Musulmon Olamining Muommalari Va Maqsadlari (Özbekçe)
6 Aralık 2015  //  By:   //  Dr. N. Normumin, DÜNYA HABER, TÜRKİSTAN  //  No Comment   //   607 Okunma

МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ МУАММОЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Дунёда сунъий икки қутблилик ҳисобланган социализм ва капитализм тузумларининг ўзаро рақобати тугагандан кейинги деярли 30 йил давомида инсоният ичида табиий (ҳақиқий) икки қутблилик даври бошланди. Бир томонда Ислом дини ва мусулмонлар, иккинчи томонда ғайримуслимлар дунёси. Бу билан инсоният орасидаги қарама қаршиликлар табиий ҳолини олди, дейишимиз мумкин…

Сўнгги маълумотлар дунёдаги мусулмонлар сонининг 1 Милиард 700 Милёнга яқинлашганини кўрсатмоқда. Инсоният ичида асосий муаммолар, айниқса урушлар асосан мусулмонлар яшайдиган ҳудудлар ва давлатларда содир бўлаётгани ҳам бир ҳақиқат.

Шундай экан мусулмонлар кимлар ўзи ва улар нимани истайдилар, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Маълумки Ислом дини Аллоҳ талого тавҳидий иймон (яккахудолик)  билан имон келтириш динидир. Яъни, мусулмонлар Аллоҳни ўзларининг ягона Роблари ва Илоҳлари, деб биладилар, Аллоҳнинг инсонларга Китоблар ва Пайғамбарлар юборганига эътиқод қиладилар, бу дунёда кейин охират ҳаёти бошланишига ишонадилар ва мана шундай имоний қарашларига асосан ҳаёт кечиришни ўзларининг вазифалари, деб биладилар. Бундай тавҳидий имонга кўра мусулмонлар учун бу дунё ва охират ҳаётининг асоси Аллоҳ таолонинг сўнгги Китоби Қуръони Карим ва Унинг охирги пайғамбари Муҳаммад (сав)нинг ҳадис ва суннатларида ифодалаган ҳукмлардир. Яъни, бу ҳукмлар мусулмонлар учун яшаш низоми, ҳаёт қонуни ва бошқалар билан муомалар қилишда асосий қоидалар ҳисобланади…

Бундай тавҳидий имоннинг зидди уч хил бўлади:

Биринчи, Аллоҳга ширк билан имон келтириш (Аллоҳнинг борлигига, барча нарсаларнинг яратувчиси эканлигига ишониш билан бирга сохта илоҳлар ҳисобланадиган турли бутларга, санамларга ибодат қилиш).

Иккинчи,  Аллоҳга имонни (Унинг борлигини, Унга ибодатларни ва Унинг ҳукмларини) рад қилиш (бу куфр)дир.

Учинчи, Аллоҳга имон келтирдим, дейиш билан бирга қалбида имон келтирмаслик ва Ислом динининг ибодатларига ва ҳукмларига номигагина (риё билан) амал қилиш. Бунга нифоқ, яъни мунофиқлик, дейилади. Мунофиқларнинг асосий хусусиятлари ёлғон гапириш, омонатга хиёнат қилиш ва ваъдаларига вафо қилмасликдир.

Ислом дини таълимотига кўра, инсоният орасида мана шундай тавҳидий имон аҳиллари бўлган мусулмонлар билан унга зид бўлган юқоридаги уч тоифа мансублари орасида қарама қаршилик ва кураш доимий шаклда, то қиёмат қойим бўлгунча давом этаверади.

Ислом динини диққат билан ўрганадиган бўлсак, аввало динимизнинг ҳукмларининг (қонунлари, қоидаларининг) инсон ва бошқа бутун мавжудотларнинг фитратига (табиатига) мос қоидалар эканини кўрамиз. Яъни, қуёшнинг шарқдан чиқиб ғарбга ботиши, йилда тўрт фаслнинг навбатма навбат алмашиб туриши қандай табиийлик бўлса, инсонларнинг Аллоҳга имон келтириши, бу имоннинг талаби бўлган намоз ўқиш, руза тутиш ва ҳаказо ибодатларни адо қилиш, Аллоҳнинг ҳукмлари билан яшаш (никоҳ асосида оила қуриш, маст қилувчи ичимлик, судхўрлик, мусулмон ота онага итоатсизлик каби ва ҳаказо) ҳам инсонлар учун табиийлик қонун қоидалари ҳисобланади…

Хўш, юқорида келтирилган 1 Милиард 700 Милён мусулмоннинг барчаси Ислом дини келтирган мана шундай фитрийлик (табиийлик) қонунларига (ҳукмларига) амал қиладиларми? Албатта, Ислом уммати, деб аталадиган ва дунё аҳолисининг тўртдан бирини ташкил қиладиган бу инсонларнинг барчасини Ислом динига бир хил даражада амал қилади, дея олмаймиз.

Буни оддий мисол билан тушунтирадиган бўлсак, ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур Исломий мамлакати бўлган Туркияда аҳолининг 99% мусулмон ҳисоблансада, ҳар куни беш вақт намоз ўқиш ибодатини бу ўлка аҳолисининг фақат 35-40 % адо қиладилар…Мусулмонлар яшайдиган бошқа ҳудудларга ҳам шундай ҳолатни кўришимиз мумкин

Демак, ер юзида номи мусулмону ўзи у ёки бу сабаблар билан Ислом динининг қонун қоидаларига (ҳукмларига) итоат қилмайдиган жуда кўп инсонларни учратишимиз мумкин. Ундай бўлса, Ислом умматини ташкил қилувчи мусулмонларни уларнинг Исломий амалларни бажариш даражасига қараб ҳар хил тоифаларга ажратса бўладими, деган савол туғилиши ҳам табиийдир. Мусулмонлар орасидаги бундай тоифалар ҳақида баъзи фикрларни айтишдан олдин, улар учун умумий бўлган баъзи хусусиятларга эътиборни қаратмоқчиман.

Аввало, кимки Ислом динига киришнинг шарти бўлган калимаи шаҳодатни айтадиган бўлса, яъни “Ашҳаду анлаа илоҳа илоллоҳ ва ашҳу анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва расулуҳу”(қисқача “Лаа илоҳа илоллоҳ ва Муҳаммадан расулуллоҳ”) калимасини айтган бўлса, бундай кишилар мусулмонлардан ҳисобланади. Бир кишининг мусулмонлардан ҳисобланиши билан бошқа мусулмонларга бу кишининг жони, моли ва номуси (обрў эътибори) ҳаром ҳисобланади. Яъни, бу шаклда мусулмон бўлган кишилар бир бирларининг жонларига ўлдириш ёки жароҳат етказиш билан зарар бера олмайдилар, бир бирларининг мол мулкини тортиб ололмайдилар ва ҳақорат, туҳмат, ғийбат каби усуллар билан бир бирларининг обрў эътиболарига зарар бера олмайдилар. Бу дегани мусулмонлар бошқаларга нисбатан шундай ҳатти ҳаракатларни қилса бўлаверар экан, деган маънога ҳам келмаслиги керак. Фақат зарурат ҳолларида, масалан уруш ҳолларида душманлар бир бирларини ўлдиргани ёки жароҳат етказгани каби, мусулмонлар ҳам бундай ҳолларда душманлари билан шу тарзда курашишлари мумкин. Лекин юқорида айтилгани каби ҳеч бир сабаб ёки асос билан мусулмонлар бир бирларининг жонларига, мол мулкига ва обрў эътиборига зарар бера олмайдилар.

