ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲИЖОБ ДУШМАНЛАРИ ТУРКИЯДА

21.09.2018

21 Сентябрь куни Истанбулда Туркиянинг Ибн Холдун университети ва Ўзбекистон Диний идораси иштирокида “21. аср таҳдидлари ва Ислом маданияти ғоялари” номли халқаро анжуман ўтказилмоқда.

Бу анжуманда Ўзбекистоннинг Диний Қўмитаси вакиллари сифатида Диний идора ўринбосари Абдулазиз Мансур ва Ислом Академиясининг бу кунларда академияда ўқиётган муслима қизларга ҳижобларини зўровоннлик билан очтираётган ректори Шуҳрат Ёвқочев қатнашмоқдалар.

Ислом динига ва мусулмонларга очиқча мухолифлик қилаётган Ўзбекистон диний идораси вакилларининг ушбу анжуманда қатнашишига Халқаро Туркистонликлар Жамияти ўз муносабатини билдирди:

Ўзбекистонда ҳозирги кунда Туркияда 1997 йилда содир бўлган ва “28 Февраль Жараёни” (бу кунда ҳижоб масаласи баҳона қилиниб, ҳарбийлар Нажмиддин Эрбоқон ҳукуматини ағдарганди) номи берилган ҳижобга қарши курашни кўрмоқдамиз. Ҳижобни тақиқловчи 666 рақамли қарорга амал қилиш бошланиши билан Тошкентдаги Ислом академиясининг 125 нафар қизлари ҳижоб билан бу илм даргоҳига кира олмайдиган бўлишди. Академиядаги тақиқларга бўйин эгмаган 65 муслима талаба қизнинг ўқишига тўсиқ қўйилди. Қолган 60 нафар қиз талаба эса ҳижобини ечиб, ўқишга мажбур бўлмоқда. Ўзбекистондаги бошқа университетлар, коллежлар, институтлар ва мактабларда аллақачон ҳижоб тақиқланган.

Ибн Халдун университети томонидан уюштирилган ушбу анжуманга Исломий Академиянинг ректори Шуҳрат Ёвқочев ҳам маърузачи сифатида иштирок этмоқда. Ёвқочев Ўзбекистон мустақиллиги даврида ҳам ўзининг коммунистик қарашлари билан танилган кишидир.

Ўзбекистон Диний идораси Ислом Каримов ҳукмронлигидан буён диний тазйиқларни қўллаб-қувватламоқда. Бу Диний идора раисининг ўринбосари Дилшод Ҳошимов, собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) вакилидир. Шавкат Мирзиёев Президент бўлганидан кўп ўтмай қийноқ ва коррупцияда айбланган МХХ тарқатилганди. Аммо унинг ерини олган Давлат Хафвсизлик Хизмати (ДХХ) эски зулмларни давом эттирмоқда. Диний идора раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Ибн Халдун Университети томонидан ташкил етилган симпозиумнинг ма’рузачиларидан биридир. А. Мансур 666-сонли “Ўрта мактабларда кийиниш тартиби” қарорининг ҳижобни таъқиқлаши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортганди.

Ибн Холдун университети ташкил қилган “21-асрда Таҳдидлар ва Исломий ма’рифат” анжуманига дин душмани Шуҳрат Ёвқочев каби бир шахснинг иштирок этиши Туркиядаги Туркистонликларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Related posts

Yorum yazın