Putin Rusların Semerkant’ten çaldığı Kuran-ı Kerimin nadir kopyasını Hamaney’e hediye etmiş (Özbekçe ve Türkçe)
30 Kasım 2015  //  By:   //  GENEL BİLGİLER, TÜRKİSTAN  //  No Comment   //   479 Okunma

30.11.2014

Rusya Devlet Başkanı Vladimir Putin, 23 Kasım’da Tahran’da görüştüğü İran dini lideri Ali Hamaney’e Kur’an-ı Kerim’in nadir bir nüshasını hediye ettiği bildirildi…

“Ozodlik” radyosunun haberine göre, Kuran-ı Kerimin bu örneği onun 1500 yıl önce yazılan aslı değil, ancak zamanında Türkistan’dan götürülen en eski örneklerinden biridir.

14. Yüzyılın sonu ve 15. Yüzyılın başında Amir Temur ordusu İrak’ı işgal etmiş ve Kuran-ı Kerimin en eski örneklerinden birini Semerkant’ta getirmişti. Bazılarına göre, bu Hz. Osman (ra) zamanında yazılan Kuran’ın bir örneği idi.

Temur getiren Kuran örneği dört yüzyıl devamında, yanı Rus İmparatorluğu Orta Asya’yı ele geçirene kadar Semerkant’taki Hoca Ahrar camiinde saklanıyordu.

1869 yılında Ruslar bu örneği St. Petersburg’daki Çar Kütüphanesine getirdiler.

1905 yılında bu kitabın tarihsel öneminin fark eden Rus etnograflar onun 50 kopyasını hazırladılar. Bunların yarısı daha sonra satışa çıkarıldı. Beş örnek ise Rus İmparatoru II Nicholay, İstanbul’daki Osmanlı Halifesi ve Buhara Emiri gibi üst düzey liderlere hediye olarak verilmişti.

 

Путин Хоманаийга Қуръоннинг ноёб нусхасини совға қилди

23 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашув давомида президент Владимир Путин Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийга муқаддам Қуръон китобининг ноёб нусхасини совға қилди.Али Хоманаийга совға қилинган китоб Қуръоннинг 1500 йил олдин ёзилган илк қўлёзмаси асл нусхаси бўлмаса-да, жуда ноёб нусхадир. 

23 ноябрь куни бўлиб ўтган ва Россия матбуотида кенг ёритилган учрашув давомида президент Владимир Путин Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийга мусулмонлар муқаддас китобининг илк нашрининг ноёб нусхаларидан бирини берди. Қуръоннинг илк нусхаси VII асрда жамланган.

Мусулмонлар Қуръондаги оятлар Муҳаммад пайғамбарга Аллоҳдан ваҳий орқали нозил қилинган, деб ишонадилар. Пайғамбарнинг вафотидан олдинги ва кейинги бир неча йил давомида Қуръон оятларини мусулмонлар оғзаки эшитиб, ёдлаб олган. Бунинг натижасида айрим оятларнинг турли версиялари юзага келган.

Милодий 651 йил Усмон Ибн Аффон Қуръон матнини тўплаб, бир бутун китоб шаклига келтиришга қарор қилган. Унинг буйруғи билан Қуръоннинг фақатгина бешта нусхаси яратилган.

Кўпчилик олим Усмон Ибн Аффон ўлдирилганидан кейин унинг давомчиси Али Усмон Ибн Аффон буйруғи билан ёзилган нусхани шимолий Ироққа олиб борган, деб ишонади. XIV аср охири, XV аср бошида марказий осиёлик саркарда Амир Темур Ироқни босиб олиб, талон-тарож қилган.

Амир Темур Усмон етакчилигида ёзилган Қуръонни ўзининг йирик империяси пойтахи Самарқандга олиб боришни буюрган.

Усмон даврида ёзилган беш Қуръон нусхасининг яна бирининг бир бўлаги Истанбулдаги Тўпқопи саройида сақланиши айтилади. Аммо айрим олимлар бу нусханинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарайдилар.

Амир Темур қўлга киритган нусха тўрт аср давомида, яъни Марказий Осиёни Россия Империяси босиб олгунига қадар Самарқанддаги ҳашаматли Хўжа Аҳрор масжидида сақланган.

1869 йил руслар Амир Темур олдирган Қуръонни Россия Империяси пойтахти Санкт-Петербургда жойлашган қироллик кутубхонасига юборган.

1905 йил этнографлар бу китобнинг тарихий аҳамиятини англаб етган ва унинг 50 нусхасини тайёрлашни буюрган. Бу янги нухсаларнинг ярми сотилган. Бешта нусхаси император Николай II ва ўша пайтдаги бошқа юқори лавозимли кишиларга, жумладан, Истанбулдаги усмоний султонга ва Бухоро амирига берилган.

1920 йилларнинг бошида большевик етакчи Владимир Ленин Марказий Осиёдаги мусулмон ҳудудлар янги совет ҳукуматига қарши бош кўтаришини олдини олиш мақсадида Амир Темур олиб келган Усмон Қуръонининг асл нусхасини Ўзбекистонга қайтаришни таклиф қилган.

Натижада бу Қуръон 1924 йил Тошкентга қайта олиб келинган. Китоб ҳозирги кунда Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасида сақланмоқда.

110 йил аввал Санкт-Петербургда тайёрланган нусхаларнинг жуда оз қисми Санкт-Петербург, Тошкент ва Нью-Йоркдаги Колумбия университети кутубхоналарида сақланиб қолган.

Ozodlik

 

About the Author :

Yorum Yapın