Тарихимизнинг аччиқ хақиқатлари!

Бугун минтақамиз тарихига назар солар эканмиз бу ерда яшаб ўтган ва яшаётган уммат бошидан не не зулмли кунлар ўтгани кўз олдимизга келади. Ўтган асрдан то шу кунгача бу уммат устига келган бошқарув эгалари томонидан қилинган адолатсизликлар умматнинг қалбида ўчмас из қолдиргани барчага маълум. Яъни шу давргача умматнинг асл холатига бахо берсак, умматнинг яшаш тарзи асосан қўрқув асосига қурилди. Бу қўрқувнинг асл негизи, жафокаш халқ устида содир бўлган қатлиомлар, сургунлар, нохақ хибс этишлар хамда оммавий қирғинлар бўлди. Ушбу ўтган даврни зулмли бошқарув деб атайдиган бўлсак, зулмли бошқарув даврининг бошидан то бугунги кунгача ўз жигарларидан айрилаверган бу уммат қон йиғлади ва йиғламоқда. Минтақа ерларини унумдорлиги, ер ости бойликлари етарли бўлиши ва бу халқнинг мехнаткаш бўлишига қарамай боши қашшоқликдан чиқмаслигининг асосий сабаби ҳам унинг бошидаги золимларнинг зулми, найранги, хоинлиги бўлди.

Ушбу даврнинг бошидан токи бугунги кунигача назар солсак бу умматнинг ичидан етишиб чиққан, умматнинг аҳволига чин маънода қалби оғриган, уммат манффатларини ўз манффатларидан устун қўя олган ва умматнинг хор аҳволини ўзгартириш йўлини излашни ўз олдига мақсад қилган, чин маънодаги жафокаш, жонкуяр, журъатли ва шижоатли етакчилар кўплаб топилади. Ана шу етакчилар хар хил соҳаларда етишиб чиқиб жамиятдаги инсонларнинг хурматига, ишончига,олқишларига сазовор бўлдилар.

Аммо халқимизнинг асл фарзандларига нисбатан, золим бошқарувчилар томонидан душманларча муносабатда бўлинди ва бўлинмоқда. Ўзбекистон сиёсий саҳнасида ўзига хос ва муносиб ўринга эга бўлган йирик сиёсий шахсларни мураккаб ижтимоий ҳаёт йўллари, аянчли қисматлари ва ўта фожеали тугаган сиёсий фаолиятлари журналистлар ва тадқиқотчилар, сиёсатчилар, давлат ва жамоат арбоблари томонидан кўп гапирилди ва гапирилмоқда. Биз хам ана шундай етакчилар тўғрисида баъзи билганларимизни сизга хавола қилишга жазм қилдик. Шу ўринда алохида қайд қилмоқчи бўлган жихатимиз шулки, бу инсонларни хаётларини баён қилишимизда, бадий жихатидан кўра, сиёсий жихатларига эътиборимизни қаратдик. Бизнинг ушбу бошлаган кичик бир харакатимиз, яқин кунларда бошламоқчи бўлган катта ва хайрли ишнинг дастлабки қадамлари сифатида қабул қиласизлар.

Андижонда қатлиом. 1898 йил.19 май

(Дукчи эшон воқеасининг давоми)

