Amrima’ruf va nahiymunkar

Bismillahir rohmanir rohim Olloh taologa hamdu sanolar, Rasulullohga salavotu salomlar bo‘lsin … Jannatdagi baland maqomlar, bu dunyodagi eng qiyin maqomdan o‘tishni talab qiladi. Bu maqom – amrima’ruf va nahiymunkar maqomidir. Bu – barcha rasul va anbiyolarning vazifasi bo‘lib, o‘ta muhim va sharafli vazifadir. Har bir payg‘ambar o‘z qavmiga shunday degan: «Ey qavmim, Ollohga ibodat qilinglar! Sizlar uchun Undan o‘zga biron Iloh yo‘qdir». (A’rof: 59); «Aniqki, Biz har bir ummatga: «Ollohga ibodat qilinglar va shaytondan yiroq bo‘linglar», (degan vahiy bilan) bir payg‘ambar yuborganmiz». (Nahl: 36). Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga ham…

Read More

30 odimda farzand tarbiyasi (2 Odim)

Чиройли исм қўймоқ Исмлар, нафақат инсоннинг шахсияти ва хулқ-атворининг шаклланишида, ҳатто жамиятнинг барпо бўлишида ҳам муҳим таъсир кучига эгадир. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида шаҳарнинг эски номи бўлган “Ясриб”ни “Тоба” ёки “Мадина” номларига ўзгартирдилар. Бу исмларнинг (яъни “Мадина”, “Тоба” ва “Тойба”лар) ҳаммаси гўзал маъноларни ифодалайди.[1] Бундан кўринадики, чиройли маънони англатган исмлар асосида яхшиликка йўиш бўлган янги ҳаётнинг бошланишида психологик таъсирга эга экан. Фарзандларга ижобий таъсири бўладиган муносиб исмларни танлаб қўйиш эса, ота-онанинг зиммасидаги масъулият ҳисобланади. Чиройли исм қўйишнинг аҳамиятига доир амалий мисоллар: 1. Чиройли исмнинг…

Read More

Tarihsiz kelajak ildizsiz daraxtdir

ТАРИХСИЗ КEЛАЖАК ИЛДИЗСИЗ ДАРАХТДИР (Арабчадан таржима) Француз ёзувчиси Александр Дюма 1844 йилда “Уч мушкетёр” номли бир роман ёзади. Романда подшоҳнинг уч ароқхўр қўриқчилари яна бир тўртинчи шериклари билан бирга Франция қироличасининг бир топшириғини бажарадилар. Хуллас, французлар бу тўқима саргузаштларни дунёга тарқатиб, уч ароқхўр француз чавандозларидан афсонавий қаҳрамонлар ясайдилар. Ҳолбуки, улар ўша қиссанинг ўзида ҳам мақташга арзигулик ҳеч иш қилмайдилар… Энди эътиборингизни шу ҳодисадан 1200 йил олдин юз берган бошқа бир воқеага қаратсам. Буниси тўқима эмас, тарих зарварақларига битилган ҳақиқатдир. 3000 сонли исломий мужоҳидлардан тузилган қўшин билан уч асл чавандоз 200…

Read More

30 odimda farzand tarbiyasi (1 Odim)

Биринчи одим Солиҳ ота ва солиҳа она Фарзанд тарбиясидаги бу одимларнинг биринчиси, энг муҳими ва асоси, “ОТА-ОНАНИНГ СОЛИҲ БЎЛИШИДИР”. Модомики улар солиҳ бўлсалар, фарзандлар ҳам солиҳ бўлишади. Ёшларимиз оталари берган тарбияга кўра улғаядилар. Ҳолбуки тарбияда она отадан олдин туради, чунки ота оила тебратиш ташвишида юраркан, фарзандлар билан узун замон бирга бўладиган она ҳисобланади ва шу сабабдан фарзанд тарбиясидаги энг оғир юк онанинг зиммасига тушади. Болаларни Исломга меҳр қўйиб, унга амал қилиш иштиёқида улғайишлари учун бу чечакларга яроқли ва унумдор тупроқ лозим бўлади. Мана шоир Шавқийга қулоқ тутинг: Гар етиштирсанг, она…