Бугунги кунда мусулмон шахслар, гуруҳлар ва давлатлар орасидаги ўзаро ихтилофлар ва ҳатто урушларга келадиган бўлсак, бу уларга Ислом дини бундай қилишга рухсат бергани учун эмас, аксинча бундай қилаётганларнинг Ислом динининг ушбу асосий таълимотларига амал қилмаётганлари учундир…

Мусулмонларнинг имоний ва амалий жиҳатдан турли даражаларга бўлиниши масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтилгани каби илк даражада бўлганлар Исломга киришни сўзлари (каломлари) билан эълон қилганлардир. Зеро, Муҳаммад (сав) Ислом динини олиб келган пайтда инсонлар калимаи шаҳодатни айтиш билан динимизга кирар эдилар. Кейин эса аста секинлик билан имон ва амалий жиҳатдан тараққий қилишарди. Расуллуллоҳ (сав) замонларида мусулмон бўлганлар, айниқса Макка босқичида Ислом динига кирган кишилар Аллоҳ ва Пайғамбарига қаттиқ имон келтирган, Қуръон ва Суннатдаги ҳукмларига амал қилиш билан иймонларини тараққий қилдирган кишилар (сахобалар) эдилар. Яъни, у пайтда мен мусулмон бўлдим деган киши агар Қуръон ва Суннатда бирор ҳукм ёки ибодат нозил бўлса дарҳол уларга амал қиларди. Масалан, илк мусулмонлар мана шу тарзда кунда беш вақт намоз ўқиш, рўза тутиш, зако бериш, ҳажга бориш каби ибодатларни бажаришган, муслималар эса ҳижоб ҳукмлари нозил бўлиши билан ҳижобга киришганди…

Аммо вақт ўтиши билан турли воқеалар ва жараёнлар сабаб бўлиб мусулмонлар орасида ўзларининг мусулмонликларини эълон қилиш (калимаи шаҳодатни айтиш) билан бирга Ислом динниинг ибодатлари ва ижтимоий ҳукмларини қисман бажарадиган ёки уларни умуман бажармайдиган  тоифалар ҳам ўртага чиқа бошлади. Бундай кишилардан баъзилари ҳақиқатан ҳам Ислом динининг моҳиятини тушуниб етиб, динимизни қабул қилиш билан эмас, балки ота оналари, уруғ аймоқлари мусулмон бўлганликлари учун ўзларини мусулмонлар қаторида кўрадиган бўлишди. Уларни дин масаласида оилавий, қабилавий урф одатларга, анъаналарга эргашган “мусулмонлар” ҳам дейиш мумкин. Чунки улар Ислом динининг ҳақиқатини  билмайдилар, уларни ўрганмайдилар, фақатгина жанозаларда, мусулмонларнинг туйларида, ҳайитларида ўзларининг ҳам мусулмон эканликларини эслаб қўядилар…

Саҳобалар давридан кейин сунний мазҳаблар ўртага чиқиш жараёнида, у ёки бу сабаб билан Ислом динининг ибодатларини (масалан,намоз ўқишни) тарк қилганлар ҳақида турли фатволар ҳам берилган. Ҳанафий мазҳабидагилар бундай кишиларни гуноҳкор (фосиқ) мусулмонлар дейишган бўлса,бошқа мазҳаблардаги баъзи уламолар бундай кишиларни кофир ҳам дейишган. (Кофир дейиладиган бўлса уларнинг жон, мол мулк ва обрў эътиборига муносабат ҳам ўзгаради албатта)…

Ҳозирги даврда ҳам инсонларнинг Исломнинг илк давридан жуда узоқлашиши, мусулмон халқларнинг турли элат ва давлатларга бўлиниб кетиши, умумий Исломий таълим тарбиянинг сустлиги, мусулмонларнинг ўз мамлакатларида ва бошқа давлатларда ғайримуслимлар билан аралаш қуралаш бўлиш яшаши, замонавий техник имкониятларнинг (чўнтак телефонлари, интернет ва ҳк) фойдалари билан бирга инсонларнинг шуурига, ҳис туйғуларига ва дунёқарашларига салбий таъсир қилиши натижасида ўзларини мусулмон деб биладиган миллионларча  инсонларнинг аслида Ислом дини билан амалий алоқаси қолмаган. Динни бу шаклда фақат сўзда эътироф қилган ёки оилавий, қабилавий урф одатларга эргашиб ўзларини мусулмон деб юрадиганлар тавҳидий имоннинг моҳиятини яхши билмаганликлари учун  билиб билмай ширк амалларни қиладилар, намоз, рўза ва бошқа фарз ибодатларни адо қилмайдилар, ҳалол ва ҳаром масаласига эътибор бермайдилар ва ҳакоза…Бундай кишилар орасида аллақачон Ислом динидан чиқиб кетган (ёки аслида умуман бу динга кирмаган) кимсалар, номигагина мусулмону ўзи гуноҳкор (фосиқ) ёки мунофиқсифат (ёлғончи, сўзларида турмайдиган) ва золим кимсалар сон саноқсиздир. Айтиш керакки, жуда кўп ҳолларда айнан мана шундай амалда эмас, фақат сўздагина (каломдагина) “мусулмонларнинг” ўзлари яшаб  турган жамиятларда содир қиладиган салбий, ҳаром ишлари, жиноятлари туфайли ҳақиқий мусулмонлар ва энг муҳими Ислом дини турли бўҳтонлар ва маломатлар остида қолмоқда…

Бундай номигагина мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган жамиятлар ва давлатлардаги ноисломий тузумлар (турли диктаторликлар, оилавий қиролликлар ва ҳк) эса мусулмонларнинг душманлари томонидан дунё аҳлига Исломий тузумлар мана шундай тузум, дея нотўғри шаклда танитилмоқда.

Аммо мусулмонларнинг яна катта бир қисми сўзи ва амали бир бирига мос бўлган иймонли, ихлосли ва тақводор мусулмонлардир. Улар оилаларида, жамоатларда, Исломий таълим марказларида ўз динларини яхши ўрганганлар. Шунинг учун ҳам улар Ислом динининг беш шарти бўлган калимаи шаҳодатнинг, намоз ўқишнинг, рўза тутишнинг, закот беришнинг ва ҳажга боришнинг шартларини яхши биладилар ва уларга тўла тўкис амал қиладилар. Шу билан бирга улар Ислом дини ҳалол деган нарсалардан фойдаланадилар, ҳаром дейилган нарсалардан эса узоқ турадилар, улардан ҳазар қиладилар. Бундай ҳақиқий мўмин мусулмонлар одатда ёлғиз бўлмайдилар, ўзлари яшайдиган жойдаги бошқа мусулмонлар билан жамоатлар тузиб, уларнинг фаолиятига иштирок этадилар ва бу билан Ислом дининг ҳамма жойда тарқалишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Яна бундай тақводор мусулмонлар билиб билмай хато ва гуноҳ ишлар қилишганда сидқидилдан Аллоҳ таолога тавба тазарру қиладилар…

Демак, бугун дунёнинг турли бурчакларида яшаётган мусулмонларни икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:

Биринчи гуруҳ, сўзда (каломда) ёки мусулмон ота оналарига ёки ўз халқларининг анаъаналарига эргашиб ўзларини мусулмон ҳисоблайдиган, аммо амалий ҳаётда Ислом динининг ибодатларини адо қилмайдиган, ҳукмларига итоат этмайдиган, ҳалол ва ҳаромни ажратиб ўтирмайдиган, гуноҳ ва хато ишларни парвосизча қилиб кетаверадиган кишилардир.

