Özbekistanda Facebook ağı sorunu artıyor

Özbekistanda sosyal ağlardan kaynaklanan sorunların aktif ürünlerini tanıtmak isteyen girişimciler üzerinde olumsuz etkisi oldugu belirtildi. Konuyu Smartgov Consulting Danışmanlık şirketi  yöneticisi Aziza Umarov kendi Facebook sayfasında yazdı. Ona göre, Özbekistanda Facebookun “öldügu” gercege yakindir. Özbek hükümeti Facebook’a erişimi engelledigini daha once reddetti. Aziza Umarova ise bu sorunun  ülkede küçük işletme ve sivil topluma zarar verdigine inanmaktadır.

Haberin Özbek dilindeki genis özeti:

 

Ўзбекистонда Facebook ‘ўлди’ми?

 

Ўзбекистонда Facebookдан фойдаланишда юзага келган муаммолар ўз маҳсулотларини ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб қилиб келган тадбиркорларга салбий таъсир кўрсатган.

Бу ҳақда Smartgov Consulting ширкати ижрочи директори ва жамоатчи фаол Азиза Умарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Facebook Ўзбекистонда “ўлгани ҳақиқатга яқинроқ”.

Ўзбекистон ҳукумати Facebookка тўсиқ қўйганини рад этмоқда

Азиза Умарованинг фикрича, бу мамлакатдаги кичик бизнес ва фуқаро жамиятига зарар етказмоқда.

“Масалан, “Вкусная история” саҳифаси бор. Унда Facebook орқали шаҳарликлар буюртмага (помидор қоқи, хумус, торт ва ҳ.к ) егулик тайёрлайдиган аёл ҳақида маълумот оладилар. Кўпгина аёллар декрет таътилида ижтимоий тармоқларда реклама қилинадиган бизнесларни бошлашади. Айнан шундай аёлларни биз мижозларидан маҳрум қилаяпмиз. Facebook уларга оилаларини боқиш, фарзандларини оёққа қўйиш имконини берган эди”, – деб ёзади Азиза Умарова.

Унинг илова қилишича, Facebook атрофидаги вазият ҳунармандларга ҳам таъсир қилган.

“Масалан, Карина Кенжаева (Бухоро) ва Юлию Завертайло (Тошкент) ўз қўллари билан ажойиб кўкрак безакларини ясашади. Facebook туфайли фойдаланувчилар уларнинг ишларини кўриб, буюртма беришган. Ижтимоий тармоқларни ўлдириш билан кўпчилик ҳунармандларни буюртмаларидан маҳрум қиласиз”, – дейди Азиза Умарова.

Унинг ёзишича, Ўзбекистонда Facebook амалда фуқаро жамияти вазифасини бажараётган эди ва кўплаб ташаббус гуруҳларига майдон яратганди. Facebookдаги муаммолар кўпгина ёрдамга муҳтож одамларни ҳаётий зарур кўмакдан маҳрум қилиши мумкин.

Asaxiy.uz интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаевнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Facebookдаги муаммолар бошланиши ортидан, интернетдаги буюртмалар сони ҳам тушиб кетган.

“Биз вазиятни ўнглаш учун асосий рекламани Instagramга йўналтирдик ва шу орқали буюртмалар ўрнини қоплаб олдик”, – дейди Фируз Аллаев.

BBC UZBEK

Related posts

Yorum yazın