Kerimov’dan İslam dini hakkında açıklama

15.07.2015

Not: Özbekistan’ı 25 yıldır dikte rejime ile yöneten ve özellikle Müslümanlara karşı ağır baskı ve zulüm politikası uygulayan İslam Kerimov ŞİÖ liderleri son toplantısında “İslam dinin küresel din olduğu ve İslam’la mücadelenin abes, yanı manasız olduğunu söyledi. Kerimov bunun yanında terörist denildiğinde sadece Müslümanları işaret etmek yanlış olduğunu, Avrupa insanları arasında da terör eylemleri yapanlar bulunduğunu bildirdi. O  BM’i geleneksel İslam’ı desteklemeye, ancak fanatik İslam yanlıları ile mücadele etmeye davet etti. Bu yazıda Kermov’un bu açıklamaları yorumlanmaktadır…

 

ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ИСЛОМ ДИНИ ҲАҚИДАГИ БАЁНОТИГА МУНОСАБАТ 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Оммавий ахборот воситлари хабарига кўра Ислом Каримов Уфа шаҳридаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилишида қуйидаги маънодаги гапларни айтган:

“Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир”. (Каримов: Ислам – это мировая религия, бороться с исламом – это нонсенс. http://dunyouzbeklari.com/archives/107899)

Ўзбекистон Президенти бу сўзларни дунёнинг энг катта диктаторларидан ёки Ислом динига кўра Фиръавнларидан учтасининг юзига қарата айтган: Булар Русия Президенти Владимир Путин, Хитой Давлат Раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон Бош Вазири Наренда Моди…Каримовнинг ўзи ҳам диктаторликда улардан қолишмасада, аммо бу уч давлат раҳбарлари ҳар бир ҳаракатлари билан бутун дунёни гоҳ ўтирғизиб, гоҳ оёққа турғизаётгани ҳам бир ҳақиқатдир…

Қолаверса, Путин, Си Цзиньпин ва Наренда Модининг Ислом динини дунё миқёсидаги дин сифатида қабул қилмасликлари ҳам бир ҳақиқатдир. Путин ва Цзиньпин ашаддий даҳрий, яъни атеист, Моди эса Ислом динига кўра ширк ҳисобланадиган ҳинду дини ва миллатчилигининг вакилидир. Яъни, кичкина диктатор Ислом Каримовнинг дунёнинг энг катта 5 беш диктаторидан 3 тасига (қолган икки диктатура АҚШ ва Оврупо Иттифоқидир) қарата айтган бу сўзларини ўзига хос Исломий “даъват” ҳам дейиш мумкин. Қизиғи шундаки, Уфа шаҳрида ўтказилган ШҲТ ва БРИКС халқаро ташкилотлари раҳбарлари учрашувида Ислом дунёсининг энг муҳим давлатларидан Эрон ва Покистон раҳбарлари қатнашган эдилар. Эрон шиаликни ҳақиқий Ислом деб билади (бу аслида Исломий ҳақиқатга зиддир), Покистон эса ҳозирча дунёда ядро қуролига эга бўлган номигагина бўлса ҳам Исломий давлатдир. Аммо бу учрашувларда Эрон давлат раҳбари Ҳасан Руҳоний ёки Покистон Бош Вазири Навоз Шарифнинг Ислом Каримовнинг гапига ўхшаш гапни айтгани ҳақида дунё оммавий ахборот воситаларида хабар берилмади. Улар бундай гапни айтишганда албатта дунё матбуоти бундай хабарга ўрин берган ва ҳатто уни сенсацияга айлантирган бўларди…

Айтиш керакки, Ислом Каримовнинг ШҲТ давлат раҳбарлари ҳузурида айтган бу гапи шунчаки сўзлар  эмас, бу юқори даражали давлат раҳбарларининг учрашув протоколига киритилган бир баёнот сифатида ҳам қабул қилинди. Яъни, Путин, Си Цзиньпин ва Наренда Моди ўрни келганда бу гаплари учун Каримовнинг қулоғини тортиб қўйиш ҳаққига ҳам эга бўлдилар…

Каримов шу йил Май ойида ўтказилган МДҲ давлат раҳбарлари учрашувида ҳам яна бир “сенсация” гапни айтганди. У бу учрашувда БМТнинг беш давлатдан иборат Хавфсизлик Кенгашининг адолатли билан иш юритмаётганини таъкидлаганди. У билан аслида дунё тизимининг ёки Дунё Илонининг бошини фош қилганди ҳам. Чунки биз севмасакда, бугун дунёда содир бўлаётган воқеаларни баҳоловчи ва муҳимроғи бу воқеаларнинг қайси тарафга қараб ривожланишини белгилаб берадиган асосий ташкилот АҚШ, Хитой, Русия, Франция ва Буюк Британиядан иборат бўлган БМТнинг Хавфсизлик Кенгашидир. Агар бу беш давлатдан бири дунё сиёсатига оид бирор муҳим қарорга имзо қўймаса, бу қарор қабул қилинмай қолаверади. Кечагина шундай бўлди ҳам: БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Серб жаллодларининг бундан 20 йил олдин Боснияда 8 минг мусулмонни қирғин қилиш расман қатлиом, дея баҳоланиши керак эди. Аммо Русия бу қарорни вето қилди (унга қарши чиқди) ва Серебриница қирғини афсуски расман “қатлиом”, дея тан олинмади.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашини адолатсизликда айблаши Туркия Президенти Тойиб Эрдўғоннинг деярли ҳар куни такрорлайдиган баёнотларидан биридир. Эрдўғон бу баёнотини “дунё 5 давлатдан иборат эмасдир” дея таърифлайди…

Мен Ислом Каримов “Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир” ёки “БМТнинг Хавфсизлик Кенгашининг адолатли билан иш юритмаётир”, дейиш билан дунёнинг энг яхши мусулмонига айланиб қолди, демоқчи эмасман. Каримов ҳақиқий маънода бир диктатордир, унинг асосан мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон халқига деярли чорак асрдир қилаётган зулми эса “тиллардан достондир”.