Иккинчи гуруҳ эса, Ислом динининг ҳақиқатларидан яхши хабардор бўлган, динимизда фарз ҳисобланадиган намоз ўқиш, рўзда тутиш ва ҳакоза ибодатларни ўз вақтида адо этадиган, ҳалол нарсалардан фойдаланиб, ҳаромдан ҳазар қиладиган ва Ислом динининг бошқа қонун қоидаларини имкон даражасида бажарадиган ҳақиқий мўмин мусулмонлардир.

Ҳар икки тарафда юз миллионларча инсонлар борлигини тасаввур қиладиган бўлсак, ҳозирда Ислом уммати орасида бунчалик тушунмовчиликлар, турли дунёқарашлар, ихтилофлар, ўзаро мухолифликдан тортиб, қонли мажораларга қадар борадиган тўс тўполонларнинг мавжудлигини бироз бўлсада тушуна оламиз.

Шу билан бирга юқорида айтилгани каби, бу икки гуруҳдан ташкил топган халқлар ва улар кўпчиликни ташкил қиладиган дунёнинг 60 яқин давлати Ислом дунёси ўрнида кўрилади. Бу икки гуруҳ орасидаги ихтилофларга қарамасдан, баъзи ҳолларда Ислом дунёси ягона юрак бўлмаса ҳам, аммо анча жипслашган ҳолда дунёда бўладиган воқеаларга умумий муносабат билдиришига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, ғарб дунёсида сўз ва матбуот эркинлиги шиори билан пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)нинг карикатура қилиниши Ислом дунёсининг барча қатламларида норозилик уйғотганини айтишимиз мумкин.  Ёки “Араб баҳори”деб аталган инқилобий жараёнларнинг кейинчалик қонли воқеаликларга айланиб кетиши, ғарб дунёсининг бу воқеаларга мунофиқона  муносабатда бўлиб, мусулмонлар орасида золим тоифаларни қўллаб қувватлаши қисман булса ҳам Ислом дунёсининг жапслигини кўрсатди. АВ ниҳоят яқинда Туркия ҳарбийларининг бу мамлакат чегарасини бузган Русия ҳарбий учоғини уриб туширгандан кейин Ислом оламида жуда катта кўпчиликнинг Туркия тарафида турганига ҳам гувоҳ бўлдик.

Хуллас, ўз ичида яхши ва ёмон жиҳатлари ва тоифалари бўлишига қарамай бугун Ислом дунёси АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби инсониятнинг диққат эътиборини ўзига торган ва дунёнинг у билан ҳисоблашиши керак бўлган катта бир ҳудуд ва кучни ташкил қилади.

АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби дунёнинг “супер” (баҳайбат) кучлари бугунги кунда ер юзининг моддий имконларини кўпроқ назорат қилиш учун ўзаро кураш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. У ҳолда мана шундай “супер” кучларга муқобил (боорлиғи ва мақсадлари улардан фарқли)  бўлган Ислом дунёсининг ҳам бирор истаги, дунё халқларига ва давлатларига қарата айтадиган сўзи борми, деган савол туғилиши табиийдир.

Айтиш керакки, АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби дунёнинг “супер” (баҳайбат) кучларининг ҳар бирининг мақсади дунёда империя ҳолини олиш, яъни мумкин қадар катта ҳудудларни босиб олиш, бу ҳудудлардаги халқларни ўзига бўйсундириш ва уларнинг моддий бойликларини талон тарож қилишдан иборатдир. Бундай ҳол афсуски, инсоният орасида янгилик эмас. Тарихда ҳам Александр Македонский, Напалеон, Ҳитлер, Ленин ва шунга ўхшаш жуда кўп империяпарастлар бўлган ва бугун АҚШ етакчилигидаги ғарб дунёси, Русия ёки Хитойнинг олиб бораётган умумий сиёсати мана шундай империяпарастликдан бошқа нарса эмас…

Ислом дунёсига келадиган бўлсак, диниимиз нозил бўлгандан бошлаб то бугунга қадар бу уммат асло империяпарастликни ўзига мақсад қилиб олмаган. Қуръони Каримда ер юзида фитна (бузғунчилик ки бунинг энг буюги империяпарастликдир) тугаб, дин Аллоҳники бўлганга қадар (яъни Ислом дини ер юзида ҳукмрон бўлгунга қадар) мусулмонларга бу мақсад йўлида курашиш амр қилинган. Бу курашга Ислом динида даъват ва фатҳ ҳаракатлари ҳам дейилади. Муҳаммад (сав) Ислом динини олиб келганларидан кейин қисқа вақт ичида динимиз дунёнинг турли бурчакларига у ёки бу усуллар билан тарқаб кетди. Шу тарзда мелодий еттинчи асрдан бошлаб токи 20 асргача инсоният Ислом уммати тарафидан бошқарилди. Кейин яна ер юзида фитна бош кўтарди ва бунинг оқибатида биринчи ва иккинчи дунё урушлари содиб бўлиб, уларда юз миллионга яқин инсон ўлдирилди ва бунданда кўпроғи мажруҳ бўлиб қолди. Инсоният ичида бундай қирғинбарот урушларни восита қилиб олган империяпарастлик мажорасини бугунга кунда ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, Сурияни халқини қўлида қуроли ва ҳарбий учоқлари бўлган мана шундай империяпараст кучлар бугун бутун дунёнинг кўз ўнгида қатлиом қилмоқдалар…

Империяпарастларнинг энг катта ваҳшийликларидан бири уларнинг ўзлари босиб олган ҳудудлардаги халқларни ассимилация қилишлари, яъни уларнинг динлари, тиллари, маданиятлари, адабиётлари, урф одатлари ва тарихий маълумотларини йўқ қилиб, буларнинг ўрнига ўзларининг қалбаки қадриятларини куч билан жорий қилишларидир. Худди, эски Совет Иттифоқи даврида бу иттифоққа қўшилишга мажбур қилинган халқлар ўзларининг бутун қадриятларидан маҳрум қилинганлари каби…

Ҳолбуки Ислом дунёсининг охирги умумий тамсилчиси бўлган Усмонлилар давлати худди Совет Иттифоқи каби катта ҳудудни ўз назоратида тутган ва бу ҳудудларда яшаган халқларни деярли тўрт асрдир бошқарган эди. Бундай бошқарувнинг нақадар адолатли бўлганлигини айниқса Болқонлар, дея аталадиган ҳудудларда кўришимиз мумкин. Ўша пайтлар Усмонли ҳумронлигида 400 йил яшаган Юнонлар, Серблар, Македонияликлар, Албанлар, Хорватлар ва бошқа халқларнинг динлари, тиллари, маданиятлари, урф одатларини бузиш у ёқда турсин, аксинча уларни қўриш бошқарувчи давлатнинг (Усмонли давлатининг) вазифаси ҳисобланган. Мусулмонлар ҳукмрон бўлган бу ҳудудларга яна бу халқлардан ўз динларини ўзгартириш талаб қилинмаган, аксинча уларнинг черковлари эркин фаолият олиб борган….

