18.10.2018
2004’ten bu yana ülke pasaport ofisleri başörtülü fotoğrafları kabul etmiyordu. O zamandan beri, Müslüman hareketinin aktivistleri, dini haklarının ihlal edildiğini defalarca dile getirdiler.
Müslüman kadınların “Mutakalim” örgütünün üç yıl süren mücadelesi zaferle sona erdi. Sonunda yetkililer başörtüsü ile çekilen pasaport fotoğrafına izin verdiler. Kırgızistan’da kimlik belgelerinin verilmesi Devlet Bilinçlendirme ve Bilgi Kaynak Ajansı (Bilgi Kaynakları ve Teknolojileri için Devlet Ajansı) tarafından ele alınmaktadır. Bu kurumun eski müdürü Amangeldy Kenzhetayev, terörizm ve aşırıcılıkla mücadele stratejisinin bir parçası olarak, ulusal güvenliği sağlamak amacıyla bir tür pasaport fotoğraf çekilmesinin yasaklandığını defalarca tekrarlamıştı.
Қирғизистон аёлларига рўмолда паспортга суратга тушиш учун рухсат берилди
Ўшандан буён мусулмонлар ҳаракатининг фаоллари диний ҳуқуқларининг бузилаётгани хақида бир неча бор баёнотлар бериб келар эдилар.
Қирғизистон муслима- аёллари “Мутакалим” жамоат бирлашмасининг расмий идоралар билан уч йиллик кураши уларнинг ғалабаси билан якунланди.
Улар паспортда рўмолда суратга тушиш учун рухсат берилишига харакат қилишган эди. Қирғизистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш Давлат аҳборот ресурслари ва технологиялари агентлиги (ДАРТА) томонидан амалга оширилади.
Унинг собиқ директори Амангелди Кенжатаев, ҳижобда паспортга суратга тушишга таъқиқ, миллий хавфсизликни таъминлаш учун терроризм ва экстремизмга қарши кураш стратегияси доирасида киритилганлиги хақида бир неча бора баёнот бериб келган.
Фақат яқиндагина ДАРТАнинг янги директори Турсунбек Коеналиевнинг тайинланишидан сўнг, идоралараро гуруҳ тузилиб, аввалги чекловлар бекор қилинди.
Ушбу қарорни “Мутакалим” жамоат бирлашмаси раҳбари Фронтбек қизи Жамол олқишламоқда.
Мусулмонлар ҳаракатининг фаоллари, кўп йиллардан буён Қирғизистон ҳукумати уларнинг диний ҳуқуқларини бузган, чунки Қуръон аёл кишига бош кийимсиз бегонаэркаклар олдида пайдо бўлишига рухсат бермайди деб ҳисоблайдилар.
Ўзларининг ҳимояси учун муслима аёллар мамлакат бўйича 45 минг имзо тўплашди, дейди Фронтбек қизи Жамол. Расмий хукумат барибир- ён беришди.
Агар буни диний эътиқод талаб этадиган бўлса, энди Қирғизистонда бош кийимидапаспортга суратга тушиш мумкин.
Фақат ягона чеклов бўлиб – рўмолларнинг ранги оқ ёки ёрқин ва юзини беркитиб қўймаслиги шарт.