Менинг мақсадим Каримовнинг МДҲ ва ШҲТ давлат раҳбарлари йиғилишларида айтган юқоридаги гапларининг маъносиз гаплар эмаслигини таъкидлашдан иборат. Чунки Русия ҳам, Хитой ҳам, Ҳиндистон ҳам дунёни бошқаришни, яъни ўзларича дунё тузуми қуриб, инсониятни ўзларига итоат қилдиришни истайдиган давлатлардир. Бу давлатларнинг раҳбарларига қарата расмий мажлисда“Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир” дейиш, сизлар хомхаёллик қилмангизлар, чунки дунёни бошқарадиган ягона куч ва инсониятнинг фитратига (табиатига) ярашадиган ҳақиқий дунё тузуми Ислом дини тузумидир, дейишни билдиради…

Балки Ислом Каримов ўзи айтган гапнинг негизида бу маъно ётганини билмас ёки у бу гапни бу маънода айтмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки у гапининг давомида билиб билмай “қовун туширган”. У бу қисқа нутқида террорчи дейилгандан фақат мусулмонлар тушунилмаслиги керак. Чунки Оврупода ҳам терорчилар борлигини кўряпмиз”, дея қисман мусулмонларнинг ёнини олиш билан бирга “БМТ анъанавий Ислом тарафдорларини қўллаб қувватлаши, фанатик Ислом тарафдорларига қарши эса кураш эълон қилиши кераклигини” айтади. (қаранг: http://dunyouzbeklari.com/archives/107899)

Каримов тушунчасидаги “Анъанавий Ислом дини”нинг асосий хусусиятлари шундан иборат:  Ислом дини деган бир дин бор, бу дин мансублари бўлган мусулмонлар Аллоҳга ишонадилар, намоз ўқийдилар, рамазон рўзасини тутадилар ва шунга ўхшаш ибодатларни адо қиладилар. Аммо Ислом дини ижтимоий сиёсий ҳаётга аралашмаслиги лозим. Бу қоидага ғарбда секуларизм қоидаси ҳам дейилади. Бошчақа айтганда дин бошқа давлат бошқа, Ислом дини ва унинг вакиллари ижтимоий ва сиёсий жараёнларга, яъни жамият ва давлат бошқарувига, дунё бошқарувига аралашмаслиги керак…

Бундай “Анъанавий Ислом” Қуръони Карим олиб келган ҳақиқий Исломга мос эмаслигини динимизни озми кўпми биладиганлар жуда яхши тушунадилар. Қолаверса “Анъанавий Ислом”, “фанатик Ислом” ва шунга ўхшаш атамалар ё Ислом динининг ҳақиқатини тўлиқ тушумайдиганлар ёки бўлмаса, тушунса ҳам унинг ҳақиқатини қабул қилишни истамайдиганлар тарафидан ўртага отилган.

Қуръони Карим Ислом динини “Ҳақиқий Ислом”, дея таърифлайди:

“Аллоҳнинг ҳузурида ҳақиқий дин Исломдир” (Оли Имрон сураси 19 оят).

У ҳолда “Ҳақиқий Ислом” дейилганда қандай дин тушунилади?

“Ҳақиқий Ислом “ дини аввало Тавҳидий имон, яъни Аллоҳнинг таолонинг Роб ва Илоҳ сифатида бирлигини Ширкдан, яъни кўпхудоликдан ажратишдир. Яъни, мусулмон кишининг Робби ва Илоҳи Аллоҳ таолодир. Кўпхудоликка эргашганлар эса ўзларига турли сохта Роблар ва Илоҳлар ясаб, уларга бандалик қиладилар. Бундай сохта Илоҳлар (санамлар, бутлар) турли шаклда бўлиши мумкин. Тарихда инсонлар ўзларига ўхшаган тирик ёки ўлган инсонларнининг ҳайкалларини ясаб, уларни бут қилиб олганлари каби, қуёшни, юлдузларни, ҳайвонларни (масалан, Ҳиндистонда сигирни), қабрларни ва ҳакозларни муқаддас санаб, бутлар ўрнида кўриб, уларга сиғинишган ва бу шаклда мушрик бўлишган. Ҳақиқий Ислом аввало мана шундай кўпҳудоликни (ширкни) рад қилади. Бу Ислом динидаги имоний масаланинг илдизир. Бу илдизнинг энг муҳим нуқтаси эса ўзларини Роб, дея эълон қилган Фиръавн ва Фиръавнзодаларни ва уларнинг тузумларини рад қилишдир.

“Ва (Фиръавн) мен сиз учун энг олий Робман (Парвардигорман), деди” (Нозиат сураси 24 оят)

Қуръони Каримнинг бу оятига кўра Ислом Каримовнинг ўзи ҳам, Русия Президенти Владимир Путин, Хитой Давлат Раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон Бош Вазири Наренда Модилар ҳам, АҚШ раҳбари Обама, Оврупо Иттифоқи раҳбарлари ҳам, хуллас Аллоҳ таолонинг ҳукмларига амал қилмай, халқларни ўз ҳавойи нафслари билан бошқараётган бутун диктатор ва золимлар Фиръавнзодалардир.

“Ҳақиқий Ислом “ динининг Тавҳидий имондан кейинги хусусияти унинг мукаммал ибодатларидир. Яъни, ихлос ва садоқат билан намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш, мол мулкидан закот бериш, имкони бўлса ҳажга бориш, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан ҳазар қилишдир.

Тавҳидий имон ва мукаммал ибодатлардан кейин “Ҳақиқий Ислом “ дини инсониятга сиёсатда Исломий дунёвийлик тузумини таклиф қилади. Яъни, бугунги ваҳший капитализм ва терорчи материализмга асосланган дунё тузумининг сохта ва мунофиқано секуляр демократик  сиёсий тузуми “Ҳақиқий Ислом “нинг дунёвий тузумига мос эмас. Бундай сохта ва мунофиқано секуляр демократик  сиёсий тузум хусусан Мисрда диктатор Сисийни қўллаб қувватлаётган ғарб дунёсининг маҳсулотидир ва у инсоният учун кони зарардир…

У ҳолда  “Ҳақиқий Ислом “ дини сиёсатда таклиф қиладиган дунёвийлик тузуми Эронда мусулмонлиги салла ва соқолдан иборат бўлган шиа руҳонийларининг, яъни ўзларига оятуллоҳ исмини берганларнинг тузуми ми? Ёки бу сиёсий тузум салтанат отадан болага ўтадиган золим араб қиролликларининг диктаторлик режимларими? Ҳаша ва Калла! Асло ва Асло бундай эмас!

“Ҳақиқий Ислом “ дини сиёсатда таклиф қиладиган дунёвийлик тузумида зотан подишоҳлик ва диктаторликка ўрин бўлмайди. Бу тузум саҳиҳ имонга, фойдали илмга, ҳам дунё ҳамда охират қадриятларининг, яъни моддий ва маънавий қадриятларнинг мутаносиблигига, ишларни Шуро асосида амалга оширишга, мусулмон халқнинг ўз раҳбарини ўзи сайлашига (бундай сайлов ғарбнинг сохта ва мунофиқано секуляр демократик тузуми сайловларидан албатта фарқ қилади), нафақат мусулмонларга, балки ғайримуслимларга ҳам ҳақиқий маънода ва адолатли ҳуқуқларни таъминлашга асосланади…