Демак, Ислом динининг ва мусулмонларнинг ер юзидаги, инсоният ичидаги истаги ва мақсади ҳеч қачон империяпарстлик бўлмаган ва бўлмайди. Аксинча Исломнинг ва мусулмонларнинг истаги ва мақсади дини, миллати ва қаерда яшашидан қатъий назар бутун инсонларнинг ўз фитратларини қўришлари ва улар орасида адолатнинг ҳукмрон бўлишидир. У ҳолда адолат нима ўзи?

Адолат энг аввал инсонларинг жони, ақли, мол мулки, насли ва обрў эътиборининг дахлсизлигидир. Яъни, биринчи, ҳеч кимни ноҳақлик билан ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш мумкин эмас. Иккинчи, маст қилувчи ичимликлар, наркотик моддалар ва шунга ўхшаш зарарли нарсалар билан инсонларнинг ақлига зиён бериш мумкин эмас. Учинчи,  инсонларнинг ҳалол менҳат ва тижорат билан ортирган мол мулкларини ўғирлик, қароқчилик, судхўрлик ва порахўрлик билан талон тарож қилиш мумкин эмас. Тўртинчи, фуҳуш ишлар (зино, басоқолбозлик ва ҳк) ва бу ишларни тарғиб қиладиган шаҳвоний асарлар, кинолар, томошалар ва ҳакозалар билан инсониятнинг наслини бузиш мумкин эмас. Бешинчи, ёлғон, ғийбат, туҳмат, ҳасад ва шунга ўхшаш ахлоқчизликлар билан инсонларнинг обрў эътиборини тўкиш мумкин эмас…

Эътибор қилинадиган бўлса, бутун даврларда бўлгани каби ҳозирда ҳам империяпараст кучлар ва давлатлар инсонларнинг мана шу беш дахлсизлигини бузиш, айниқса ёлғон пропаганда (ташвиқот) билан инсониятни хато йўлларга бошлаш, порахўрлик ва судхўрлик (фойизхўрлик) билан уларнинг мол мулкни талон тарож қилиш  ва шаҳвоний “маданият” асаларини ўртага қўйиш билан инсонларнинг наслини бузишни ўз мақсадларига етишда асосий восита қилиб олганлар.

Ислом дини эса айнан мана шундай фитна воситаларини ўртадан кўтариб ташлайди ва бу ишни амалга ошириш бутун мусулмонларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Бунинг учун эса аввало мусулмонларинг ўзлари Ислом динининг таълимотларига тўғри амал қилишлари керак бўлади. Исломга тўғри амал қилишнинг аввалги шарти эса уни тўғри ўрганишдир. Қуръони Карим ва саҳиҳ Суннатларда Ислом дини жуда соф ва содда шаклда, яъни ақли бошида бўлган бутун инсонлар тушунадиган, имон келтирадиган ва амал қила оладиган шаклда тушунтирилган. Бугунги кунда мусулмонларнинг энг катта муаммоси ҳам динларини тўғри тушунмасликлари ва бу масалада ихтилоф қилиб, бир бирлари билан ихтилофлар, жанжалу уруш тўполонлар қилишларидир.

Ҳолбуки, Ислом дини нима ёки қандай дин деган саволга на оддий мусулмонларнинг на да улар орасидаги бирор тоифанинг жавоб беришга ҳаққи йўқдир. Ислом динини Аллоҳ таоло нозил қилган ва уни пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) олиб келган. Демак, динни таъриф қилиш ҳаққи ҳам аввало Аллоҳ таолонинг, сўнгра Муҳаммад (сав)нинг ҳақларидир.

Жаброил ҳадиси дея танилган машҳур ҳадисда Аллоҳ таоло фаришталарнинг каттаси Жибрил (Жаброил ас)ни саҳобалари билан ўтирган Муҳаммад (сав)нинг ҳузурларига юборади. Пайғамбаримиз (сав) ҳузурларига ёш йигит шаклида келган Жаброил (ас) Муҳаммад (сав)га беш савол беради: Булар Ислом нима, имон нима, эҳсон нима, қиёмат қачон содир бўлади ва қиёматнинг аломатлари нима деган саволлар эди. Муҳаммад (сав) бу саволларга пайғамбарликларига ярашадиган шаклда макаммал тарзда жавоб берадилар. Кейин Жаброил (ас) қандай тўсатдан кириб келган бўлсалар, худди шундай ҳолда чиқиб кетади. Муҳаммад (сав) саҳобаларига бу келган фаришта Жаброил эди, у сизларга динларингизни (Ислом динини) ўргатиш учун келди, дейдилар. Бу ҳадисни истаганлар Ослом динидан озми кўпми хабари бўлган кишилардан ва ҳатто интернетга турли тилларда “Жаброил ҳадиси” дея ёзиш орқали топиб ўрганишлари ҳам мумкин. Демак, Ислом дини Аллоҳ таоло ва Муҳаммад (сав) шу шаклда таъриф қилган диндир. Бу жуда содда ва соф диндир, уни ўрганиш, тушуниш ва унга амал қилиш жуда осондир. Мана шундай тавҳидий имон ва амалларда бирлашган мусулмонлар ижтимоий ва бошқарув масалаларини ўзаро маслаҳатлиш билан тартибга солиб, бунинг ёнида дунёвий илмларни ва соҳаларни ўрганиш ва ҳаётларига тадбиқ қилиш билан қайтадан буюк бир уммат ҳолига қайта оладилар…

Мусулмонларнинг ҳозирги кундаги аввалги вазифаси Ислом динини мана шундай соф ва осон ҳолда тушуниб амал қилишлари ва шу тарзда ўзаро иттифоққа келишларидир. Шундан кейин улар ўзларини ва бошқаларни икки дунё (бу дунё ва охират) саодатига етаклайдиган катта амалларни, яъни инсониятни, бутун дунёни фитналардан тозалаш, империяпарастликдан қутқариш ишларига қўл ура оладилар…

Даъватимизнинг охири оламларнинг Робби Аллоҳ таолого ҳамд айтишдир! Омин!