Аскарларининг ўлимидан хабар топган рус армияси раҳбарлари Андижон халқини қиличдан ўтказишга фармон беради. Бу воқеадан хабар топган Фарғонанинг ҳарбий бошлиғи, 250 нафар қуролланган аскар билан Андижонга етиб келадида, янги шаҳарда кўзга кўринган “мусулмонни”, ёки Рус харбий босқинчиларини тилида айтсак, “босмачилар”ни отишга фармон беради. Шу куни минглаб мусулмонлар нохақ қатл этилди. Шунингдек, ҳеч нарсадан хабари йўқ оддий меҳнаткаш халқ, дехқончилик учун далаларига кетаётган жойларида қатл этилдилар. Қанчадан-қанча болалар етим, аёллар бева қолди. Шундан сўнг рус қумондони маҳаллий малай ҳокимларга эшонни тутиб келишга амр берди. Рус ялоқхўрига айланиб улгурган амалпараст мингбошилар ёнларига ўз кўппакларини олиб ишга киришиб кетдилар. Шаҳарда учраган ҳар бир саллалини, оқ дўппилини эшон муриди деб, қўл оёғини боғлаб тутиб келавердилар. Худди бугунги малай ҳокимларимизга, зомби сифат бўлиб қолган зобитларимизга ўхшаб, номики ҳалолу-пок инсонларни тутиб келаётганидек, минглаб инсонларни тутиб келиб, рус ҳарбийлари оёқлари остига тириклайин ташлаб беравердилар. Шундан кейин Андижон уезди бўйлаб жазо отрядларикезиб, қўзғолонга дахлдор кишилар калтакланди ва хибсга олинди.Шахсан унинг ўзи Андижон хибсхонасида ётган қўзғолон қатнашчиларини тепкилаб ураверди, оқибатда икки махбус чидай олмай ўлди ва бир неча киши қаттиқ жарохатланди. Қўзғолоннинг таъсир доираси бутун ўлкани, айниқса Фарғона водийсини қамраб олди. Мингтепа, Асака, Қува, Шахрихон, Новқат, Аравон, хамда Андижон,Наманган ва Ўш ахолиси фаол қатнашган эди. Маълумот ўрнида шуни келтириб ўтамизки, қўзғолон қатнашчиларидан 777 киши хибс этилиб, тергов қилинди. Кўп махбуслар калтак ва қийноқларга чидай олмасдан қамоқхоналарда жон таслим қилди. Терговдан сўнг 415 киши суд қилинди, улардан 32 нафари озод этилди. 380 нафар махбус ўлим жазосига махкум этилди. Императорнинг илтимосига кўра, 18 нафар махкум осиб ўлдирилди. Ўн беш нафари эса Сибирга сургун қилинди. Шунингдек Судқутчи, Тожик ва Қашқар қишлоқларидан туб ахолини кўчириб, уларнинг хонадонлари ер билан яксон қилиниб, ўрнига рус посёлкаларини бунёд этишга хукм чиқарилди.Бундан ташқари Мингтепа ва Андижон оралиғида қўзғолончиларга қўшилган 29 қишлоқни йўқ қилиб ташлаш хақидаги масалани кўтарганлар. Оқибат эса Хуқанд бўлисидаги 700 хонадон батамом йўқ қилинган.
Шу ўринда мухтарам ўқувчи эътиборингизни бугунги воқеликка қаратсак, бугунги кунда хам чин маънодаги мусулмонлар “экстремист”ларга айланди, 1999-йил 16-феврал воқеаси ҳукумат томонилан уюштирилганидан кейин беайб мусулмонлар қамоқларга ташланди, 2005-йил Андижонда мусулмонлар устида қирғин қилинди. Мусулмон махбусларнинг жонсиз таналари зиндонлардан тинмай чиқиб турибди. Аёлларнинг муслималарга хос ўралган рўмолларига ҳукумат идоралари қарши позициясини Ислом динини тушунмаслик ёки тушунишни хоҳламаслик оқибатида, тарбиясизларча очиқдан очиқ намойиш қилмоқда.

Оқ дўппи ва салла фалокати

Ўша давр анъаналарига кўра эркакларда,у ким бўлишидан қатъий назар бош кийимда юрар, яъни салла ёки оқ дўппи кияр эди. Харбийларга фармон берилдики, саллали, оқ дупписи бор эркакни олиб келасан, буйруғингга бўйсунмаса отасан дейилди. Истибдод солдатлари хар бир бош кийими бор кимсани, “Саники эшон” деб тутиб урар, ёки салла ўраган хар бир одамни Дукчи эшон муриди деб гумон қилиб, сўроққа тутарҳамда хибс этар эди. Бунинг натижасида, шаҳар халқи ҳамда расмий фуқоролар саллали бозорларга чиқолмай қолди. Оқ дўппидан асар ҳам қолмади. Кимдаки бўлса куйдириб йўқотди. Порахўрлик амалдорлар ичида ниҳоятда авж олди. Бечора халқни арз этар жойи қолмаган эди. Дунёпарст бўлиб кетган мингбошилар, бу жараёндан унимли фойдаланашиб, кимники шаҳарда дўкони бўлса, кечаси чақириб бориб; “Сени тутиб бераман, эшонни ҳовлисида кўрган эдим” деб, бор-будини суғуриб олишга ҳаракат қилар эди. Бу ҳодисалар бугунги кунда сизу-бизларни замонамизда оддий ҳақиқатга айланиб улгурди. Эшонни тутиш баҳонаси билан шаҳарда умумий тинтувлар, қамоққа олишлар шундай авж олдики, хатто қамоқҳоналар тўлиб кетиб, янги ҳибсхоналар барпо этилди. Бу даврда Тукистондаги барча ҳарбийлар бу тадбирга жалб этилган эди. Эски шаҳарда тўп-тўп солдатларюрар, кўрган кишисини урар, чопиб кетар эди. Бахорнинг охирги ойлари бўлиб, халқдаги “илик узилди” вақти эди, бунинг устига ҳаво иссиқ, халқ эса оч эди.