“Ҳақиқий Ислом “ динининг энг муҳим қоидаларидан бири иқтисодда фойизхўрликни (судхўрликни) таъқиқлашидир. Ислом дини бу соҳада ҳалол меҳнатга ва ҳалол фойдага, шахсий мулкчиликка, ҳалол тижоратга ўрин беради. Аммо фойизхўрликни (судхўрликни), порахўрликни, шахс ва жамоатчилик мулкининг талон тарон қилишини ҳаром, деб эълон қилади ва буларни қатъиян таъқиқлайди. Бугунги дунё тузумининг асоси бўлган ваҳший капитализм ёки терорчи материализм тузуми айнан Исломнинг мана шу иқтисодий қоидаларига тиш тирноғи билан қаршидир. Бу анормал дунё тузуми аввало унга эргашган шахсларнинг Аллоҳга имонни тарк қилиб, Шайтонга эргашиши ва ўз ҳавойи нафси йўлида яшашаши билан бошланади.  Шу тарзда моддапараст (ҳамда модапараст), худбин, фақат ўз қорнини ўйлайдиган, бу йўлда ёлғон, кибир, порахуўрлик ва бошқаларга зулм қилишдан тап тормайдиган ваҳший капитализмнинг шахслари ўртага чиқадилар. Бундай номи инсон ўзи илон бандалардан иборат жамиятлар ва давлатлар эса дунёда манфаатпарастлик курашини ва урушларини олиб борадилар. Бугунги ваҳший капитализм ёки терорчи материализм тузуми мана шундай қорни тўйса ҳам кўзи тўймайдиган бандалар ва улар тузган сирти ялтироқ (гўё демократия ва инсон ҳақларини шиор қилган) аммо ичи қалтироқ (аслида эса моддапараст диктатуралар) бўлган давлатларнинг тузумидир. Инсон ва дунё фитратига зид бўлган бу вахший тузумнинг энг ошкор қисмлари дунё иқтисодини бошқараётган катта банклар ва капитализмнинг дунёнинг ҳамма томонига тарқалган халқаро иқтисодий ширкатлар (компаниялар)дир. Ҳозир инсоният шундай бир даҳшатли вазиятга келдики, инсонлар орасида  фойизхўрлик (судхўрлик)сиз ёки бўлмаса банклардан креди (қарз) олмасдан яшашни тасаввур қиладиганлар мутлақ озчиликни ташкил қиладиган бўлиб қолди. Инсоният орасида мутлақ кўпчилик эса фойизхўрлик (судхўрлик)ни ва банклардан креди (қарз) олишни нормал ҳол деб, билади ва буларсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олмайди.  Бундай ҳолни мисол билан тушунтирилганда инсоннинг ўз ота онасини танимай қолишига қиёслаш мумкин. Нормалда инсонлар мусулмон бўладими, ғайримуслим бўладаими ўз ота оналарини албатта танийдилар. Аммо инсоннинг фойизхўрлик (судхўрлик)ни ва банклардан креди (қарз) олишни нормал ҳол деб  билиши ва буларсиз ҳаётни тасаввур қила олмаслиги ўз ота онасини танимаслиги, демак уларни истаса уриши, истаса сўкиши, истаса ўлдириши мумкинлигини билдиради. Бу бугун дунёни ва унда яшаётган 7 миллиардан ортиқ инсониятни бошқараётган ваҳший капитализм ёки терорчи материализм тузумининг энг жирканч натижаси ҳамдир…

Ислом Каримовнинг “Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир” деган гапи аслида Ислом тузуми бутун дунё тузумидир ва аввал ҳам, ҳозирда ҳам лаънати Шайтонга эргашишнинг маҳсули бўлган ваҳший капитализм ёки терорчи материализм тузумини дунёда ва инсоният орасида йўқ қиладиган ягона адолатли тузумдир, деган маънони билдиради…

Ҳақиқий Исломнинг яна бир хусусияти таълим тарбияда, яъни бошланғич, ўрта ва олий тизим мактабларида фойдали дунё илмлари (фанлари) ва диний илмларни биргаликда ўргатишга асослангандир. Аслида Ислом динида соҳалар диний ёки дунёвий, деб ажратилмайди. Чунки Исломга кўра бутун соҳалар динийдир. Бунинг маъноси Ислом динининг бу дунё ҳаётига оид илмий ва бошқа қадриятларни ҳам ўз ичига олишини билдиради. Бундай таълимдан мақсад эса янги авлодларнинг ҳам фойдали илм соҳиби мутахассислар ҳамда имонли ва ахлоқли шахслар бўлиб етишишини таъминлашдан иборат. Бу билан айни пайтда шахс, жамият ва давлатларнинг ўнг томон оғмачилиги бўлган таркидунёчиликка (Ватикан давлати каби) ва сўл томон оғмачилиги бўлган моддапарастлик томонга (радикал материализм томонга) оғиб кетишининг олди ҳам олинган бўлади. Яъни, бундай таълим тарбия инсонни унинг фитратига мос, моддий ва маънавий қадриятлардан худбинларча эмас, меъёрида инсоф билан фойдаланадиган шахслар даражасига олиб чиқади…

Ҳақиқий Исломнинг асосий хусусиятларидан яна бири унинг ҳуқуқ тузумидир. Ҳуқуқ инсоннинг ҳаётини, ақлини, мол мулкини, наслини ва обрў эътиборини қўрийдиган қонунлар (ҳукмлар) мажмуасидир. Инсоннинг аввало мана шу беш ҳуқуққа эҳтиёжи бор. Яъни, инсон ҳаёти, ақли, мол мулки, наслини ва обрў эътиборининг хавфсизлиги таъминланган адолатли қонуний заминда (сиёсатда Конституция, яъни Давлат Низоми асосида) нормал фаолият олиб бора олади. Шунинг учун ҳам жамият ва давлат бошқарувининг асосий вазифаси энг аввало шахсларга мана шу ҳуқуқларни таъминлашдан иборат бўлади ки, буни тарихда ҳам, ҳар замон ҳам фақат Ислом динининг ҳуқуқий қонунлари (ҳукмлари) билангина амалга ошириш мумкиндир. Ҳозирги ваҳший капитализм ёки терорчи материализм дунё тузуми бу ҳуқуқларни таъминлаш у ёқда турсин, аввало уларни рад этади ва ўзининг зулм моҳиятини яшириш учун сохта инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини шиор қилиб олгандир…

Ҳақиқий Исломнинг яна бир муҳим хусусияти инсон ва жамиятга фақат зоҳирий (ташқи) жиҳатдан эмас, ботиний (ички) жиҳатдан баҳо беришидир. Ҳозирги дунё тузуми инсонни вужуд ва ақлдан иборат мавжудот ўрнида кўраркан, Ислом дини эса инсонни вужуд, руҳ, қалб, ақл ва нафсдан иборат мукаммал мавжудот сифатида таърифлайди. Шунинг учун Ислом дини инсонни қоринини тўйдирадиган ва ақлни шаҳват ва манфаат ўйинларига қурбон қиладиган ўйинчоқликдан чиқариб, руҳи мусаффо, қалби кибир ва риёдан тозаланган ва имонга тўлган, ақли яхшилик ва ёмонликни бир биридан ажратадиган, нафси тазкияланган (покланган) ҳолда фақат яхши истакларга ошино бўлган Аллоҳ таолонинг ҳақиқий бандасига айланишини истайди…

Ислом динидан хабари бўлмаганлар, ажабо бундай мутлақ адолатли тузум қаерда ўзи, тарихда бўлганми ёки фақат хомхаёлликми, деган фикрга боришлари мумкин. Чунки бундай кишиларнинг тасаввурида Ислом дейилганда қолоқлик, хурофот, жоҳиллик, золим султонлар ва уларнинг саройларидаги айшу ишратлар пайдо бўлади. Ҳолбуки, улар Қуръони Каримни ва саҳих ҳадисларни, Ислом дини ва мусулмонларнинг тарихидаги адолат тўла саҳифаларни яхшироқ ўргансалар ҳақиқий Исломнинг адолатли тузумининг аниқ воқеалик эканлигига ўзлари гувоҳ бўладилар.

Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом Каримовнинг “Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир” деган гапи инсоннинг шахс сифатида ҳам, жамиятлар ва давлатларнинг ҳам Исломий имон асосида ислоҳ қилинишини ва бу асосда янги дунё тузумига асос солинишини билдиради. Дунёни ва инсониятни ҳозирда жаҳаннам азобларига ва зулмларига дучор қилаётган,  дунёнинг бутун давлатларидаги маҳаллалар бошқарувидан бошлаб, давлатлар бошқарувидан то дунё бошқарувигача Фиръавнлашган (диктутурага асосланган, тоғутлашган) дунё тузумига ҳам Ҳақиқий Ислом динининг қонунларига (ҳукмларига) асосланган мана шу Исломий Дунё Тузуми барҳам бериши мумкин ва беради инша Аллоҳ…

Бу мақолани ўқиганларда унда дунё диктаторларининг энг “олий” намоёндалардан бири бўлган Ислом Каримовга катта баҳо берилиб юборлимадимикин, деган савол ҳам туғилиши мумкин. Мен Ислом Каримовнинг Мауммар Каддафий ёки Садддам Ҳусайн каби телба тескари диктатор эмас, давлат бошқарувини ва айниқса дунё сиёсатини яхши тушунадиган ақлли айни пайтда маккор диктатор эканлигини аввалги мақолаларимда ҳам айтганман. Каримов бугунги геополитикада (дунё сиёсатида)  тарозу қаёққа оғаётганини ёки тошлар қаёққа отилиши мумкинлигини жуда яхши тушунади. Масалан, Каримов ШҲТ нинг Уфа йиғилишида бу ташкилотга ядро қуролига эга бўлган Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлишига ҳақли равишда эътироз қилди. Чунки бу давлатларнинг  ШҲТ га аъзо бўлиши бу ташкилотдаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин…

Аммо Ислом Каримовнинг фожеаси унинг давлат ва дунё сиёсатининг ўйинларини тушумаслигида эмас, унинг фожеаси билган нарсаларига амал қилмаслиги, айниқса бир нарсани айтадиган, ваъда берадиган бўлса, албатта унинг тескарисини қилишидадир. Унинг Ўзбекистон Президенти сифатидаги деярли 25 йиллик тажрибаси айнан мана шундай ёлғон сиёсат сафсаталари ва зулмлари билан тўлиб тошган…

Қолаверса, Ислом Каримовнинг “Ислом дунё миқёсидаги Диндир, у билан курашиш маъносиздир” гаплари унинг Ислом динини дунёда устун қилиш нияти борлигини ҳам билдирмайди. Дунё у ёқда турсин, у ўзи бошқараётган Ўзбекистонда ҳам Ҳақиқий Ислом динининг тараққиётига йўл очмоқчи эмас. Кейинги пайтда ватанимизда мусулмонларни қама қамашларнинг қайта авж олиши ва бозорларда, кўчларда милиция ходимлари тарафидан мусулмон қизларнинг ҳижобларини ечишга мажбурланиши Каримовнинг давлат бошқарувида диктатура усулидан воз кечишни истамаётганига далилдир…

Ислом Каримов агар истаса ҳозирги вазиятда дунё миқёсида эмас, Ўрта Осиё минтақасида бир мусбат қадам қўя олиши мумкин. Чунки бу сиёсий қадам унинг диктатурасига бевосита хавф туғдирмайди. Бу сиёсий қадам ШҲТ га аъзо бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бу ташкилотга аъзо бўлмаган Туркманистон давлатлари орасида Ўрта Осиё иқтисодий ва маъданий ҳамкорлик ташкилотининг тузилишидир. Минтақамизда айни миллат ва айни дин, яъни Ислом дини мансублари бўлган Ўрта Осиё халқлари ва давлатлари орасида бундай ҳамкорлик ташкилотининг тузилиши бугунги геополитик шартларда жуда муҳим эканлиги бир ҳақиқатдир. Буни бошқалар тушунмаса ҳам Ислом Каримов жуда яхши тушунса керак. Чунки Путин бошқарувидаги Русия биринчи имкон туғилиши биланоқ Ўрта Осиёда иккинчи “Украина сценариясини”, Хитойнинг эса имкон туғилиши билан Ғарбий Туркистонда (Ўрта Осиёда) ҳозирда Шарқий Туркистон халқига қилаётган қатлиом сиёсатини амалга ошириши кун каби ошкор. Бу ҳақиқатни Ислом Каримов тушунмаслиги мумкин эмас. Албатта, Хитой ва Русия Ўрта Осиё давлатлари орасида бундай ҳамкорлик ташкилотининг тузулишини исташмайди. Аммо Ислом Каримов истаса бу масалада Нурсултон Назарбоев билан жуда осон тил топишади, Алмазбек Атамбаев билан бу орқали ярашади, Имомали Раҳмонов билан биродароно қучоқлашади, Қурбонгули Бердимуҳамедов билан эса янада иноқлашади.  Чунки мавжуд геополитик шартларда, Ўзбекистон ёки Ўрта Осиё давлатлардан ҳар бири якка ҳолида келажакда буюк давлат бўлиш у ёқда турсин, аксинча давлат сифатида йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди…

Ислом Каримов учун Ўрта Осиё давлатлари ҳамкорлик ташкилотини тузиш масаласи тарихда давлат раҳбари сифатида озгина бўлса ҳам яхши ном қолдириши учун сўнгги имкониятдир. Ва имкониятнинг муддати жуда қисқа, нари борса бир неча йилдир…

Намоз НОРМЎМИН

15.07.2015

Илова: Барча мусулмон мўмин биродарларни яқинлашиб келаётган Рамазон байрами билан табриклайман. Бу кунлар Ислом умматининг уйғониш кунларидир. Қуръони Каримда айтилгани каби золимлар истамаса ҳам Аллоҳ ўз нурини тамомлайди ва Ҳақ динини, Ислом динини дунёда устун қилади. Шу кунларга етишиш умиди ва нияти билан ийидингиз муборак бўлсин азизлар! Омин.