Намоз НОРМЎМИН

6 Декабрь 2015 йил

 

 MUSULMON OLAMINING MUAMMOLARI VA MAQSADLARI

Bismillahir Rohmanir Rohim

Dunyoda sun’iy ikki qutblilik hisoblangan sotsializm va kapitalizm tuzumlarining o‘zaro raqobati tugagandan keyingi deyarli 30 yil davomida insoniyat ichida tabiiy (haqiqiy) ikki qutblilik davri boshlandi. Bir tomonda Islom dini va musulmonlar, ikkinchi tomonda g‘ayrimuslimlar dunyosi. Bu bilan insoniyat orasidagi qarama qarshiliklar tabiiy holini oldi, deyishimiz mumkin…
So‘nggi ma’lumotlar dunyodagi musulmonlar sonining 1 Miliard 700 Milyonga yaqinlashganini ko‘rsatmoqda. Insoniyat ichida asosiy muammolar, ayniqsa urushlar asosan musulmonlar yashaydigan hududlar va davlatlarda sodir bo‘layotgani ham bir haqiqat.
Shunday ekan musulmonlar kimlar o‘zi va ular nimani istaydilar, degan savolning tug‘ilishi tabiiydir. Ma’lumki Islom dini Alloh talogo tavhidiy iymon (yakkaxudolik) bilan imon keltirish dinidir. Ya’ni, musulmonlar Allohni o‘zlarining yagona Roblari va Ilohlari, deb biladilar, Allohning insonlarga Kitoblar va Payg‘ambarlar yuborganiga e’tiqod qiladilar, bu dunyoda keyin oxirat hayoti boshlanishiga ishonadilar va mana shunday imoniy qarashlariga asosan hayot kechirishni o‘zlarining vazifalari, deb biladilar. Bunday tavhidiy imonga ko‘ra musulmonlar uchun bu dunyo va oxirat hayotining asosi Alloh taoloning so‘nggi Kitobi Qur’oni Karim va Uning oxirgi payg‘ambari Muhammad (sav)ning hadis va sunnatlarida ifodalagan hukmlardir. Ya’ni, bu hukmlar musulmonlar uchun yashash nizomi, hayot qonuni va boshqalar bilan muomalar qilishda asosiy qoidalar hisoblanadi…

Bunday tavhidiy imonning ziddi uch xil bo‘ladi:
Birinchi, Allohga shirk bilan imon keltirish (Allohning borligiga, barcha narsalarning yaratuvchisi ekanligiga ishonish bilan birga soxta ilohlar hisoblanadigan turli butlarga, sanamlarga ibodat qilish).
Ikkinchi, Allohga imonni (Uning borligini, Unga ibodatlarni va Uning hukmlarini) rad qilish (bu kufr)dir.
Uchinchi, Allohga imon keltirdim, deyish bilan birga qalbida imon keltirmaslik va Islom dinining ibodatlariga va hukmlariga nomigagina (riyo bilan) amal qilish. Bunga nifoq, ya’ni munofiqlik, deyiladi. Munofiqlarning asosiy xususiyatlari yolg‘on gapirish, omonatga xiyonat qilish va va’dalariga vafo qilmaslikdir.

Islom dini ta’limotiga ko‘ra, insoniyat orasida mana shunday tavhidiy imon ahillari bo‘lgan musulmonlar bilan unga zid bo‘lgan yuqoridagi uch toifa mansublari orasida qarama qarshilik va kurash doimiy shaklda, to qiyomat qoyim bo‘lguncha davom etaveradi.
Islom dinini diqqat bilan o‘rganadigan bo‘lsak, avvalo dinimizning hukmlarining (qonunlari, qoidalarining) inson va boshqa butun mavjudotlarning fitratiga (tabiatiga) mos qoidalar ekanini ko‘ramiz. Ya’ni, quyoshning sharqdan chiqib g‘arbga botishi, yilda to‘rt faslning navbatma navbat almashib turishi qanday tabiiylik bo‘lsa, insonlarning Allohga imon keltirishi, bu imonning talabi bo‘lgan namoz o‘qish, ruza tutish va hakazo ibodatlarni ado qilish, Allohning hukmlari bilan yashash (nikoh asosida oila qurish, mast qiluvchi ichimlik, sudxo‘rlik, musulmon ota onaga itoatsizlik kabi va hakazo) ham insonlar uchun tabiiylik qonun qoidalari hisoblanadi…

Xo‘sh, yuqorida keltirilgan 1 Miliard 700 Milyon musulmonning barchasi Islom dini keltirgan mana shunday fitriylik (tabiiylik) qonunlariga (hukmlariga) amal qiladilarmi? Albatta, Islom ummati, deb ataladigan va dunyo aholisining to‘rtdan birini tashkil qiladigan bu insonlarning barchasini Islom diniga bir xil darajada amal qiladi, deya olmaymiz.
Buni oddiy misol bilan tushuntiradigan bo‘lsak, hozirgi kunda dunyoning eng mashhur Islomiy mamlakati bo‘lgan Turkiyada aholining 99% musulmon hisoblansada, har kuni besh vaqt namoz o‘qish ibodatini bu o‘lka aholisining faqat 35-40 % ado qiladilar…Musulmonlar yashaydigan boshqa hududlarga ham shunday holatni ko‘rishimiz mumkin
Demak, yer yuzida nomi musulmonu o‘zi u yoki bu sabablar bilan Islom dinining qonun qoidalariga (hukmlariga) itoat qilmaydigan juda ko‘p insonlarni uchratishimiz mumkin. Unday bo‘lsa, Islom ummatini tashkil qiluvchi musulmonlarni ularning Islomiy amallarni bajarish darajasiga qarab har xil toifalarga ajratsa bo‘ladimi, degan savol tug‘ilishi ham tabiiydir. Musulmonlar orasidagi bunday toifalar haqida ba’zi fikrlarni aytishdan oldin, ular uchun umumiy bo‘lgan ba’zi xususiyatlarga e’tiborni qaratmoqchiman.

