Нуруллоҳ Рауфхон Туркистон қурултойи ҳақида

04.10.2018

Кеча Туркиянинг йирик Қастамону университетида ўтган аср 37 – 38-йиллар қатағонининг 80 йиллигига бағишланган жуда катта тадбир бошланди. Ўзбекистонимиздан ҳам бир неча тадқиқотчи ва ёзувчи қатнашяпти.
Очилиш маросими ва биринчи кун тадбирлари ҳақида айрим билгилар олдим. Мингдан ортиқ одам тўпланибди! Миқёс ҳам, салоҳият ҳам ғоят баланд даражада бўлибди!
Шундай мўътабар йиғинга мени ҳам таклиф этишгани учун бошим кўкка етди ва ташкилотчилардан миннатдорман.
Афсус, ачинарли бир сабаб билан анжуманга бора олмай қолдим.
Аммо ҳаракатни тўхтатмадим, у ерда ўзимиздан борган биронта қатнашчи ўқиб берар деган ниятда маърузамни ҳайъатга юборишга ҳозирландим.
Шундай бир вазиятда эл.почтамга янги дастур келиб қолди. Қарасам, исмим олиб ташланибди. Нимагалиги тушунтирилмаган. Табиий, ўша дамда бу иш бир инсон сифатида менга оғир ботди. Ҳатто айрим гумонга бориб, қизиқ устида шахсий туйғуларимни эълон қилиб юбордим.
Ҳолбуки, кейин эшитишимча, ташкилотчилар ниятида менга нисбатан ҳеч қандай қинғирлик бўлмаган, битта менинг эмас, анжуманга бора олмай қолган бошқаларнинг ҳам исми ўчирилган экан.
Бундай катта ва керакли анжуманни тайёрлаш ва ўтказиш ўзича бўлиб қолмайди, албатта. Қастамону университети маъмурияти Кавказ ва Туркистоннинг совет давридаги аянчли тақдирига дарддош бўлиб, “Туркистонлилар” ва “Турк ўчоқлари” дарнаклари билан ҳамкорликда узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрган, моддий ва маънавий чиқимлар қилган. Бунинг учун фақат миннатдор бўлишимиз керак. Ҳаммаларидан Оллоҳ рози бўлсин!
Бугун анжуманнинг иккинчи куни давом этяпти. Ишларига фақат ва фақат муваффақият тилайман.
Тафсилоти билан иложи борича таништириб боришга ҳаракат қиламан.

Görüntünün olası içeriği: bir veya daha fazla kişi ve ayakta duran insanlar
Görüntünün olası içeriği: 4 kişi, oturan insanlar ve ayakta duran insanlar
Görüntünün olası içeriği: 9 kişi, kalabalık
Görüntünün olası içeriği: 3 kişi, gülümseyen insanlar, oturan insanlar
Görüntünün olası içeriği: 4 kişi, oturan insanlar ve ayakta duran insanlar

Related posts

Yorum yazın