Тожикистон постсовет ҳудудидаги Россия таъсири энг кучли давлат деб топилди
Вашингтондаги сиёсий ва дипломатик стратегик қарорлар маркази ўтказган тадқиқот хулосасига кўра, Тожикистон Россияга энг мойил давлат деб топилган.
Марказ Тожикистон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги сармоя ва савдо алоқаларининг заифлигини ҳам шу билан изоҳлаган.
Вашингтондаги StrategEast сиёсий ва дипломатик стратегик қарорлар марказининг ӯтган ҳафта нашр этган “Ғарблашув индекси-2018” (Index of Westernization-2018) тадқиқотида собиқ совет давлатлари орасида Тожикистон ва Турманистонда Ғарб билан яқинлашувга қизиқиш йўқлиги ва бу икки давлатнинг Ғарб билан жуда эҳтиёткорона муносабат қилиши айтилган.
Тадқиқот муаллифларига кўра, Тожикистонда Россиянинг таъсири жуда катта.
StrategEast маркази тадқиқотига биноан, Ғарб давлатларининг Тожикистон иқтисодидаги ҳиссаси жуда кичик бӯлиб, 25 баллик ўлчовда фақат 6 баллни ташкил этади.
Ҳозир Тожикистоннинг Ғарб ва АҚШ билан ҳамкорлиги бир неча халқаро ташкилотлар, жумладан, S5 + 1 гуруҳи доирасида олиб борилмоқда.
Ozodlik