Semerkant’te bir şirketin müdürü namaz okuduğu için işinden kovuldu (Türkçe ve Özbekçe)

25.07.2015

Semerkant’ta otobüs üreten “Samavto” devlet fabrikası depo müdürünün iş yerinde namaz kıldığı için görevinden alındığı bildirildi.

“Ozodlik” radyosunun haberine göre fabrikanın yine 5 işçisine aynı nedenle uyarı cezası verildi ve onlara iş yerinde namaz kılmaya devam ederlerse işlerine son verileceği söylendi.

“Samavto” fabrikasının ismini açıklamadan radyoya konuşan memuru yakında yapılan toplantıda fabrikada hududunda namaz kılmanın yasaklandığı ve bu yasağa uymayanlara karşı ciddi önlemler alınacağını içeren yönetmenlik duyurusu yapıldığı söyledi.

“Depo müdürümüz iş yerimizde uzun yıllardır namaz kılıyordu. O iş yerinde namaz kıldığı için görevine son verilerek, fabrikadan atıldı. Bu olaydan sonra yönetim bir toplantı yaparak fabrikada namaz kılmanın yasaklandığını duyurdu. Buna uymayanların işine son verileceğini de bildirdiler. Şimdi biz ne yapacağımız şaşırmış durumdayız”, dedi fabrika memuru.

Son zamanlarda “Ozodlik” radyosuna Özbekistan’ın çeşitli bölgelerinden kamu kurumları ve halka açık yerlerde namaz kılmama, Cuma namazına gitmeme konusunda baskılar yapıldığı haberleri ulaşmaktadır.

Müslümanlara karşı böyle yasaklar sadece “Samavto” fabrikasında değil, birçok devlet kurumları, özellikle bankalar, TV, yerel yönetimler ve başka hükümet kurumlarında uygulanmaktadır.

1999 yıl Mart ayında işe başlayan “Samavto” fabrikasında binden fazla işçi çalışıyor. Bu fabrika senede iki binden fazla otobüs ve binden fazla kamyon üretiyor.

 

“СамАвто” ходими иш вақтида намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалди

Самарқанддаги “СамАвто” автомобиль заводининг омборхонаси бошлиғи иш вақтида намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалди. Озодлик манбаларига кўра, ушбу заводнинг яна беш нафар ишчисига айни сабаб билан хайфсан берилиб, иш вақтида намоз ўқишса ишидан айрилишлари ҳақида огоҳлантирилган.

Исми сир қолиши шарти билан Озодликка сўзлаган завод ходимига кўра, “СамАвто”да яқинда ўтган мажлисда завод ҳудудида намоз ўқишни тақиқлаш ва бунга бўйсунмаганларга жиддий чора кўрилиши айтилган ички кўрсатма ўқиб эшиттирилган:

– Кўп йиллардан бери ишлаб келаётган намозхон завскладимиз бор эди. Иш вақтида намоз ўқидинг, деб яқинда бўшативоришди. Шу воқеадан сўнг мажлисда ҳаммага айтишди, мумкин эмас намоз ўқиш, деб. Ўқисаларинг ишдан кетасизлар, деб огоҳлантиришди. Ҳозир нима қилишни ҳам билмай қолдик, – дейди завод ходими.

Сўнгги пайтларда Озодлик таҳририятига давлат ташкилотлари ва жамоат жойларида намоз ўқимаслик, ишни ташлаб жума намозига бормаслик ҳақидаги тавсиялар берилаётгани хусусидаги хабарлар бир-биридан мустақил манбалардан тез-тез келиб турибди.

“СамАвто” автомобиль заводининг ходими аксар аҳолиси мусулмон бўлган Ўзбекистон шароитида бундай тақиқ мутлақо мантиқсиз деб билишини айтади:

– Бизда намозхон кўп. Ўзбекмиз, мусулмон бўлганимиздан кейин намоз ўқиймиз-да. Бир хил ходимлар цехда ўқийди жойини тозалаб, иш жойида ўқийди бир хили. Ишидан бўшатилган завсклад ҳам омборхонада жой қилиб олган эди. Хуллас ҳамма ўзига намоз ўқийдиган шароит қилиб қўйган эди-да. Кўриб қолишиб, дарров складчимизни ҳайдашди, қолганларга ҳайфсан берилди. Ҳозир завод ҳудудида намоз ўқиш тақиқлаб қўйилди, – дейди “СамАвто” автомобиль заводининг ходими.

“СамАвто” автомобиль заводи раҳбарларидан бири Озодлик билан суҳбатда завод ҳудудида намоз ўқишга тақиқ жорий этилгани ва шу тақиқни бузганлар ишдан ҳайдалишини тасдиқлади:

– Яқинда заводда инспекция ўтказдик ва намоз ўқиладиган жойларни ликвидация қилдик. Туалетлар ва бошқа жойларда бакалашкаларни йўқ қилдик. Намоз ўқиб, бакалашкалар ташлаб кетилиши холатлари аниқланди. Бу завод бу, намоз ўқийдиган жой эмас. Заводда иш қилинади. Намозни бошқа жойда ўқишлари мумкин, завод ҳудудида эмас. Нафақат намоз, ишлаб чиқилган ички тартиб доирасида завод ҳудудида сигарет чекишни ҳам тақиқладик. Завод ходимларига бу ҳақда айтилди ва улардан ҳеч қанақа эътироз бўлмади, – деди “СамАвто” автомобиль заводининг исмини айтмаган раҳбарларидан бири.

Мулозим бу тартибга бўйсунмаган ходимлардан бири ишдан бўшатилганини ҳам қўшимча қилди.

Айни пайтда завод ходимларининг эътирози бор. Уларга кўра, ишчиларга ташқарига чиқиб намоз ўқишга ҳам рухсат берилмаяпти:

– Жума куни ҳам намозга чиқиб келишга рухсат йўқ. Ҳозир кўпчилик қийин вазиятда қолди. Ҳаммага ҳам иш керак, ойлик керак. Ойлик яхши. Бир ярим икки миллион сўм ойлик беради. Ё намозни танлаш керак ё ишни танлаш керак бўлиб қолди-да, – дейди автомобиль заводи ходими.

Намоз ўқишга тақиқ биргина Самарқанддаги автомобиль заводида жорий этилгани йўқ. Кейинги вақтларда давлат ташкилотлари, айниқса, банк, телевидение, ҳокимиятлар ва турли давлат идораларида намоз ўқиш ёзилмаган қонун асосида тақиқланлани ҳақида Озодлик аввал хабар берган.

Самарқанддаги автомобиль заводи автобуслар, юк ташиш ва махсус автомобиллар ишлаб чиқаради.

1999 йилнинг март ойидан иш бошлаган заводда мингдан зиёд ишчи ишлайди. Завод йилига икки минг дона автобус ва минг дона юк машинаси ишлаб чиқаради.

Ozodlik

 

Related posts

Yorum yazın