Avvalo, kimki Islom diniga kirishning sharti bo‘lgan kalimai shahodatni aytadigan bo‘lsa, ya’ni “Ashhadu anlaa iloha ilolloh va ashhu anna Muhammadan a’bduhu va rasuluhu”(qisqacha “Laa iloha ilolloh va Muhammadan rasululloh”) kalimasini aytgan bo‘lsa, bunday kishilar musulmonlardan hisoblanadi. Bir kishining musulmonlardan hisoblanishi bilan boshqa musulmonlarga bu kishining joni, moli va nomusi (obro‘ e’tibori) harom hisoblanadi. Ya’ni, bu shaklda musulmon bo‘lgan kishilar bir birlarining jonlariga o‘ldirish yoki jarohat yetkazish bilan zarar bera olmaydilar, bir birlarining mol mulkini tortib ololmaydilar va haqorat, tuhmat, g‘iybat kabi usullar bilan bir birlarining obro‘ e’tibolariga zarar bera olmaydilar. Bu degani musulmonlar boshqalarga nisbatan shunday hatti harakatlarni qilsa bo‘laverar ekan, degan ma’noga ham kelmasligi kerak. Faqat zarurat hollarida, masalan urush hollarida dushmanlar bir birlarini o‘ldirgani yoki jarohat yetkazgani kabi, musulmonlar ham bunday hollarda dushmanlari bilan shu tarzda kurashishlari mumkin. Lekin yuqorida aytilgani kabi hech bir sabab yoki asos bilan musulmonlar bir birlarining jonlariga, mol mulkiga va obro‘ e’tiboriga zarar bera olmaydilar.
Bugungi kunda musulmon shaxslar, guruhlar va davlatlar orasidagi o‘zaro ixtiloflar va hatto urushlarga keladigan bo‘lsak, bu ularga Islom dini bunday qilishga ruxsat bergani uchun emas, aksincha bunday qilayotganlarning Islom dinining ushbu asosiy ta’limotlariga amal qilmayotganlari uchundir…
Musulmonlarning imoniy va amaliy jihatdan turli darajalarga bo‘linishi masalasiga qaytadigan bo‘lsak, yuqorida aytilgani kabi ilk darajada bo‘lganlar Islomga kirishni so‘zlari (kalomlari) bilan e’lon qilganlardir. Zero, Muhammad (sav) Islom dinini olib kelgan paytda insonlar kalimai shahodatni aytish bilan dinimizga kirar edilar. Keyin esa asta sekinlik bilan imon va amaliy jihatdan taraqqiy qilishardi. Rasullulloh (sav) zamonlarida musulmon bo‘lganlar, ayniqsa Makka bosqichida Islom diniga kirgan kishilar Alloh va Payg‘ambariga qattiq imon keltirgan, Qur’on va Sunnatdagi hukmlariga amal qilish bilan iymonlarini taraqqiy qildirgan kishilar (saxobalar) edilar. Ya’ni, u paytda men musulmon bo‘ldim degan kishi agar Qur’on va Sunnatda biror hukm yoki ibodat nozil bo‘lsa darhol ularga amal qilardi. Masalan, ilk musulmonlar mana shu tarzda kunda besh vaqt namoz o‘qish, ro‘za tutish, zako berish, hajga borish kabi ibodatlarni bajarishgan, muslimalar esa hijob hukmlari nozil bo‘lishi bilan hijobga kirishgandi…

Ammo vaqt o‘tishi bilan turli voqealar va jarayonlar sabab bo‘lib musulmonlar orasida o‘zlarining musulmonliklarini e’lon qilish (kalimai shahodatni aytish) bilan birga Islom dinniing ibodatlari va ijtimoiy hukmlarini qisman bajaradigan yoki ularni umuman bajarmaydigan toifalar ham o‘rtaga chiqa boshladi. Bunday kishilardan ba’zilari haqiqatan ham Islom dinining mohiyatini tushunib yetib, dinimizni qabul qilish bilan emas, balki ota onalari, urug‘ aymoqlari musulmon bo‘lganliklari uchun o‘zlarini musulmonlar qatorida ko‘radigan bo‘lishdi. Ularni din masalasida oilaviy, qabilaviy urf odatlarga, an’analarga ergashgan “musulmonlar” ham deyish mumkin. Chunki ular Islom dinining haqiqatini bilmaydilar, ularni o‘rganmaydilar, faqatgina janozalarda, musulmonlarning tuylarida, hayitlarida o‘zlarining ham musulmon ekanliklarini eslab qo‘yadilar…
Sahobalar davridan keyin sunniy mazhablar o‘rtaga chiqish jarayonida, u yoki bu sabab bilan Islom dinining ibodatlarini (masalan,namoz o‘qishni) tark qilganlar haqida turli fatvolar ham berilgan. Hanafiy mazhabidagilar bunday kishilarni gunohkor (fosiq) musulmonlar deyishgan bo‘lsa,boshqa mazhablardagi ba’zi ulamolar bunday kishilarni kofir ham deyishgan. (Kofir deyiladigan bo‘lsa ularning jon, mol mulk va obro‘ e’tiboriga munosabat ham o‘zgaradi albatta)…

Hozirgi davrda ham insonlarning Islomning ilk davridan juda uzoqlashishi, musulmon xalqlarning turli elat va davlatlarga bo‘linib ketishi, umumiy Islomiy ta’lim tarbiyaning sustligi, musulmonlarning o‘z mamlakatlarida va boshqa davlatlarda g‘ayrimuslimlar bilan aralash quralash bo‘lish yashashi, zamonaviy texnik imkoniyatlarning (cho‘ntak telefonlari, internet va hk) foydalari bilan birga insonlarning shuuriga, his tuyg‘ulariga va dunyoqarashlariga salbiy ta’sir qilishi natijasida o‘zlarini musulmon deb biladigan millionlarcha insonlarning aslida Islom dini bilan amaliy aloqasi qolmagan. Dinni bu shaklda faqat so‘zda e’tirof qilgan yoki oilaviy, qabilaviy urf odatlarga ergashib o‘zlarini musulmon deb yuradiganlar tavhidiy imonning mohiyatini yaxshi bilmaganliklari uchun bilib bilmay shirk amallarni qiladilar, namoz, ro‘za va boshqa farz ibodatlarni ado qilmaydilar, halol va harom masalasiga e’tibor bermaydilar va hakoza…Bunday kishilar orasida allaqachon Islom dinidan chiqib ketgan (yoki aslida umuman bu dinga kirmagan) kimsalar, nomigagina musulmonu o‘zi gunohkor (fosiq) yoki munofiqsifat (yolg‘onchi, so‘zlarida turmaydigan) va zolim kimsalar son sanoqsizdir. Aytish kerakki, juda ko‘p hollarda aynan mana shunday amalda emas, faqat so‘zdagina (kalomdagina) “musulmonlarning” o‘zlari yashab turgan jamiyatlarda sodir qiladigan salbiy, harom ishlari, jinoyatlari tufayli haqiqiy musulmonlar va eng muhimi Islom dini turli bo‘htonlar va malomatlar ostida qolmoqda…
Bunday nomigagina musulmonlar ko‘pchilikni tashkil qiladigan jamiyatlar va davlatlardagi noislomiy tuzumlar (turli diktatorliklar, oilaviy qirolliklar va hk) esa musulmonlarning dushmanlari tomonidan dunyo ahliga Islomiy tuzumlar mana shunday tuzum, deya noto‘g‘ri shaklda tanitilmoqda.