 

ISLOM KARIMOVNING ISLOM DINI HAQIDAGI BAYoNOTIGA MUNOSABAT 

Bismillahir Rohmanir Rohim

Ommaviy axborot vositlari xabariga ko‘ra Islom Karimov Ufa shahridagi Shanxay Hamkorlik Tashkilotining yig‘ilishida quyidagi ma’nodagi gaplarni aytgan:

“Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir”. (Karimov: Islam – eto mirovaya religiya, borotsya s islamom – eto nonsens. http://dunyouzbeklari.com/archives/107899)

O‘zbekiston Prezidenti bu so‘zlarni dunyoning eng katta diktatorlaridan yoki Islom diniga ko‘ra Fir’avnlaridan uchtasining yuziga qarata aytgan: Bular Rusiya Prezidenti Vladimir Putin, Xitoy Davlat Raisi Si Szinpin va Hindiston Bosh Vaziri Narenda Modi…Karimovning o‘zi ham diktatorlikda ulardan qolishmasada, ammo bu uch davlat rahbarlari har bir harakatlari bilan butun dunyoni goh o‘tirg‘izib, goh oyoqqa turg‘izayotgani ham bir haqiqatdir…

Qolaversa, Putin, Si Szinpin va Narenda Modining Islom dinini dunyo miqyosidagi din sifatida qabul qilmasliklari ham bir haqiqatdir. Putin va Szinpin ashaddiy dahriy, ya’ni ateist, Modi esa Islom diniga ko‘ra shirk hisoblanadigan hindu dini va millatchiligining vakilidir. Ya’ni, kichkina diktator Islom Karimovning dunyoning eng katta 5 besh diktatoridan 3 tasiga (qolgan ikki diktatura AQSh va Ovrupo Ittifoqidir) qarata aytgan bu so‘zlarini o‘ziga xos Islomiy “da’vat” ham deyish mumkin. Qizig‘i shundaki, Ufa shahrida o‘tkazilgan ShHT va BRIKS xalqaro tashkilotlari rahbarlari uchrashuvida Islom dunyosining eng muhim davlatlaridan Eron va Pokiston rahbarlari qatnashgan edilar. Eron shialikni haqiqiy Islom deb biladi (bu aslida Islomiy haqiqatga ziddir), Pokiston esa hozircha dunyoda yadro quroliga ega bo‘lgan nomigagina bo‘lsa ham Islomiy davlatdir. Ammo bu uchrashuvlarda Eron davlat rahbari Hasan Ruhoniy yoki Pokiston Bosh Vaziri Navoz Sharifning Islom Karimovning gapiga o‘xshash gapni aytgani haqida dunyo ommaviy axborot vositalarida xabar berilmadi. Ular bunday gapni aytishganda albatta dunyo matbuoti bunday xabarga o‘rin bergan va hatto uni sensatsiyaga aylantirgan bo‘lardi…

Aytish kerakki, Islom Karimovning ShHT davlat rahbarlari huzurida aytgan bu gapi shunchaki so‘zlar emas, bu yuqori darajali davlat rahbarlarining uchrashuv protokoliga kiritilgan bir bayonot sifatida ham qabul qilindi. Ya’ni, Putin, Si Szinpin va Narenda Modi o‘rni kelganda bu gaplari uchun Karimovning qulog‘ini tortib qo‘yish haqqiga ham ega bo‘ldilar…

Karimov shu yil May oyida o‘tkazilgan MDH davlat rahbarlari uchrashuvida ham yana bir “sensatsiya” gapni aytgandi. U bu uchrashuvda BMTning besh davlatdan iborat Xavfsizlik Kengashining adolatli bilan ish yuritmayotganini ta’kidlagandi. U bilan aslida dunyo tizimining yoki Dunyo Ilonining boshini fosh qilgandi ham. Chunki biz sevmasakda, bugun dunyoda sodir bo‘layotgan voqealarni baholovchi va muhimrog‘i bu voqealarning qaysi tarafga qarab rivojlanishini belgilab beradigan asosiy tashkilot AQSh, Xitoy, Rusiya, Fransiya va Buyuk Britaniyadan iborat bo‘lgan BMTning Xavfsizlik Kengashidir. Agar bu besh davlatdan biri dunyo siyosatiga oid biror muhim qarorga imzo qo‘ymasa, bu qaror qabul qilinmay qolaveradi. Kechagina shunday bo‘ldi ham: BMTning Xavfsizlik Kengashida Serb jallodlarining bundan 20 yil oldin Bosniyada 8 ming musulmonni qirg‘in qilish rasman qatliom, deya baholanishi kerak edi. Ammo Rusiya bu qarorni veto qildi (unga qarshi chiqdi) va Serebrinitsa qirg‘ini afsuski rasman “qatliom”, deya tan olinmadi.

Aytish kerakki, O‘zbekiston Prezidenti Islom Karimovning BMT Xavfsizlik Kengashini adolatsizlikda ayblashi Turkiya Prezidenti Toyib Erdo‘g‘onning deyarli har kuni takrorlaydigan bayonotlaridan biridir. Erdo‘g‘on bu bayonotini “dunyo 5 davlatdan iborat emasdir” deya ta’riflaydi…

Men Islom Karimov “Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir” yoki “BMTning Xavfsizlik Kengashining adolatli bilan ish yuritmayotir”, deyish bilan dunyoning eng yaxshi musulmoniga aylanib qoldi, demoqchi emasman. Karimov haqiqiy ma’noda bir diktatordir, uning asosan musulmonlardan iborat bo‘lgan O‘zbekiston xalqiga deyarli chorak asrdir qilayotgan zulmi esa “tillardan dostondir”.

Mening maqsadim Karimovning MDH va ShHT davlat rahbarlari yig‘ilishlarida aytgan yuqoridagi gaplarining ma’nosiz gaplar emasligini ta’kidlashdan iborat. Chunki Rusiya ham, Xitoy ham, Hindiston ham dunyoni boshqarishni, ya’ni o‘zlaricha dunyo tuzumi qurib, insoniyatni o‘zlariga itoat qildirishni istaydigan davlatlardir. Bu davlatlarning rahbarlariga qarata rasmiy majlisda“Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir” deyish, sizlar xomxayollik qilmangizlar, chunki dunyoni boshqaradigan yagona kuch va insoniyatning fitratiga (tabiatiga) yarashadigan haqiqiy dunyo tuzumi Islom dini tuzumidir, deyishni bildiradi…

Balki Islom Karimov o‘zi aytgan gapning negizida bu ma’no yotganini bilmas yoki u bu gapni bu ma’noda aytmagan bo‘lishi ham mumkin. Chunki u gapining davomida bilib bilmay “qovun tushirgan”. U bu qisqa nutqida terrorchi deyilgandan faqat musulmonlar tushunilmasligi kerak. Chunki Ovrupoda ham terorchilar borligini ko‘ryapmiz”, deya qisman musulmonlarning yonini olish bilan birga “BMT an’anaviy Islom tarafdorlarini qo‘llab quvvatlashi, fanatik Islom tarafdorlariga qarshi esa kurash e’lon qilishi kerakligini” aytadi. (qarang: http://dunyouzbeklari.com/archives/107899)

