3. ТУРКИСТОН ҚУРУЛТОЙИ КАСТAМОНУДА БЎЛИБ ЎТАДИ

01.11.2018

“Туркистонликлар Жамияти” ва Кастамону Университети тарафидан икки йилда бир ўтказиладиган “Туркистон Қурултойи 3-4 Октябрь кунлари Туркиянинг Кастамону шаҳрида ўтказилади.

Бу йил Қурултой таъсисчилари орасида Туркия Давлат Раиси идорасига боғлиқ ТİКА ва ТÜРКСОЙ тасшкилотлари ҳам бор.

Туркистон Қурултойининг бу сафарги мавзуси “Кавказлар ваТуркистон’да 1938 йилги Совет Қатлиоми Таъсирлари: Кўчиш, Сургун ве Ҳуррият”, деб номланган.

2016 йил Март ойида Истанбулнинг Бағчилар туманида ўтказилган 2.Қурултойда “1916 йилги Буюк Туркистон Қатлиомининг 100 йили” мавзуси кун тартибига келтирилганди.

3. Туркистон йурултойида 70 дан кўпроқ марузачи иштирок этади. Озарбайжон, Ўзбекистан, Қирг’изистон, Қозог’истон, Туркманистон ва бошқа ўлкаларден келадиган 30 атрофида олимлар Туркиялик олимлар билан бирга нутқ сўзлайдилар ва баҳсу мунозаралар олиб борадилар.

Марузачилар орасида Ўзбекистоннинг машҳур ёзувчиларидан Набижон Боқиев, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфҳон, Ҳондамир Қодирий, Др.Муаззам Иброҳимовга ва Проф.Таҳир Аширов каби исмлар бор.

Қирғизистондан Проф.Олcобай Каратайев, Др.Беисҳенбек Токтогулов, Др.Жумадурдй Аннаоразов, Азиза Ергесҳкйзй, Озербайcан’дан Др.Зҳала Бабасҳова КАСТРАТИ, Анар Велиоғлу Ширинов, Қозоғистондан Акбота Зҳолдасҳбекова, Тüркменистан’дан Берди Сариев каби олимлар иштирок этадилар.

3.Қурултойнинг мавзуси бўлган “Зиёлилар Катлиоми” Туркистоннинг 150 йиллик мустамлака тарихида, Сталин давридаги қатлиомлар орасида муҳим ўринга эгадир. Бу қатлиомда 500’дан кўпроқ маҳаллий зиёлалар ўлдирилди ва Туркистон ҳалқи раҳбарларсиз ва етакчиларсиз қолган еди.

Зиёлилар қатлиомида “Ватан хоини” деб отиб ташланганлар орасида Туркистоннинг Миллий шоири Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, машҳур романчи Абдуллоҳ Қодирий каби зиёлилар билан бирга Ислом олимлари (уламолари), ҳарбий ва фуқаролик жамийати вакиллари ҳам бор едилар.
Икки кун давом этадиган

Қурултой охирида якуний баённама қабул қилиниши кутилмоқда.

Қурултойга қатнашишни истаганлар Туркистоликлар Жамияти Раиси Бурҳон Қовунчига мурожаат қилишлари мумкин:

Тел: 00905353306427

ТУРКИСТОНЛИКЛАР ЖАМИЯТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
01.11.2018

http://turkistanlilar.org/

Alakalı yazılar

Yorum yazın