Ammo musulmonlarning yana katta bir qismi so‘zi va amali bir biriga mos bo‘lgan iymonli, ixlosli va taqvodor musulmonlardir. Ular oilalarida, jamoatlarda, Islomiy ta’lim markazlarida o‘z dinlarini yaxshi o‘rganganlar. Shuning uchun ham ular Islom dinining besh sharti bo‘lgan kalimai shahodatning, namoz o‘qishning, ro‘za tutishning, zakot berishning va hajga borishning shartlarini yaxshi biladilar va ularga to‘la to‘kis amal qiladilar. Shu bilan birga ular Islom dini halol degan narsalardan foydalanadilar, harom deyilgan narsalardan esa uzoq turadilar, ulardan hazar qiladilar. Bunday haqiqiy mo‘min musulmonlar odatda yolg‘iz bo‘lmaydilar, o‘zlari yashaydigan joydagi boshqa musulmonlar bilan jamoatlar tuzib, ularning faoliyatiga ishtirok etadilar va bu bilan Islom dining hamma joyda tarqalishiga o‘z hissalarini qo‘shadilar. Yana bunday taqvodor musulmonlar bilib bilmay xato va gunoh ishlar qilishganda sidqidildan Alloh taologa tavba tazarru qiladilar…
Demak, bugun dunyoning turli burchaklarida yashayotgan musulmonlarni ikki katta guruhga ajratish mumkin:
Birinchi guruh, so‘zda (kalomda) yoki musulmon ota onalariga yoki o‘z xalqlarining ana’analariga ergashib o‘zlarini musulmon hisoblaydigan, ammo amaliy hayotda Islom dinining ibodatlarini ado qilmaydigan, hukmlariga itoat etmaydigan, halol va haromni ajratib o‘tirmaydigan, gunoh va xato ishlarni parvosizcha qilib ketaveradigan kishilardir.
Ikkinchi guruh esa, Islom dinining haqiqatlaridan yaxshi xabardor bo‘lgan, dinimizda farz hisoblanadigan namoz o‘qish, ro‘zda tutish va hakoza ibodatlarni o‘z vaqtida ado etadigan, halol narsalardan foydalanib, haromdan hazar qiladigan va Islom dinining boshqa qonun qoidalarini imkon darajasida bajaradigan haqiqiy mo‘min musulmonlardir.
Har ikki tarafda yuz millionlarcha insonlar borligini tasavvur qiladigan bo‘lsak, hozirda Islom ummati orasida bunchalik tushunmovchiliklar, turli dunyoqarashlar, ixtiloflar, o‘zaro muxoliflikdan tortib, qonli majoralarga qadar boradigan to‘s to‘polonlarning mavjudligini biroz bo‘lsada tushuna olamiz.
Shu bilan birga yuqorida aytilgani kabi, bu ikki guruhdan tashkil topgan xalqlar va ular ko‘pchilikni tashkil qiladigan dunyoning 60 yaqin davlati Islom dunyosi o‘rnida ko‘riladi. Bu ikki guruh orasidagi ixtiloflarga qaramasdan, ba’zi hollarda Islom dunyosi yagona yurak bo‘lmasa ham, ammo ancha jipslashgan holda dunyoda bo‘ladigan voqealarga umumiy munosabat bildirishiga ham guvoh bo‘lmoqdamiz. Masalan, g‘arb dunyosida so‘z va matbuot erkinligi shiori bilan payg‘ambarimiz Muhammad (sav)ning karikatura qilinishi Islom dunyosining barcha qatlamlarida norozilik uyg‘otganini aytishimiz mumkin. Yoki “Arab bahori”deb atalgan inqilobiy jarayonlarning keyinchalik qonli voqealiklarga aylanib ketishi, g‘arb dunyosining bu voqealarga munofiqona munosabatda bo‘lib, musulmonlar orasida zolim toifalarni qo‘llab quvvatlashi qisman bulsa ham Islom dunyosining japsligini ko‘rsatdi. AV nihoyat yaqinda Turkiya harbiylarining bu mamlakat chegarasini buzgan Rusiya harbiy uchog‘ini urib tushirgandan keyin Islom olamida juda katta ko‘pchilikning Turkiya tarafida turganiga ham guvoh bo‘ldik.
Xullas, o‘z ichida yaxshi va yomon jihatlari va toifalari bo‘lishiga qaramay bugun Islom dunyosi AQSh va Ovrupo Ittifoqi, Xitoy, Hindiston va Rusiya kabi insoniyatning diqqat e’tiborini o‘ziga torgan va dunyoning u bilan hisoblashishi kerak bo‘lgan katta bir hudud va kuchni tashkil qiladi.

AQSh va Ovrupo Ittifoqi, Xitoy, Hindiston va Rusiya kabi dunyoning “super” (bahaybat) kuchlari bugungi kunda yer yuzining moddiy imkonlarini ko‘proq nazorat qilish uchun o‘zaro kurash olib borayotgani hech kimga sir emas. U holda mana shunday “super” kuchlarga muqobil (boorlig‘i va maqsadlari ulardan farqli) bo‘lgan Islom dunyosining ham biror istagi, dunyo xalqlariga va davlatlariga qarata aytadigan so‘zi bormi, degan savol tug‘ilishi tabiiydir.
Aytish kerakki, AQSh va Ovrupo Ittifoqi, Xitoy, Hindiston va Rusiya kabi dunyoning “super” (bahaybat) kuchlarining har birining maqsadi dunyoda imperiya holini olish, ya’ni mumkin qadar katta hududlarni bosib olish, bu hududlardagi xalqlarni o‘ziga bo‘ysundirish va ularning moddiy boyliklarini talon taroj qilishdan iboratdir. Bunday hol afsuski, insoniyat orasida yangilik emas. Tarixda ham Aleksandr Makedonskiy, Napaleon, Hitler, Lenin va shunga o‘xshash juda ko‘p imperiyaparastlar bo‘lgan va bugun AQSh yetakchiligidagi g‘arb dunyosi, Rusiya yoki Xitoyning olib borayotgan umumiy siyosati mana shunday imperiyaparastlikdan boshqa narsa emas…
Islom dunyosiga keladigan bo‘lsak, diniimiz nozil bo‘lgandan boshlab to bugunga qadar bu ummat aslo imperiyaparastlikni o‘ziga maqsad qilib olmagan. Qur’oni Karimda yer yuzida fitna (buzg‘unchilik ki buning eng buyugi imperiyaparastlikdir) tugab, din Allohniki bo‘lganga qadar (ya’ni Islom dini yer yuzida hukmron bo‘lgunga qadar) musulmonlarga bu maqsad yo‘lida kurashish amr qilingan. Bu kurashga Islom dinida da’vat va fath harakatlari ham deyiladi. Muhammad (sav) Islom dinini olib kelganlaridan keyin qisqa vaqt ichida dinimiz dunyoning turli burchaklariga u yoki bu usullar bilan tarqab ketdi. Shu tarzda melodiy yettinchi asrdan boshlab toki 20 asrgacha insoniyat Islom ummati tarafidan boshqarildi. Keyin yana yer yuzida fitna bosh ko‘tardi va buning oqibatida birinchi va ikkinchi dunyo urushlari sodib bo‘lib, ularda yuz millionga yaqin inson o‘ldirildi va bundanda ko‘prog‘i majruh bo‘lib qoldi. Insoniyat ichida bunday qirg‘inbarot urushlarni vosita qilib olgan imperiyaparastlik majorasini bugunga kunda ham ko‘rishimiz mumkin. Masalan, Suriyani xalqini qo‘lida quroli va harbiy uchoqlari bo‘lgan mana shunday imperiyaparast kuchlar bugun butun dunyoning ko‘z o‘ngida qatliom qilmoqdalar…
Imperiyaparastlarning eng katta vahshiyliklaridan biri ularning o‘zlari bosib olgan hududlardagi xalqlarni assimilatsiya qilishlari, ya’ni ularning dinlari, tillari, madaniyatlari, adabiyotlari, urf odatlari va tarixiy ma’lumotlarini yo‘q qilib, bularning o‘rniga o‘zlarining qalbaki qadriyatlarini kuch bilan joriy qilishlaridir. Xuddi, eski Sovet Ittifoqi davrida bu ittifoqqa qo‘shilishga majbur qilingan xalqlar o‘zlarining butun qadriyatlaridan mahrum qilinganlari kabi…

Holbuki Islom dunyosining oxirgi umumiy tamsilchisi bo‘lgan Usmonlilar davlati xuddi Sovet Ittifoqi kabi katta hududni o‘z nazoratida tutgan va bu hududlarda yashagan xalqlarni deyarli to‘rt asrdir boshqargan edi. Bunday boshqaruvning naqadar adolatli bo‘lganligini ayniqsa Bolqonlar, deya ataladigan hududlarda ko‘rishimiz mumkin. O‘sha paytlar Usmonli humronligida 400 yil yashagan Yunonlar, Serblar, Makedoniyaliklar, Albanlar, Xorvatlar va boshqa xalqlarning dinlari, tillari, madaniyatlari, urf odatlarini buzish u yoqda tursin, aksincha ularni qo‘rish boshqaruvchi davlatning (Usmonli davlatining) vazifasi hisoblangan. Musulmonlar hukmron bo‘lgan bu hududlarga yana bu xalqlardan o‘z dinlarini o‘zgartirish talab qilinmagan, aksincha ularning cherkovlari erkin faoliyat olib borgan….

