, Манот каби ҳайкал бутларга ибодат қилардилар. Ҳозирги кунда ҳам баъзи мамлакатларда инсонлар ҳайкал бутларга ибодат қиладилар.

-Роҳибларга (муқаддас оталарга) сиғиниш: Роҳиблар (муқаддас оталар) Аллоҳ таоло ҳалол қилганлар ҳаром, ҳаром қилган нарсаларни ҳалол дейдиган кимсалардир. Шунингдек, роҳиблар ғойбни билишни иддоа қиладиган, муқаддас ҳисобланадиган, Аллоҳ ва бандалар орасида воситачи, дейиладиган, масъум ва хатосиз ҳисобланадиган кимсалардир. Ислом олимларидан динимизни ўрганиш бундай амаллардан ҳисобланмайди. Уларнинг тўғри фикрларига эргашилади, хатолари танқид қилиниб, тузатилади.

-Фолчиларга, қоҳинларга, мунажжимларга (астрологларга) ишониш ҳам ширк турларидандир.

Нифоқ (мунофиқлик) ёлғон сўзлаш, омонатга хиёнат қилиш, аҳдини бузиш билан бўлади. Бунинг ёнида Ислом ва мусулмонларни севмаслик, Ислом душманлари билан мусулмонларга қарши урушиш инсоннинг ҳақиқий маънода мунофиқ эканлигини билдиради.

Куфр Аллоҳ таолони, Фаришталарини, Китобларини, Пайғамбарларини, Охират кунини, қадарни инкор қилиш, Исломни ва Муҳаммад (сав)ни ҳақорат қилиш, Қуръон оятлари ва ҳукмларини рад қилиш, ҳалол ва ҳаромни рад қилишни билдиради.

Фарз амалларни бажариш 

Динимизда фарз амаллар намоз ўқиш, закот бериш, рамазон рўзасини тутиш ва ҳажга боришдир. Беш вақт намоз ўқиш Ислом динининг ибодатий тамалидир. Фарз намозларни ўқимайдиганлар ва бошқа фарзларни бажармайдиганлар мусулмонлардан ҳисоблансалар ҳам ҳақиқий мўмин ҳисоблана олмайдилар.

Ҳалол ва ҳаромлар 

-Қуръони Каримда ўлакса гўшт, қон,  чўчқа гўшти, Аллоҳ таолонинг исми билан сўйилмаган, бўғилиб ёки уриб ўлдирилган ҳайвонларнинг гўштлари, маст қилувчи ичимликлар кабилар ҳаром қилингандир. Шунингдек Исломда ёлғон, ғийбат, бегуноҳ инсонни ўлдириш, судхўрлик, ўғрилик, зино қилиш, ароқ ичиш, наркотик моддар истеъмол қилиш, мусулмон ота онага осий бўлиш, жиҳоддан қочиш катта гуноҳлардан ҳисобланади.

Ислом ҳуқуқи ва мусулмонларнинг бошқаруви

-Ислом динида инсонларнинг дини, жони, ақли, мол мулки, насли ва обрў эътибори дахлсиздир.

-Ислом динида диний ва дунёвий қадриятлар бир бирини рад қилмайди. Исломий бошқарув мусулмонларнинг ўз Шўроларини ташкил қилишлари ва раҳбарларини уларда сайлашлари билан амалга ошади. Мусулмонларга раҳбар бўлишнинг шартлари саҳиҳ имон, солиҳ амаллар, тўғри ва адолатли бўлиш ва бошқарув ишида аҳил (мутахассис) бўлишдир. Исломий жамиятда мусулмонлар ҳуқуқий, меҳнат  ва ҳунарларига оид фуқаровий жамиятлар қура оладилар.

Ислом иқтисоди

-Исломда хусусий мулкка эга бўлиш, тадбиркорлик ва тижорат, яъни ҳалол йўл билан мол мулк ортириш мумкиндир. Мол мулкнинг ва пулнинг закотини бериш фарздир. Бойликнинг бир гуруҳнинг ихтиёрига берилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, динимизда судхўрлик (фойизхўрлик), порахўрлик, ўғрилик ва қароқчилик таъқиқлангандир.

Исломий таълим ва оилани муҳфаза қилиш

-Исломий таълим диний илмларни ва фойдали дунёвий илмларни ўрганишдан иборатдир. Диний илмлар Қуръони Карим ўқиш ва маъносини билиш, тафсир, фиқҳ ва ҳадис имларидир. Ислом дини оилага катта аҳамият беради ва исломий оилани янги имонли авлодлар тарбия қиладиган муассаса ўрнида кўради.