Karimov tushunchasidagi “An’anaviy Islom dini”ning asosiy xususiyatlari shundan iborat: Islom dini degan bir din bor, bu din mansublari bo‘lgan musulmonlar Allohga ishonadilar, namoz o‘qiydilar, ramazon ro‘zasini tutadilar va shunga o‘xshash ibodatlarni ado qiladilar. Ammo Islom dini ijtimoiy siyosiy hayotga aralashmasligi lozim. Bu qoidaga g‘arbda sekularizm qoidasi ham deyiladi. Boshchaqa aytganda din boshqa davlat boshqa, Islom dini va uning vakillari ijtimoiy va siyosiy jarayonlarga, ya’ni jamiyat va davlat boshqaruviga, dunyo boshqaruviga aralashmasligi kerak…

Bunday “An’anaviy Islom” Qur’oni Karim olib kelgan haqiqiy Islomga mos emasligini dinimizni ozmi ko‘pmi biladiganlar juda yaxshi tushunadilar. Qolaversa “An’anaviy Islom”, “fanatik Islom” va shunga o‘xshash atamalar yo Islom dinining haqiqatini to‘liq tushumaydiganlar yoki bo‘lmasa, tushunsa ham uning haqiqatini qabul qilishni istamaydiganlar tarafidan o‘rtaga otilgan.

Qur’oni Karim Islom dinini “Haqiqiy Islom”, deya ta’riflaydi:

“Allohning huzurida haqiqiy din Islomdir” (Oli Imron surasi 19 oyat).

U holda “Haqiqiy Islom” deyilganda qanday din tushuniladi?

“Haqiqiy Islom “ dini avvalo Tavhidiy imon, ya’ni Allohning taoloning Rob va Iloh sifatida birligini Shirkdan, ya’ni ko‘pxudolikdan ajratishdir. Ya’ni, musulmon kishining Robbi va Ilohi Alloh taolodir. Ko‘pxudolikka ergashganlar esa o‘zlariga turli soxta Roblar va Ilohlar yasab, ularga bandalik qiladilar. Bunday soxta Ilohlar (sanamlar, butlar) turli shaklda bo‘lishi mumkin. Tarixda insonlar o‘zlariga o‘xshagan tirik yoki o‘lgan insonlarnining haykallarini yasab, ularni but qilib olganlari kabi, quyoshni, yulduzlarni, hayvonlarni (masalan, Hindistonda sigirni), qabrlarni va hakozlarni muqaddas sanab, butlar o‘rnida ko‘rib, ularga sig‘inishgan va bu shaklda mushrik bo‘lishgan. Haqiqiy Islom avvalo mana shunday ko‘phudolikni (shirkni) rad qiladi. Bu Islom dinidagi imoniy masalaning ildizir. Bu ildizning eng muhim nuqtasi esa o‘zlarini Rob, deya e’lon qilgan Fir’avn va Fir’avnzodalarni va ularning tuzumlarini rad qilishdir.

“Va (Fir’avn) men siz uchun eng oliy Robman (Parvardigorman), dedi” (Noziat surasi 24 oyat)

Qur’oni Karimning bu oyatiga ko‘ra Islom Karimovning o‘zi ham, Rusiya Prezidenti Vladimir Putin, Xitoy Davlat Raisi Si Szinpin va Hindiston Bosh Vaziri Narenda Modilar ham, AQSh rahbari Obama, Ovrupo Ittifoqi rahbarlari ham, xullas Alloh taoloning hukmlariga amal qilmay, xalqlarni o‘z havoyi nafslari bilan boshqarayotgan butun diktator va zolimlar Fir’avnzodalardir.

“Haqiqiy Islom “ dinining Tavhidiy imondan keyingi xususiyati uning mukammal ibodatlaridir. Ya’ni, ixlos va sadoqat bilan namoz o‘qish, ramazon ro‘zasini tutish, mol mulkidan zakot berish, imkoni bo‘lsa hajga borish, Alloh taolo harom qilgan narsalardan hazar qilishdir.

Tavhidiy imon va mukammal ibodatlardan keyin “Haqiqiy Islom “ dini insoniyatga siyosatda Islomiy dunyoviylik tuzumini taklif qiladi. Ya’ni, bugungi vahshiy kapitalizm va terorchi materializmga asoslangan dunyo tuzumining soxta va munofiqano sekulyar demokratik siyosiy tuzumi “Haqiqiy Islom “ning dunyoviy tuzumiga mos emas. Bunday soxta va munofiqano sekulyar demokratik siyosiy tuzum xususan Misrda diktator Sisiyni qo‘llab quvvatlayotgan g‘arb dunyosining mahsulotidir va u insoniyat uchun koni zarardir…

U holda “Haqiqiy Islom “ dini siyosatda taklif qiladigan dunyoviylik tuzumi Eronda musulmonligi salla va soqoldan iborat bo‘lgan shia ruhoniylarining, ya’ni o‘zlariga oyatulloh ismini berganlarning tuzumi mi? Yoki bu siyosiy tuzum saltanat otadan bolaga o‘tadigan zolim arab qirolliklarining diktatorlik rejimlarimi? Hasha va Kalla! Aslo va Aslo bunday emas!

“Haqiqiy Islom “ dini siyosatda taklif qiladigan dunyoviylik tuzumida zotan podishohlik va diktatorlikka o‘rin bo‘lmaydi. Bu tuzum sahih imonga, foydali ilmga, ham dunyo hamda oxirat qadriyatlarining, ya’ni moddiy va ma’naviy qadriyatlarning mutanosibligiga, ishlarni Shuro asosida amalga oshirishga, musulmon xalqning o‘z rahbarini o‘zi saylashiga (bunday saylov g‘arbning soxta va munofiqano sekulyar demokratik tuzumi saylovlaridan albatta farq qiladi), nafaqat musulmonlarga, balki g‘ayrimuslimlarga ham haqiqiy ma’noda va adolatli huquqlarni ta’minlashga asoslanadi…

