Kerimov’un itirafı: Bağımsızlıktan sonra Özbek polisi yasal zeminsiz çalıştı (Özbekçe ve Türkçe)
7 Aralık 2015  //  By:   //  Özbekistan  //  No Comment   //   581 Okunma

09.12.2015

Kerimov bağımsızlık döneminde polisin yasal temel olmadan çalıştığını kabul etti

Bağımsız Özbekistan’ı dikte rejimine ve polis devletine çeviren İslam Kerimov son konuşmasında ülkesindeki emniyet güçlerinin yasal temel olmadan çalıştığını kabul etti…

“Ozodlik” radyosunun haberine göre, Anayasanın kabulünün 23. yıldönümü töreninde bir konuşma yapan İslam Kerimov ülkede polis memurlarının çalışmalarını düzenleyen bir yasanın olmadığını itiraf etti. Son 9 ayda güvenlik güçlerinin halkın en çok şikayet ettiği merci olduğunu söyleyen Özbekistan Cumhurbaşkanı Başsavcılığı polisi kontrol edememekle eleştirdi.

Gazeta.uz sayfasındaki habere göre, 5 Aralık’ta Taşkent’te Özbekistan Anayasası’nın 23. yıldönümü münasebetiyle bir konuşma yapan İslam Kerimov özetle şunları söyledi:

“Bugüne kadar emniyet kurumlarının faaliyetini düzenleyen yasanın olmamasını normal olarak kabul etmek mümkün değildir. Toplum ve devlet hayatında insan hakları ve kanunun üstünlüğünü sağlamak için güvenlik birimlerinin makamı, formu ve çalışma üslubunu belirleyen yasal düzenlemeler kabul edilmelidir”.

İslam Kerimov’un bu sözleri Özbek muhalifler ve uluslararası insan hakları kuruluşlarının Özbek polisinin uluslararası insan hukukları normlarını, ülke Anayasası ve yasalarını hiçe sayarak halka zulüm ettiği iddialarını doğrular mahiyette idi.

Nitekim ülkede insan hak ve hukukları ihlallerini önleme konusu Cumhurbaşkanı Kerimov’un  Aralıkta yaptığı konuşmanın ana konusunu oluşturdu.

Kerimov Özbekistan’da yasaların açık şekilde ihlal edildiğini gösteren bazı örnekleri de dile getirdi:

“Son 9 ayda merkezi ve mahalli hükümet idarelerini şikayet eden 500 yakın başvurunun yüzde 20 güvenlik yetkililerinin faaliyetindeki eksikliklere aittir… ”

Özbekistan Cumhurbaşkanının bu konuşmasından sonra İçişleri Bakanlığı, Milli istihbarat hizmeti, yargı ve savcılık makamlarının faaliyetlerinde ciddi reformlar başlayacağı tahmin edilmektedir.

Özbek muhaliflere göre ise, Kermov’un bu konuşması kendi şahsını halka iyi göstermeye yönelik bir çabadır. Çünkü o bugüne kadar toplum ve devlet hayatında söz verdiği reformların hiçbirini yerine getirmemiştir.

Kerimov 5 Aralık konuşmasının sonunda 2016 yılı Özbekistan’da “Sağlam anne -sağlam çocuk” yılı olarak ilan etti.

 

Президент Каримов, ва ниҳоят, милиция учун қонун йўқлигини тан олди

Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига сўзлаган нутқида президент Каримов мамлакатда ички ишлар органлари ходимлари ишини тартибга солувчи қонун йўқлигини тан олди. Сўнгги 9 ойда аҳолидан тушган шикоятнинг асосий қисми ҳуқуқ-тартибот идоралари устидан эканини қайд этган президент ИИВнинг ҳуқуқбузарликларига кўз юмган прокуратурага ҳам танбеҳ берди.

Gazeta.uz сайти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги Форумлар саройида ўтказилган йиғинда қилган нутқидан келтирган иқтибослардан бирида шундай дейилган:

“… ҳозирги пайтгача ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини нормал ҳолат, деб бўлмайди. Биринчи галда қонун устиворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун зудликда уларнинг (Ички ишлар органлари ходимларининг – таҳр.) мақоми, формаси ва иш услубини аниқлаш ҳамда тузатишлар киритиш лозим“.