Дунё давлатлари ва Ислом умматининг ҳақиқатлари 

Икки тизимли (социалистик ва капиталистик) дунё тузуми тугагандан кейин ер юзида Ислом ва унга қарши бўлган орасида кураш бошланди. Исломга қарши бўлган давлатлар ўзаро манфаат курашини ҳам олиб бормоқдалар. Дунёнинг кучли давлатлари мусулмон оламининг бойликларини бевосита (Афғонистон ва Ироқда бўлгани каби) ёки бошқа йўллар билан талон тарож қилмоқдалар. Мусулмонлар яшайдиган давлатларнинг кўпчилиги диктаторлик билан бошқарилмоқда ва улар ўз халқларига эркин яшаш, ўз раҳбарларини сайлаш, мусулмон давлатларга эркин саёҳат ва меҳнат қилиш ҳуқуқини бермаяптилар.

Ислом ва Туркистон тарихининг муҳим нуқталари 

-Ислом уммати аввал саодат асрини яшади, рошид халифалар тарафидан бошқарилди. Умавийлар, Аббосийлар ва Усмонли давлатлари ҳам умматни бошқарди. 1924 йилдан кейин умматнинг бирлиги йўқ бўлди ва мусулмонлар турли давлатларга бўлиниб кетдилар.

-Туркистон халқлари ҳижрий иккинчи асрдан бошлаб Ислом динига ўтдилар. Бу тупроқларда Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар давлати ўртага чиқди. Ўрта Осиёдан Онадўлига (ҳозирги Туркия тупроқларига) кўчиб келган туркистонликлар бу ерда Селжуқлилар ва Усмонлилар каби оламшумул давлатлар қурдилар. Туркистонда имом Бухорий ва Тирмизий, Бируний ва Улуғбек каби олимлар етишиб чиқди. 15 ва 16-асрларда Туркистонда Тимур ва ўғиллари ҳукмронлик қилдилар. 17-асрдан бошлаб Туркистонда Бухора амирлиги, Ҳива ва Қўқон хонликлари вужудга келди. 19-асрнинг ўрталаридан бошлаб руслар Туркистонни ўз мустамласига айлантирдилар. 1920 йилларда Туркистонда совет республиклари қурилди. Бу маҳаллий республикалар 1991 йилга келиб йўқ бўлди ва уларнинг ўрнига ҳозирги мустақил давлатлар қурилди. Туркистоннинг муҳим қисми бўлган Шарқий Туркистон ҳозир ҳам Хитойнинг мустамлакаси бўлиб қолмоқда.

Туркистонликларнинг ўзаро ёрдамлашмаси

Ижтимоий ёрдамлашма: Иқтисодий жиҳатдан муҳтож шахслар ва оилаларга моддий ва озиқ-овқат ёрдами бериш. Қийинчиликларга ва мусибатларга қарши бирдамлик кўрсатиш.

Ҳуқуқий ёрдамлашиш 

Туркистон ҳудудида рўй бераётган турли зулм ва қийноқларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, мазлум Туркистон халқларининг ҳақ ва ҳуқуқларини маҳаллий ва халқаро мадонда ҳимоя қилиш, бир жойда яшаб учун қайддан ўтиш (иқомат) масаласида ёрдам бериш.

Таълим ва тарбияда ёрдамлашиш 

-Қуръон мактаблари очиш, университетларда ўқийдиган ёшларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, ёшларнинг ҳунар ва касб ортиришига кўмаклашиш.

Мусулмонларнинг жамият ва жамоатлариннг ўзаро ёрдамлашиши

-Туркистонликларнинг манфаатларига хизмат қилиш учун таъсис қилинган турли ташкилотлар ва жамиятлар билан ҳамкорлик қилиш.

Туркистон бир давлатми? 

Бугун Туркистон давлат эмасдир. Ҳозирги вақтдаги геополитик ва бошқа сабаблар туфайли Туркистоннинг бир давлат бўлиши ҳам муҳим эмас. Муҳими туркистон халқлари ва давлатларининг барча масалаларда ҳамкорлик қилишларидир. Аввало давлатларимиз орасидаги чегаралар инсонлар ва тижорат учун очилиши керак. Давлат раҳбарларининг ўзаро яхши муносабатларда бўлишлари, ташқи сиёсатда ҳамкорлик қилишлари ҳам муҳимдир.

Диққат: Ушбу матн Туркистонликлар учун бир эслатмадир. Бу ҳақда фикр ва таклифларингизни бизга билдиринг.

 

About the Author :

2 Comments to “Туркистонликлар учун қисқа йўлнома (ЎЗБЕКЧА)”
  • Abu Hanifa
    13 Şubat 2014 -

    “Аммовийлар” эмас, “Умавийлар” тўғрироқдир. Руслар Туркистонни 19 аср ярмидан бошлаб мустамлака қилганлар, 18 аср ярмидан эмас.

  • ABU MAHDIYA
    7 Mayıs 2014 -

    nıyyat va amaj judayam guzal ALLOH gayrat va sabr bersin.bızlar kurmasak ham farzandlarımız kursınlar,,,

Yorum Yapın