Özbekistan’da doğumevlerinde başörtüsü yasağı (Türkçe ve Özbekçe)
16 Eylül 2015  //  By:   //  Özbekistan  //  No Comment   //   497 Okunma

16.09.2015

Özbekistan’da doğum evlerinde çalışan kadınlara iş yerinde ve dışarıda başörtüsü takmayacaklarına dair belge imzalatılıyor, imzalamayanların işle ilişiği kesiliyor…

Özbekistan’ın başkenti Taşkent’te doğum evlerinde çalışan kadınların başörtüsü takmaları yasaklandı.

“Ozodlik” radyosunun haberine göre, bu talebi yerine getirmeyenler işten çıkarılıyor. Uygulama hakkında radyoya mektup yazan bir grup Müslüman kadına göre, onlara sadece işyerinde değil, sokak ve pazarlarda da başörtülü gezmeyeceklerime dair belge imzalatılıyor.

Bugüne kadar 2 numaralı doğum evi yönetiminin baskısına dayanamayan en az beş hemşire ve hasta bakıcı kadın işini bırakmak zorunda kaldı. Radyonun bildirdiğine göre, Taşkent’in diğer doğum evlerinde de Müslüman kadınlara bu şekilde başörtüsü baskısı uygulanıyor.

Taşkent’in Almazar ilçesindeki 2. No’lu Doğum kompleksinde çalışan bir Özbek Müslüman kadın radyoya doğum evi Başhekiminin en az 20 hemşire ve kadına başörtüsü takmama konusunda yazı imzalattığını söyledi. Ona göre, doğum evi yetkilileri sadece tesettürü değil, Özbek kadınların geleneksel başörtüsünü örtmelerine de karşı çıkıyor.

2. No’lu Doğum evi Başhekimi Zuhra Najimova radyoya yaptığı açıklamada kamu kurumlarına dini kıyafetle gelinmesinin yasak olduğu hakkında kural olduğunu savundu. Başhekim, “Özbekistan Cumhuriyeti İdari Kuralları 184’üncü maddesine göre kamusal alana dini giysilerle girmek yasaktır. Bunun esası gereği ben de çalışanlarıma işe yerine başörtüsü ile gelmeme talimatı verdim…” ifadelerini kullandı.

Ancak başhekim iş yerinin dılında başörtülü gezmeme konusunda kimseye baskı yapmadığını da söyledi.

Taşkent şehrinin diğer doğumevlerinde de aynı başörtüsü zulmü uygulandığı hakkında haberler verildi. Sırgalı ilçesindeki 1. Nolu Doğumevinde bir çalışanın söylediğine göre, bu iş yerinde de başörtüsü yasağı uzun zamandır geçerli.

Özbekistan’da Müslüman kadınlar için başörtüsü yasağı bağımsızlık yıllarında kesintisiz devam ediyor. Bu yılın Nisan-Mayıs aylarında ülkenin Fergana, Kokand ve Taşkent şehir merkezindeki pazarlarda güvenlik görevlileri kadınların başını zorla açmıştı.

Тошкентдаги туғруқхоналарда ҳижоб ёки рўмол ўраган аёллар ишдан бўшатилмоқда

Ўзбекистонда диний либосдаги аёлларга нисбатан кўп йиллардан бери кузатиладигиан босим кейинги пайтларда янада кучайди.Ўзбекистонда диний либосдаги аёлларга нисбатан кўп йиллардан бери кузатиладигиан босим кейинги пайтларда янада кучайди.

Тошкент шаҳар 2-туғруқхона ходималаридан ишга рўмол ўрамасдан келиш талаб қилинмоқда. Тиббиёт муассасаси маъмуриятининг талабига бўйсунмаган ходимлар ишдан бўшатилмоқда. Туғруқхонанинг Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ ходимларига кўра, нафақат муассаса ҳудудида, балки унинг ташқарисида ҳам рўмол ўрамаслик тўғрисида тилхат олинмоқда. Бунинг оқибатида аллақачон камида беш ҳамшира ва санитар аёл ишдан бўшаб кетган. Муассаса бош врачи бу иддаоларни рад қилди. Озодликка маълум бўлишича, Тошкентдаги бошқа туғруқхоналарда ҳам рўмол ўраган аёлларнинг ишдан четлатилиши ёки ишга олинмаслиги тўғрисида кўрсатма бор.

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган 2-туғруқ комплекси ходимларидан бир гуруҳи Озодликка мурожаат қилиб, муассаса бош врачи 20га яқин ҳамшира ва санитар аёлларни чақиртириб, ҳижоб ва рўмол ўрамаслик тўғрисида тилхат ёзиб беришларини талаб қилганидан шикоят қилишди. Энг ачинарлиси, дейди туғруқхона ходимларидан бири, нафақат диний ҳижоб, балки ўзбек аёлларининг анъанавий рўмолини ҳам ўрамаслик талаб қилинмоқда.

“Туғруқхона бош врачи Зуҳра Нажимова 20тадан ошиқ аёл ходимларни чақиртириб, умуман рўмол ўрамайсан, деб талаб қилди. Биз орқадан ўраш мумкин экану, орқадан ўраб оламиз, десак. Йўқ, умуман ечасан, туғруқхонага рўмол билан келмайсан, деб тилхат ёздириб олди. “Бошимдан рўмолимни ечдим, бошқа ўрамайман”, деган маънода тилхат ёздириб оляпти, бўлмаса, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзасан, деяпти. Нафақат ибодат учун ўраладиган ҳижоб, оддий ўзбек аёллари ўрайдиган рўмолни ҳам ўрамайсан, деяпти. Ниҳоятда ҳақорат қилиб, босим ўтказди. Ҳозир рўмолдан воз кечмагани учун 5 ходим ишдан бўшади”, дейди Озодликка гапирган ҳамширалардан бири.