“Haqiqiy Islom “ dinining eng muhim qoidalaridan biri iqtisodda foyizxo‘rlikni (sudxo‘rlikni) ta’qiqlashidir. Islom dini bu sohada halol mehnatga va halol foydaga, shaxsiy mulkchilikka, halol tijoratga o‘rin beradi. Ammo foyizxo‘rlikni (sudxo‘rlikni), poraxo‘rlikni, shaxs va jamoatchilik mulkining talon taron qilishini harom, deb e’lon qiladi va bularni qat’iyan ta’qiqlaydi. Bugungi dunyo tuzumining asosi bo‘lgan vahshiy kapitalizm yoki terorchi materializm tuzumi aynan Islomning mana shu iqtisodiy qoidalariga tish tirnog‘i bilan qarshidir. Bu anormal dunyo tuzumi avvalo unga ergashgan shaxslarning Allohga imonni tark qilib, Shaytonga ergashishi va o‘z havoyi nafsi yo‘lida yashashashi bilan boshlanadi. Shu tarzda moddaparast (hamda modaparast), xudbin, faqat o‘z qornini o‘ylaydigan, bu yo‘lda yolg‘on, kibir, poraxuo‘rlik va boshqalarga zulm qilishdan tap tormaydigan vahshiy kapitalizmning shaxslari o‘rtaga chiqadilar. Bunday nomi inson o‘zi ilon bandalardan iborat jamiyatlar va davlatlar esa dunyoda manfaatparastlik kurashini va urushlarini olib boradilar. Bugungi vahshiy kapitalizm yoki terorchi materializm tuzumi mana shunday qorni to‘ysa ham ko‘zi to‘ymaydigan bandalar va ular tuzgan sirti yaltiroq (go‘yo demokratiya va inson haqlarini shior qilgan) ammo ichi qaltiroq (aslida esa moddaparast diktaturalar) bo‘lgan davlatlarning tuzumidir. Inson va dunyo fitratiga zid bo‘lgan bu vaxshiy tuzumning eng oshkor qismlari dunyo iqtisodini boshqarayotgan katta banklar va kapitalizmning dunyoning hamma tomoniga tarqalgan xalqaro iqtisodiy shirkatlar (kompaniyalar)dir. Hozir insoniyat shunday bir dahshatli vaziyatga keldiki, insonlar orasida foyizxo‘rlik (sudxo‘rlik)siz yoki bo‘lmasa banklardan kredi (qarz) olmasdan yashashni tasavvur qiladiganlar mutlaq ozchilikni tashkil qiladigan bo‘lib qoldi. Insoniyat orasida mutlaq ko‘pchilik esa foyizxo‘rlik (sudxo‘rlik)ni va banklardan kredi (qarz) olishni normal hol deb, biladi va bularsiz hayotni tasavvur ham qila olmaydi. Bunday holni misol bilan tushuntirilganda insonning o‘z ota onasini tanimay qolishiga qiyoslash mumkin. Normalda insonlar musulmon bo‘ladimi, g‘ayrimuslim bo‘ladaimi o‘z ota onalarini albatta taniydilar. Ammo insonning foyizxo‘rlik (sudxo‘rlik)ni va banklardan kredi (qarz) olishni normal hol deb bilishi va bularsiz hayotni tasavvur qila olmasligi o‘z ota onasini tanimasligi, demak ularni istasa urishi, istasa so‘kishi, istasa o‘ldirishi mumkinligini bildiradi. Bu bugun dunyoni va unda yashayotgan 7 milliardan ortiq insoniyatni boshqarayotgan vahshiy kapitalizm yoki terorchi materializm tuzumining eng jirkanch natijasi hamdir…

Islom Karimovning “Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir” degan gapi aslida Islom tuzumi butun dunyo tuzumidir va avval ham, hozirda ham la’nati Shaytonga ergashishning mahsuli bo‘lgan vahshiy kapitalizm yoki terorchi materializm tuzumini dunyoda va insoniyat orasida yo‘q qiladigan yagona adolatli tuzumdir, degan ma’noni bildiradi…

Haqiqiy Islomning yana bir xususiyati ta’lim tarbiyada, ya’ni boshlang‘ich, o‘rta va oliy tizim maktablarida foydali dunyo ilmlari (fanlari) va diniy ilmlarni birgalikda o‘rgatishga asoslangandir. Aslida Islom dinida sohalar diniy yoki dunyoviy, deb ajratilmaydi. Chunki Islomga ko‘ra butun sohalar diniydir. Buning ma’nosi Islom dinining bu dunyo hayotiga oid ilmiy va boshqa qadriyatlarni ham o‘z ichiga olishini bildiradi. Bunday ta’limdan maqsad esa yangi avlodlarning ham foydali ilm sohibi mutaxassislar hamda imonli va axloqli shaxslar bo‘lib yetishishini ta’minlashdan iborat. Bu bilan ayni paytda shaxs, jamiyat va davlatlarning o‘ng tomon og‘machiligi bo‘lgan tarkidunyochilikka (Vatikan davlati kabi) va so‘l tomon og‘machiligi bo‘lgan moddaparastlik tomonga (radikal materializm tomonga) og‘ib ketishining oldi ham olingan bo‘ladi. Ya’ni, bunday ta’lim tarbiya insonni uning fitratiga mos, moddiy va ma’naviy qadriyatlardan xudbinlarcha emas, me’yorida insof bilan foydalanadigan shaxslar darajasiga olib chiqadi…

Haqiqiy Islomning asosiy xususiyatlaridan yana biri uning huquq tuzumidir. Huquq insonning hayotini, aqlini, mol mulkini, naslini va obro‘ e’tiborini qo‘riydigan qonunlar (hukmlar) majmuasidir. Insonning avvalo mana shu besh huquqqa ehtiyoji bor. Ya’ni, inson hayoti, aqli, mol mulki, naslini va obro‘ e’tiborining xavfsizligi ta’minlangan adolatli qonuniy zaminda (siyosatda Konstitutsiya, ya’ni Davlat Nizomi asosida) normal faoliyat olib bora oladi. Shuning uchun ham jamiyat va davlat boshqaruvining asosiy vazifasi eng avvalo shaxslarga mana shu huquqlarni ta’minlashdan iborat bo‘ladi ki, buni tarixda ham, har zamon ham faqat Islom dinining huquqiy qonunlari (hukmlari) bilangina amalga oshirish mumkindir. Hozirgi vahshiy kapitalizm yoki terorchi materializm dunyo tuzumi bu huquqlarni ta’minlash u yoqda tursin, avvalo ularni rad etadi va o‘zining zulm mohiyatini yashirish uchun soxta inson huquqlari va erkinliklarini shior qilib olgandir…

Haqiqiy Islomning yana bir muhim xususiyati inson va jamiyatga faqat zohiriy (tashqi) jihatdan emas, botiniy (ichki) jihatdan baho berishidir. Hozirgi dunyo tuzumi insonni vujud va aqldan iborat mavjudot o‘rnida ko‘rarkan, Islom dini esa insonni vujud, ruh, qalb, aql va nafsdan iborat mukammal mavjudot sifatida ta’riflaydi. Shuning uchun Islom dini insonni qorinini to‘ydiradigan va aqlni shahvat va manfaat o‘yinlariga qurbon qiladigan o‘yinchoqlikdan chiqarib, ruhi musaffo, qalbi kibir va riyodan tozalangan va imonga to‘lgan, aqli yaxshilik va yomonlikni bir biridan ajratadigan, nafsi tazkiyalangan (poklangan) holda faqat yaxshi istaklarga oshino bo‘lgan Alloh taoloning haqiqiy bandasiga aylanishini istaydi…

Islom dinidan xabari bo‘lmaganlar, ajabo bunday mutlaq adolatli tuzum qayerda o‘zi, tarixda bo‘lganmi yoki faqat xomxayollikmi, degan fikrga borishlari mumkin. Chunki bunday kishilarning tasavvurida Islom deyilganda qoloqlik, xurofot, johillik, zolim sultonlar va ularning saroylaridagi ayshu ishratlar paydo bo‘ladi. Holbuki, ular Qur’oni Karimni va sahix hadislarni, Islom dini va musulmonlarning tarixidagi adolat to‘la sahifalarni yaxshiroq o‘rgansalar haqiqiy Islomning adolatli tuzumining aniq voqealik ekanligiga o‘zlari guvoh bo‘ladilar.