Эшонни топа олмаганидан ғазабга минган Фарғона губернатори келиб, “Агар халқ етакчиларини тутиб бермасалар, Андижон уездини тамоман отиш(қатлиом) қилишини айтиб дағдаға қилди. Ўзининг шахсий манфаатининг халқ манфаатидан устун кўрувчи хоин, малай, худбин кимсалар бундай фурсатдан унумли фойдаланиб қолишликка ҳаракат қилдилар. Шундай хоинлардан бир нечаси чор тарафга от солдирдилар.Ванихоят, Қодирқул мингбоши Андижон ҳокимига “рапорт” бериб, эшонни тутиб келганин баён қилди. Соат ўн бирлар чамасида Муҳаммадали эшонни янги шаҳарга олиб келинди. Шу ўринда эшон бобони бир фазилатига қойил қолиш керакки, ҳар қанча қийнасалар ҳам, урсалар ҳам, хатто жони узулгунга қадар, бирорта инсонни яъни бирорта ўзига эргашганларнинг исмини айтиб, на рус харбийларига, на ҳокимлик вакилларига номини айтмади(сотмади). Бундан ғазаби жунбушга келган Андижон ҳокими халқни кўчага чиқишини, яъни эшонни тамошо қилишга чақирди. Аммо халқнинг бирор вакили остона ҳатлаб кўчага чиқмади. Бу чиқмасликларининг икки сабаби бор эди; Аввало халқ Муҳаммадали эшондан яхшилик кўрган эди, яъни бир неча йиллар давомида эшон халқни иссиқ-совуғидан хабар олган, уйсизга уй берган, очга нон берган, оғир изғиринли қишдан халқни ҳам чорвасини ҳам эсон-омон чиқиб олишида бор-будини аямаган, хайр-саҳоватли, қўли очиқ, бир сўз билан айтганда халқ билан яшаган мард бошқарувчи эди. Бундай халқпарвар етакчисини юзига оёқ қўйишга жазм қиладиган “нонкўр” йўқ эди. Қолаверса бир неча кунги қатлларданҳокимятга нисбатан нафрати тўлганхалқ, итоатдан юз ўгирган эди.

Эшонни ушлаб келган хоин Қодирқулўша куниёқ эски шаҳар Андижонга оқсоқоллик лавозимига тайин этилди. Унга ёрдам берган Яъқуб қўрбошини эса, Қўқон қишлоққа мингбоши этиб тайинланди. Шахар тинчлигини сақлашлик Қодирқулга топширилган кундан бошлаб халққа зулмни шу даражада кучайтирдики, хар бир фуқоро Қодирқулни олдидан энгашиб, қуллуқ қилган холда ўтиши қонунга айланди. Бу хоинни қилгиликларини кўрган Рус амалдорлари хам, халқни ўзига “рукуъ” қилдиришга ўтиб олди. Бечора заҳматкаш халқ “шапкалик”ни кўрса ўрнидан туриб эгилиб салом бериш одатий холга айланди.

Ноҳақ асир олинган халқни жазоланиши.

Бу фурсатданфойдаланган мунофиқ сифат амалпараст кимсалар, ўзларига ёқмаган кимсаларни “эшонга қарашли” дея тутиб келар эдилар. Тутиб келинганлар албатта хибс этилар, ёки оломонни олдига олиб чиқиб ўлим даражасига қадар калтакланар эдилар. Тўрт солдат босиб турар, қўлидаги новда синибкетгунга қадар урар, чарчаса тўхтатар, чарчамаган бўлса янги новда билан уришни давом эттирар эди. Қирқ-эллик марта ургунга қадар дод деб овоз чиқариб турар, сўнг овози чиқмай хушидан кетар, сўнг иккинчи жабрдийдани олиб келар эди. Шу алфозда калтакланар ўлганларини ажратиб, тирикларини турмага олиб кирилар эди. Кунлардан бирида шундай холат юзбердики, мингбошилар воситасида, халқ турманинг олдига хайдаб келтирилди. Шундан сўнг турмадан беш кишини олиб чиқилиб, атрофига одамларни айлантириб қўйдилар. Ғазабга минган рус харбийлари барчаларини устларидаги кийимларини тортиб ечиб олди. Иккитасини милтиғини қўндоғи билан уриб ётғизиб,оёқ-қўлини боғладилар. Муйсафидхоин губернаторЧайковиский келиб, асирларга қараб; “Сизлар подшохнинг кимлигини билмас экансизлар” дея “Ур!” деб буюрди. Солдатлар тўплаб қўйилган калтаклар билан ура бошлади. Урилганларнинг орқалари ёрилиб, қонлари оқиб тушди. Иккинчисини тур деган эди тура олмагач, солдатлар судраб олиб чиқиб кетаётганида жони узилди. Барча олиб чиқилганларнинг баъзиси ўлди, баъзиси эса чала жон холатида турмага қайтарилди. Авом халқ нима қиларга ҳайрон, гапиришга мажоли йўқ холда уй-уйларига тарқалдилар.
(давоми бор)

Мақолада Фозилбек Отабек ўғлининг “Дукчи Эшон воқеаси” китобидан фойдаланилди

Манба

Alakalı yazılar

Yorum yazın