Read More

Bulutlardan o’zmiş himmatlar (Bulutları geçen himmetler) -2

Ҳимматнинг турлилиги ва унинг жаннат талаби ҳамда дунё талабига таъсири Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, ҳимматлар нақадар муҳим ва улар бир-биридан нақадар фарқли! Баъзи ҳимматлар аршга осилган бўлса, баъзилари ҳожатхона атрофида айланади». Йигитлардан бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар, улардан ҳар бирининг ўз истаги бор эди. Бири шафоат-ҳомийлик истаса, бошқаси молу дунё истагида ва яна бири ҳожати битишини истарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса улардан иккисининг истакларини бажардилар. Учинчиларига навбат келганда, у Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиздан бир истагим бор, фақат бу ўз…

Read More

Salaflar ixlosidan namunalar

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумингизки, ихлос (амалларни фақат Оллоҳ учун, холисан лиллоҳ бажариш) банда амалининг негизини ташкил қилади. Ихлос йўғрилмаган иш, дунё илинжларидан бири қўшилиб қолган амал нечоғли улкан ва залворли, одамлар кўзига жуда ажойиб ва ёрқин кўринса-да, Оллоҳ ҳузурида фойда бермайди, тарози босмайди. Хўш, ўтганларимиз нималар қилар эдилар, амаллари ихлосли бўлиши учун нима чоралар кўрардилар? Келинг, шу ҳақда келган ривоятлардан баъзиларига кўз ташлаб ўтайлик. Имом Зайнул обидин (обидлар зийнати) лақабини олган Али ибн Ҳусайн кечаси алламаҳал бўлганида елкасига қоп ортиб, камбағаллар эшиги олдига билдирмасдан нон, таом тарқатиб чиқарди. Амр ибн…

Read More

“Turon tarihiga bir nazar” (Kiril ve Lotın harflarida)

Ҳар бир киши ўз юртига бўлган меҳр-муҳаббатининг рамзи сифати, бу юртнинг тарихини ўрганади. Қўлидан келганлар эса, ушбу ўзи ўрганган нарсаларни келажак авлодларга ҳам қолдиришни ўйлайди, бунинг учун ҳаракат қилади. Шундай уринишлардан бири Саййид Абдулмўмин ибн Саййид Акрамнинг “Турон тарихига ёғдулар” номли китобидир. Китобнинг муаллифи Бухорода болшевиклар инқилобигача ҳукмдор бўлган манғит хонлари сулоласидандир. У кишининг отаси Саййид Акрамхон Музаффархон ўғли Бухоронинг охирги амири Саййид Олимхоннинг амакиваччасидир. Саййид Абдулмўмин ибн Саййид Акрамхон 1318 ҳ. санада отаси ҳоким бўлиб турган Ғузор вилоятида таваллуд топган. Ёшлигида мадрасани тамомлаб, сўнгра от чопиш, ўқ отиш каби…

Read More

Bulutlardan o’zmiş himmatlar (Bulutları geçen himmetler)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳамду сано Аллоҳга хосдир. Биз у зотга ҳамд айтамиз, у зотдан ёрдам сўраймиз ва у зотга истиғфор айтамиз. Ўзимизнинг ёмонлик- ларимиз ҳамда амалларимизнинг ёмонликлари- дан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоятласа, уни кимса йўлдан оздиролмагай, кимни йўлдан оздирса, уни кимса ҳидоятга сололмагай. Аллоҳнинг ёлғиз ўзидан бошқа илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман, у зотнинг шериги йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан…

Read More

Şeyh Qarniy Nasihati (Özbekçe ve Türkçe)

ŞEYH QARNİY NASİHATİ: Her gün: 1. Beş vakit namazı zamanında kılalım 2. Kur’an-ı Kerimden 2 sayfa okuyalım 3. “Hisnul Muslim” kitabından sabah ve akşam zikirlerini okuyalım 4. “Riyazus Salihin” kitabından her günü 3 hadis okuyalım 5. Her günü bir Lira, eğer aileniz varsa onlarada birer lireden sadaka -ihsan edelim. 6. Yalan ve gıybet sözleri bırakalım 7. Günde yarım saat yaya yürüyelim 8. İşimizi ihlasla ve uzmanca yapalım 9. Pazartesi ve Perşembe günleri oruç tutalım 10. Her günü dünya Müslümanları için Allah’tan mağfiret isteyelim  

Read More