Xulosa qiladigan bo‘lsak, Islom Karimovning “Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir” degan gapi insonning shaxs sifatida ham, jamiyatlar va davlatlarning ham Islomiy imon asosida isloh qilinishini va bu asosda yangi dunyo tuzumiga asos solinishini bildiradi. Dunyoni va insoniyatni hozirda jahannam azoblariga va zulmlariga duchor qilayotgan, dunyoning butun davlatlaridagi mahallalar boshqaruvidan boshlab, davlatlar boshqaruvidan to dunyo boshqaruvigacha Fir’avnlashgan (diktuturaga asoslangan, tog‘utlashgan) dunyo tuzumiga ham Haqiqiy Islom dinining qonunlariga (hukmlariga) asoslangan mana shu Islomiy Dunyo Tuzumi barham berishi mumkin va beradi insha Alloh…

Bu maqolani o‘qiganlarda unda dunyo diktatorlarining eng “oliy” namoyondalardan biri bo‘lgan Islom Karimovga katta baho berilib yuborlimadimikin, degan savol ham tug‘ilishi mumkin. Men Islom Karimovning Maummar Kaddafiy yoki Sadddam Husayn kabi telba teskari diktator emas, davlat boshqaruvini va ayniqsa dunyo siyosatini yaxshi tushunadigan aqlli ayni paytda makkor diktator ekanligini avvalgi maqolalarimda ham aytganman. Karimov bugungi geopolitikada (dunyo siyosatida) tarozu qayoqqa og‘ayotganini yoki toshlar qayoqqa otilishi mumkinligini juda yaxshi tushunadi. Masalan, Karimov ShHT ning Ufa yig‘ilishida bu tashkilotga yadro quroliga ega bo‘lgan Pokiston va Hindistonning a’zo bo‘lishiga haqli ravishda e’tiroz qildi. Chunki bu davlatlarning ShHT ga a’zo bo‘lishi bu tashkilotdagi kuchlar muvozanatini o‘zgartirishi mumkin…

Ammo Islom Karimovning fojeasi uning davlat va dunyo siyosatining o‘yinlarini tushumasligida emas, uning fojeasi bilgan narsalariga amal qilmasligi, ayniqsa bir narsani aytadigan, va’da beradigan bo‘lsa, albatta uning teskarisini qilishidadir. Uning O‘zbekiston Prezidenti sifatidagi deyarli 25 yillik tajribasi aynan mana shunday yolg‘on siyosat safsatalari va zulmlari bilan to‘lib toshgan…

Qolaversa, Islom Karimovning “Islom dunyo miqyosidagi Dindir, u bilan kurashish ma’nosizdir” gaplari uning Islom dinini dunyoda ustun qilish niyati borligini ham bildirmaydi. Dunyo u yoqda tursin, u o‘zi boshqarayotgan O‘zbekistonda ham Haqiqiy Islom dinining taraqqiyotiga yo‘l ochmoqchi emas. Keyingi paytda vatanimizda musulmonlarni qama qamashlarning qayta avj olishi va bozorlarda, ko‘chlarda militsiya xodimlari tarafidan musulmon qizlarning hijoblarini yechishga majburlanishi Karimovning davlat boshqaruvida diktatura usulidan voz kechishni istamayotganiga dalildir…

Islom Karimov agar istasa hozirgi vaziyatda dunyo miqyosida emas, O‘rta Osiyo mintaqasida bir musbat qadam qo‘ya olishi mumkin. Chunki bu siyosiy qadam uning diktaturasiga bevosita xavf tug‘dirmaydi. Bu siyosiy qadam ShHT ga a’zo bo‘lgan O‘zbekiston, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston va bu tashkilotga a’zo bo‘lmagan Turkmaniston davlatlari orasida O‘rta Osiyo iqtisodiy va ma’daniy hamkorlik tashkilotining tuzilishidir. Mintaqamizda ayni millat va ayni din, ya’ni Islom dini mansublari bo‘lgan O‘rta Osiyo xalqlari va davlatlari orasida bunday hamkorlik tashkilotining tuzilishi bugungi geopolitik shartlarda juda muhim ekanligi bir haqiqatdir. Buni boshqalar tushunmasa ham Islom Karimov juda yaxshi tushunsa kerak. Chunki Putin boshqaruvidagi Rusiya birinchi imkon tug‘ilishi bilanoq O‘rta Osiyoda ikkinchi “Ukraina ssenariyasini”, Xitoyning esa imkon tug‘ilishi bilan G‘arbiy Turkistonda (O‘rta Osiyoda) hozirda Sharqiy Turkiston xalqiga qilayotgan qatliom siyosatini amalga oshirishi kun kabi oshkor. Bu haqiqatni Islom Karimov tushunmasligi mumkin emas. Albatta, Xitoy va Rusiya O‘rta Osiyo davlatlari orasida bunday hamkorlik tashkilotining tuzulishini istashmaydi. Ammo Islom Karimov istasa bu masalada Nursulton Nazarboyev bilan juda oson til topishadi, Almazbek Atambayev bilan bu orqali yarashadi, Imomali Rahmonov bilan birodarono quchoqlashadi, Qurbonguli Berdimuhamedov bilan esa yanada inoqlashadi. Chunki mavjud geopolitik shartlarda, O‘zbekiston yoki O‘rta Osiyo davlatlardan har biri yakka holida kelajakda buyuk davlat bo‘lish u yoqda tursin, aksincha davlat sifatida yo‘q bo‘lib ketish arafasida turibdi…

Islom Karimov uchun O‘rta Osiyo davlatlari hamkorlik tashkilotini tuzish masalasi tarixda davlat rahbari sifatida ozgina bo‘lsa ham yaxshi nom qoldirishi uchun so‘nggi imkoniyatdir. Va imkoniyatning muddati juda qisqa, nari borsa bir necha yildir…

Namoz NORMO‘MIN

15.07.2015

Ilova: Barcha musulmon mo‘min birodarlarni yaqinlashib kelayotgan Ramazon bayrami bilan tabriklayman. Bu kunlar Islom ummatining uyg‘onish kunlaridir. Qur’oni Karimda aytilgani kabi zolimlar istamasa ham Alloh o‘z nurini tamomlaydi va Haq dinini, Islom dinini dunyoda ustun qiladi. Shu kunlarga yetishish umidi va niyati bilan iyidingiz muborak bo‘lsin azizlar! Omin.

Alakalı yazılar

Yorum yazın