Унинг айтишича, туғруқхона ходимлари муассаса ичида шундоқ ҳам тиббий кийимда юришади, фақат ишга келаётганда, ёки уйга қайтаётганда, ишхонадан ташқарида рўмол ёки ҳижобларини ўраб олишади. “Лекин бош врач муассасадан ташқарида ҳам рўмол ўрамасликни талаб қилмоқда”, дейди суҳбатдошимиз.

Озодлик мухбири Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ комплекси бош варчи Зуҳра Нажимованинг ўзи билан ҳам телефон орқали боғланишга муваффақ бўлди. Туғроқхона раҳбари Озодлликка мурожаат қилган тиббиёт ходимлари иддаосини инкор қилди, лекин муассаса ҳудудида диний либос кийишга тақиқ борлигини тасдиқлади.

– Йўқ, йўқ, унақа нарса бўлаётгани йўқ. Биласиз, Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодекси бор. 184-моддасида ёзилган, жамоат жойларда диний либосларда юриш ман этилади. Бу давлат корхонаси бўлгани учун, мусулмон аёлларнинг ҳеч биридан рўмоли олинаётгани йўқ, фақат ҳижобда ишхонага келмасликни мен таклиф қилиб, айтдим,- дейди туғруқхона бош врачи.

Зуҳра Нажимова, туғруқхона ташқарисида “рўмол ўрамайсан”, деган талаб қўйганини ҳам мутлақо рад этди.

– Бу нотўғри информация. Битта информацияни юз хил талқин қилиш мумкин. Уйида қанақа юради, кўчада қанақа юради, менинг ишим йўқ. Мен фақат ишхона учун жавоб бераман. Ишхонага диний либосда кириш ман этилади, чунки бу жамоат жойи ҳисобланади. Бу давлат корхонаси,- дейди 2-сонли туғруқхона бош врачи.

Озодлик мухбири, Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ комплексининг бошқа ходимлари билан ҳам мавзу хусусида гаплашишга муваффақ бўлди. Ўзи рўмол ўрамаслиги, лекин вазиятдан хабари борлигини айтган туғруқхона ходимларидан бирининг Озодликка микрофонсиз суҳбатда айтишича, ҳақиқатан ходимлардан рўмол ўрамаслик ҳақида тилхат олинган.

“Бизда ҳозир ҳижобли аёллар ишдан четлаштириляпти. Мажлисларда тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Ўтган ҳафтада ҳам мажлис бўлди. Ҳижоб ёки рўмол ўрайдиган аёллардан “бошқа ўрамайман”, деган маънода тилхат олинди. Туғруқхона раҳбариятида уларнинг (рўмол ва ҳижоб ўрайдиган аёлларнинг-таҳр.) рўйхати бор. Улардан тилхат олинган”, дейди туғруқхона ходими.

Озодликка маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг бошқа туғруқхоналарида ҳам ҳижоб ва рўмол ўрамаслик талаб қилинмоқда.

Сирғалидаги 1-туғруқхона ходимларидан бирининг айтишича, бу муассасада рўмол ўрамаслик талаби анчадан бери амал қилади.

“Ўтган йилдан бери бу борада талаб айниқса, кучайди. Ҳозир бизда ҳижоб у ёқда турсин, рўмол ўрайдиганлар қолмади. Ҳатто ишга жойлашмоқчи бўлганларга аввалдан тушунтирилади. Бир-икки марта ҳижобли аёллар ишга келди, раҳбарият уларни ишга олмасдан қайтариб юборди”, дейди туғруқхона ходими.

Тошкентдаги бошқа бир туғруқхона бош врачи ўринбосарининг, шахси сир қолиши шарт билан Озодликка айтишича, у ишлайдиган муассаса ходимлари орасида диний либос киймаслик тўғрисида анчадан бери мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади.

“Бизда ҳижобли ёки рўмоллилар умуман йўқ. Фақат айрим пайтларда азадор аёллар бўлса, маълум муддат рўмол ўраб юриши мумкин”, дейди туғруқхона расмийси.

Ўзбекистонда диний либосдаги аёлларга нисбатан кўп йиллардан бери кузатиладигиан босим кейинги пайтларда янада кучайди.

Шу йилнинг апрель-май ойларида Фрағона, Қўқон, Марғилон, Тошкентшаҳарларидаги марказий бозорларда аёлларнинг бошларидан ҳижоб ва рўмолларини ечиб олиш кампанияси ўтказилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Бу тадбирни амалга ошириш ишларига бутун бошли ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари сафарбар этилгани тўғрисида хабар қилган эдик.

Ҳижоб ва рўмолга қарши кампаниянинг янада кучайиши кейинги пайтларда ўзбекистонликлар, айниқса ёшлар орасида “Исломи давлат” экстремист гуруҳи ғояларини ёқловчилар кўпаяётгани билан изоҳланмоқда.

Лекин айрим таҳлилчилар, айниқса, диндор аёлларга таъқибнинг кучаяётгани аксинча мўътадил мусулмонлар орасида ҳам радикаллашувнинг кучайишига ҳисса қўшишишидан огоҳлантиради.

Ўзбекистон маъмурий кодексининг 184-моддаси 1-бандига кўра, диний ташкилотлар хизматчиларидан ташқари фуқароларининг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида ҳам “фуқароларнинг жамоат жойларида диний либосда юришларига йўл қўйилмаслиги” айтилган.

Айни пайтда Ўзбекистон Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга” дея белгиланган.

Ozodlik

About the Author :

Yorum Yapın