Demak, Islom dinining va musulmonlarning yer yuzidagi, insoniyat ichidagi istagi va maqsadi hech qachon imperiyaparstlik bo‘lmagan va bo‘lmaydi. Aksincha Islomning va musulmonlarning istagi va maqsadi dini, millati va qayerda yashashidan qat’iy nazar butun insonlarning o‘z fitratlarini qo‘rishlari va ular orasida adolatning hukmron bo‘lishidir. U holda adolat nima o‘zi?
Adolat eng avval insonlaring joni, aqli, mol mulki, nasli va obro‘ e’tiborining daxlsizligidir. Ya’ni, birinchi, hech kimni nohaqlik bilan o‘ldirish yoki tan jarohati yetkazish mumkin emas. Ikkinchi, mast qiluvchi ichimliklar, narkotik moddalar va shunga o‘xshash zararli narsalar bilan insonlarning aqliga ziyon berish mumkin emas. Uchinchi, insonlarning halol menhat va tijorat bilan ortirgan mol mulklarini o‘g‘irlik, qaroqchilik, sudxo‘rlik va poraxo‘rlik bilan talon taroj qilish mumkin emas. To‘rtinchi, fuhush ishlar (zino, basoqolbozlik va hk) va bu ishlarni targ‘ib qiladigan shahvoniy asarlar, kinolar, tomoshalar va hakozalar bilan insoniyatning naslini buzish mumkin emas. Beshinchi, yolg‘on, g‘iybat, tuhmat, hasad va shunga o‘xshash axloqchizliklar bilan insonlarning obro‘ e’tiborini to‘kish mumkin emas…

E’tibor qilinadigan bo‘lsa, butun davrlarda bo‘lgani kabi hozirda ham imperiyaparast kuchlar va davlatlar insonlarning mana shu besh daxlsizligini buzish, ayniqsa yolg‘on propaganda (tashviqot) bilan insoniyatni xato yo‘llarga boshlash, poraxo‘rlik va sudxo‘rlik (foyizxo‘rlik) bilan ularning mol mulkni talon taroj qilish va shahvoniy “madaniyat” asalarini o‘rtaga qo‘yish bilan insonlarning naslini buzishni o‘z maqsadlariga yetishda asosiy vosita qilib olganlar.

Islom dini esa aynan mana shunday fitna vositalarini o‘rtadan ko‘tarib tashlaydi va bu ishni amalga oshirish butun musulmonlarning asosiy vazifasi hisoblanadi.
Buning uchun esa avvalo musulmonlaring o‘zlari Islom dinining ta’limotlariga to‘g‘ri amal qilishlari kerak bo‘ladi. Islomga to‘g‘ri amal qilishning avvalgi sharti esa uni to‘g‘ri o‘rganishdir. Qur’oni Karim va sahih Sunnatlarda Islom dini juda sof va sodda shaklda, ya’ni aqli boshida bo‘lgan butun insonlar tushunadigan, imon keltiradigan va amal qila oladigan shaklda tushuntirilgan. Bugungi kunda musulmonlarning eng katta muammosi ham dinlarini to‘g‘ri tushunmasliklari va bu masalada ixtilof qilib, bir birlari bilan ixtiloflar, janjalu urush to‘polonlar qilishlaridir.
Holbuki, Islom dini nima yoki qanday din degan savolga na oddiy musulmonlarning na da ular orasidagi biror toifaning javob berishga haqqi yo‘qdir. Islom dinini Alloh taolo nozil qilgan va uni payg‘ambarimiz Muhammad (sav) olib kelgan. Demak, dinni ta’rif qilish haqqi ham avvalo Alloh taoloning, so‘ngra Muhammad (sav)ning haqlaridir.

Jabroil hadisi deya tanilgan mashhur hadisda Alloh taolo farishtalarning kattasi Jibril (Jabroil as)ni sahobalari bilan o‘tirgan Muhammad (sav)ning huzurlariga yuboradi. Payg‘ambarimiz (sav) huzurlariga yosh yigit shaklida kelgan Jabroil (as) Muhammad (sav)ga besh savol beradi: Bular Islom nima, imon nima, ehson nima, qiyomat qachon sodir bo‘ladi va qiyomatning alomatlari nima degan savollar edi. Muhammad (sav) bu savollarga payg‘ambarliklariga yarashadigan shaklda makammal tarzda javob beradilar. Keyin Jabroil (as) qanday to‘satdan kirib kelgan bo‘lsalar, xuddi shunday holda chiqib ketadi. Muhammad (sav) sahobalariga bu kelgan farishta Jabroil edi, u sizlarga dinlaringizni (Islom dinini) o‘rgatish uchun keldi, deydilar. Bu hadisni istaganlar Oslom dinidan ozmi ko‘pmi xabari bo‘lgan kishilardan va hatto internetga turli tillarda “Jabroil hadisi” deya yozish orqali topib o‘rganishlari ham mumkin. Demak, Islom dini Alloh taolo va Muhammad (sav) shu shaklda ta’rif qilgan dindir. Bu juda sodda va sof dindir, uni o‘rganish, tushunish va unga amal qilish juda osondir. Mana shunday tavhidiy imon va amallarda birlashgan musulmonlar ijtimoiy va boshqaruv masalalarini o‘zaro maslahatlish bilan tartibga solib, buning yonida dunyoviy ilmlarni va sohalarni o‘rganish va hayotlariga tadbiq qilish bilan qaytadan buyuk bir ummat holiga qayta oladilar…
Musulmonlarning hozirgi kundagi avvalgi vazifasi Islom dinini mana shunday sof va oson holda tushunib amal qilishlari va shu tarzda o‘zaro ittifoqqa kelishlaridir. Shundan keyin ular o‘zlarini va boshqalarni ikki dunyo (bu dunyo va oxirat) saodatiga yetaklaydigan katta amallarni, ya’ni insoniyatni, butun dunyoni fitnalardan tozalash, imperiyaparastlikdan qutqarish ishlariga qo‘l ura oladilar…
Da’vatimizning oxiri olamlarning Robbi Alloh taologo hamd aytishdir! Omin!
Namoz NORMO‘MIN
6 Dekabr 2015 yil

 

About the Author :

Yorum Yapın