Биcмиллахир Рохманир Рохийм Салом берса алик олиши, акса урса ташмит айтиши, чақирса бориши, касал бўлса ҳолидан хабар олиши, вафот этса жанозасида иштирок этиши, ҳақ устида ёрдам бериши, олдида ҳам, орқасидан ҳам уни мудофаа қилиши, обрў ва номусини ҳимоя қилиши, холис насиҳат қилиши, шодлигу ғам-аламига шерик бўлиши, ўзи учун яхши кўрган яхши нарсани унга ҳам яхши кўриши мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги…
DevamiKategori: İSLAM
Qiyinchilik yetganda amal qilinadigan qoidalar
Муаллиф: Д. Умар Муқбил Таржимон: Абу Закария ал-Маданий Биcмиллахир Рохманир Рохийм Биринчи қоида: Мусибатланган фақат сен эмас. Иккинчи қоида: Аллоҳ тақдир қилган нарса беҳикмат бўлмас. Учинчи қоида: Фойда келтирувчи ва зарарни даф қилувчи Ёлғиз Аллоҳдир, Аллоҳдан бошқадан умид қилма. Тўртинчи қоида: Сенга етган нарса етмай қолиши, етмаган нарса етиши мумкин эмас. Бешинчи қоида: Дунёнинг ҳақиқатини бил, хотиржам бўласан. Олтинчи…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (6 Odim)
Қўйиб беринг ўйнасин, фақат динига фойдали ўйин ўйнасин Ўйинқароқлик ва серҳаракатлик болажонларга хос хислатлардан биридир. Шу сабабдан бу хислатни динга хизмат қилишга восита бўладиган тарафга йўналтиришга ҳаракат қилинг. Болажонларнинг серҳаракат бўлишлари ва бир жойда турмасликлари айб ҳам, хато ҳам, камчилик ҳам эмас. Аксинча, бунинг бир қатор фойдалари бор. Болажонларнинг соғ-саломат бўлишлари, заковатли бўлиб етишишлари ва катта бўлганларида тажрибали бўлишлари шулар…
DevamiБу намоздир!
Аллоҳнинг пайғамбарларига қилган васияти (буйруғи) (Ибн Қоййим Ал-Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг ҳикматларидан) Исо алайҳиссалом ҳали бешикда ётган гўдак бўлган чоғларида Аллоҳ у кишига намоз ҳақида васият қилди. Бешикдаги боланинг сўзларига қулоқ тутинг: ُ وَأَوْصَانِي بِالصَّلَاةِ “Намозни (адо этмоқни) васият қилди (буюрди)”. (“Марям” сураси, 31-оят). Бу намоздир! *** Шуъайб алайҳиссалом ўз қавмини Аллоҳга ширк келтириш ва иқтисодий жиноятларни қилишдан (тарозидан уриш, одамларнинг ҳаққини…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (5 Odim)
Ўрнак-намуна бўлмоқ Фарзанд тарбиясидаги энг муҳим, энг фойдали ва қалбларга муҳрланиб, ўрнашиб қолувчи нарсалардан бири — ЎРНАК БЎЛИШДИР. Чунки болажонлар илк болалик даврларида зўр тақлид қилиш қобилиятига эга бўладилар. Мисол қилсак, боланинг намоз ўқиётган онасига тақлид қилиб эргашаётганини кўрасиз, онаси рукуъ қилса, у ҳам рукуъ қилади, сажда қилса, у ҳам сажда қилади. Бу ва бунга ўхшаган тақлид кўринишларини эртаю кеч…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (4 Odim)
Тўртинчи одим Фарзандингизга ёшлигида таълим беринг! Болажонлар ҳаётларининг дастлабки босқичларида ўткир хотирали бўлиш билан ажралиб турадилар. Бундан унумли фойдаланган ҳолда уларни илм олишга ва Қуръони Каримни ва Суннати мутоҳҳарани ёд олиш ҳамда саҳиҳ ақидани пухта эгаллаш каби шаръий билимларни ўрганишга йўллантиришимиз керак. Зеро Ислом уммати кучли олимларга ва Қуръон ва Суннат нури билан фикр юритувчи даъватчиларга муҳтождир. Бу эса, фақат ёшликдан…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (3 Odim)
Учинчи одим Зарурий шаръий ишларни ўргатмоқ Болажонлар солиҳ инсон бўлиб етишишлари учун ёшликлариданоқ намоз, рўза ва шунга ўхшаган зарурий шаръий ишларни ўргатиб бориш лозим. Мана шу сабабдан “Ёшликда таълим олиш, тошга ўйилиб ёзилган нақш кабидир”, дейилади. Амалий мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизни етти ёш бўлганларида намозга буюринглар. Энди ўн ёш бўлганларида (намозга бепарво бўлсалар) намоз сабабли уринглар! Ва…
DevamiAmrima’ruf va nahiymunkar
Bismillahir rohmanir rohim Olloh taologa hamdu sanolar, Rasulullohga salavotu salomlar bo‘lsin … Jannatdagi baland maqomlar, bu dunyodagi eng qiyin maqomdan o‘tishni talab qiladi. Bu maqom – amrima’ruf va nahiymunkar maqomidir. Bu – barcha rasul va anbiyolarning vazifasi bo‘lib, o‘ta muhim va sharafli vazifadir. Har bir payg‘ambar o‘z qavmiga shunday degan: «Ey qavmim, Ollohga ibodat qilinglar! Sizlar uchun Undan o‘zga biron…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (2 Odim)
Чиройли исм қўймоқ Исмлар, нафақат инсоннинг шахсияти ва хулқ-атворининг шаклланишида, ҳатто жамиятнинг барпо бўлишида ҳам муҳим таъсир кучига эгадир. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида шаҳарнинг эски номи бўлган “Ясриб”ни “Тоба” ёки “Мадина” номларига ўзгартирдилар. Бу исмларнинг (яъни “Мадина”, “Тоба” ва “Тойба”лар) ҳаммаси гўзал маъноларни ифодалайди.[1] Бундан кўринадики, чиройли маънони англатган исмлар асосида яхшиликка йўиш бўлган…
Devami30 odimda farzand tarbiyasi (1 Odim)
Биринчи одим Солиҳ ота ва солиҳа она Фарзанд тарбиясидаги бу одимларнинг биринчиси, энг муҳими ва асоси, “ОТА-ОНАНИНГ СОЛИҲ БЎЛИШИДИР”. Модомики улар солиҳ бўлсалар, фарзандлар ҳам солиҳ бўлишади. Ёшларимиз оталари берган тарбияга кўра улғаядилар. Ҳолбуки тарбияда она отадан олдин туради, чунки ота оила тебратиш ташвишида юраркан, фарзандлар билан узун замон бирга бўладиган она ҳисобланади ва шу сабабдан фарзанд тарбиясидаги энг оғир…
Devami