Tarihte aralarında sınır olmayan Özbekistan, Kazakistan ve Kırgızistan arasındaki sınır bölgelerde silahlar susmuyor

02.07.2015

Haberin özeti: Tarihte aralarında sınır olmayan Özbekistan, Kazakistan ve Kırgızistan arasındaki sınır bölgelerde silahlar susmuyor. Son günlerde Özbek-Kazak sınırında Özbek askerleri bir Kazak vatandaşını ateş ederek öldürdüler. Özbek-Kırgız sınır bölgesinde de Özbek askerlerinin sınırı yasa dışı geçenlere kontrolsüz ateş açtığı bildirildi…

Қозоғистон Сирдарёда балиқчилик қилаётган фуқаросининг Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилишига кескин норозилик билдирди ва бу борада Тошкентга норозилик нотаси топширади. Бу ҳақда 30 июнь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.

Қозоғистон Ўзбекистонга норозилик нотаси жўнатмоқчи

Озодлик радиоси 28 июнь куни кечқурун ўзбек чегарачилари Сирдарёда қайиқда сузиб балиқчилик қилаётган қозоқ фуқароларига нисбатан ўқ отгани ҳақида аввал хабар берган эди. Қозоғистон фуқароси Уалихан Ахметов ўзбек чегарачиси ўқидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Қайиқдаги иккинчи қозоғистонлик Женис Бекешов эса Қозоғистон қирғоғига қайтишга муваффақ бўлган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги шу муносабат билан эълон қилган баёнотда, жумладан, мана бундай дейилади: “Чегарабузарликда гумон қилинган шахсларга нисбатан нишонга олиб ўқ отиш йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракат деган позицияда собитмиз ва Ўзбекистон томонидан Қозоғистон фуқаросининг ўлими юзасидан тўлиқ ҳамда мукаммал маълумот берилишини талаб қиламиз”.

Баёнотда, шунингдек, Остонадаги Ўзбекистон элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиши ҳамда унга норозлик нотаси топширишилиши қайд этилган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков ҳозирча норозлик нотасининг топширилиш муддати ноаниқ эканини айтди:

– Ҳозирча бу борада бир нарса дея олмайман. Лекин бу принципиал масала эмас. Биз баёнот берганимиздан кейин бу сўзимиздан қайтмаймиз, – деди Ануар Жайнаков.

Ҳалок бўлган қозоғистонликнинг 7 фарзанди бўлган

Қозоғистон матбуотининг хабар беришича, Ўзбекистон чегарачиси ўқидан ҳалок бўлган 36 ёшли Уалихан Ахметов 7 фарзанднинг отаси бўлган. Унинг энг кичик ўғли бир ёшда экан. Уалихан Ахметов оиласини балиқчилик билан боққан.

– Кичик болаларим отасини сўраб, отам нега келмаяпти дейишаяпти. Энди уларга нима дейман, – дейди йиғлаб ҳалок бўлган балиқчининг хотини қозоқ журналистларига.

Ўзбекистон томони 30 июнь куни қозоғистон фуқаросининг отиб ўлдирилишига қисқа маълумот билан муносабат билдирди. Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасининг билдиришича, 28 июнь куни ўзбек чегарачилари чегарани ноқонуний бузиб ўтиш ҳолатининг олдини олган.

“Чегарабузар икки шахсга нисбатан қурол қўлланилди, натижада уларнинг бир нафарига ўқ теккан. Томонлар ўтказган учрашувда Қозоғистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини бузиб ўтиш факти муҳокама қилинган”, дейилади баёнотда.

Ўзбекистон Қирғизистон чегарачиларини масъулиятсизликда айблади

Айни пайтда Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси 29 июнь куни ўзбек-қирғиз чегарасида содир этилган воқеага ҳам расмий муносабат билдирди.

Ўзбек матбуотида эълон қилинган расмий хабарда айтилишича, 29 июнь куни Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасининг Машаланг деб аталувчи қисмида эрталабки соат 10.30да маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларига қарата ўқ отган. Бунинг натижасида Бухоро вилоятидан хизматга чақирилган оддий аскар Собир Шокир ўғли Давлатовга иккита ўқ тегиб, оғир яраланган. Ўзбекистон томони ўзбек аскари Қирғизистон расмийлари иддао қилгани каби баҳсли ҳудудда эмас, балки Ўзбекистон ҳудудида яраланганини билдирган.

Расмий хабарда айтилишича, маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларни аввал уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган, шундан сўнг ҳеч қандай асосларсиз Калашников автоматидан ота бошлаган.

29 июнь куни қирғиз томони мазкур воқеа юзасидан биринчи бўлиб хабар тарқатган ва Қирғизистон чегара хизмати бўлиб ўтган воқеада ўзбек чегарачиларини айблаган эди.

Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Сажира Чўқўлўева Озодлик радиосига ўзбек чегарачилари аниқланмаган чегара ҳудудини назорат қилиш тартибини бузгани ва қирғиз чегарачиларига биринчи бўлиб ўқ узганини айтган эди.

Аммо Ўзбекистон томони чегарадаги воқеани “отишма” сифатида баҳоламаслигини билдирган.

Ўзбекистон томони тарқатган баёнотда: “Ўзбекистон чегарачиларининг ўта сабр-тоқатли экани ортидан ўқ отилмади, ҳолбуки, бу ўқнинг отилиши қуролли фитнага сабаб бўлиши мумкин эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан жиноят иши очилди”, деб айтилади.

Ozodlik

Alakalı yazılar

Yorum yazın