Хабарга кўра, президент Каримов 5 декабрь оқшомида қилган танатанали нутқининг асосий қисмини қонун бузилишлари ва бунинг олдини олишга қаратган.

Конституцияда аниқ айтилганки, бизнинг бош мақсадимиз – нафақат демократик ҳуқуқий давлат тузумини барпо қилиш, балки адолатли жамиятни қуришдир… Бир оддий ҳақиқатни яхши тушуниб олишимиз керак – бизнинг халқимиз ҳар қандай қийинчиликка дош бериши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди“, дея таъкидлади Ислом Каримов.

Ўз нутқи жараёнида президент АҚШдаги Галлап институти томонидан ўтказилган “Қонунунийлик индекси” тадқиқотлари натижасини тилга олган ва Ўзбекистоннинг 141 мамлакат ичида иккинчи ўринга қўйилганидан мамнунлигини билдирган.

Аммо, айни пайтда Ўзбекистонда “қонуннинг қўпол равишда бузилиши” кузатилаётганини таъкидлаган ва бунга мисоллар келтирган:

… 9 ой ичида аҳолидан амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва назорат органларига оид тушган 500 шикоятнинг ҳар бешинчиси ички ишлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидандир“.

Айни пайтда, “ишонч телефонлари” орқали давлат амалдорлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари устидан тушган шикоятларнинг 96 фоизи қондирилганини таъкидлаган давлат раҳбари: “Бу маълумотлар нимадан далолат беради? Мурожаат қилган фуқароларда у ёки бу давлат органлари қароридан норози бўлишга тўла асослари борлигини билдиради“, деб қўшимча қилган.

Шу тариқа, мамлакатда қонунлар ижроси тўлиқ таъминланмаётгани, оддий фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганини таъкидлаган давлат раҳбари зудлик билан мамлакат қонунларига ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўз вазифаси, хизмат ваколатларини аниқ билиб олишини таъминловчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш кераклигини таъкидлаган.

Нутқи давомида давлат раҳбари ички ишлар органларининг қонунбузарликларига кўз юмиб келган Ўзбекистон Бош прокуратурасини ҳам турткилаб ўтган ва бу орган фаолияти “қанчалик самарали экани” ҳақидаги саволни ўртага ташлаган.

Бу борада президент келтирган яна бир статистик маълумотга кўра, 2015 йилнинг 9 ойи ичида прокуратура ва Бош прокуратура ходимлари устидан 426та шикоят тушган. Бу шикоятлар текшируви жараёнида 45 ходим ҳайфсан олган, 22 ходим лавозимидан бўшатилган, 33 ходим прокуратура органларидан чиқарилган.

“Шу боис, Олий Мажлис Сенати қисқа муддат ичида аслида прокуратуранинг фаолияти қонунийлиги ва бу фаолият устидан назоратни кучайтириш масаласини кўриб чиқиши лозим“, деб таъкидлаб ўтган президент.

Ўзбекистон президенти Конституция куни муносабати билан шу вақтга қадар қилган чиқишларида Ўзбекистон ИИВ ва прокуратура органлари фаолияти ҳақида бу қадар жиддий нуқт сўзлмаган эди.

Хусусан, ўзбек милицияси фаолиятини тартибга солувчи ва бу орган устидан назоратни таъминловчи қонун мавжуд эмаслиги мустақиллик йилларидан буён фуқаролик жамияти фаоллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳамда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан айтиб келинар, аммо бунга Ўзбекистон ҳукумати ва президенти томонидан жиддий муносабат билдирилмаган эди.

Ўзбекистон президентининг бу нутқи ортидан Ўзбекистон ИИВ, МХХ, суд ва прокуратура органларида жиддий ислоҳотлар бошланиши башорат қилинмоқда.

Шунингдек, 5 декабрь кунги нутқида давлат раҳбари 2016 йилни“Соғлом она ва соғлом бола йили”, деб номлаганини ҳам эълон қилди.

Ozodlik 

 

Yorum Yapın