Бошқа назорат-ўтказиш пунктларида ҳар икки давлат фуқаролари томонидан икки давлат чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони ҳар бир суткада 400дан 1 минг кишига яқинни ташкил этмоқда, дея таъкидлаб ўтишган Тожикистон чегара қўшинларидан.

«Умумий ҳисобда, ҳар куни икки давлат ўртасидаги чегарани 10 мингдан ортиқ фуқаро кесиб ўтмоқда, Ўзбекистон ёки Тожикистонга бормоқчи бўлганлар сони ҳар куни ўсиб бормоқда», – дея маълум қилишган Тожикистон чегара қўшинларидан.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига кўра, мамлакат Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида ишлаётган ўз чегарачилари сонини аста-секин оширмоқда. Бу чегарани кесиб ўтиш чоғида катта навбатлар пайдо бўлмаслиги учун қилиняпти.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2017 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси ва консуллик муассасалари томонидан энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасида амалга оширилган – 55 минг 938, деб хабар бермоқда АП.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада 1 март куни битта темир йўл ва саккизта автомобиль ўтказиш пункти, шунингдек, битта чегара пости ўз ишини тиклади.

Türkistader Haber Merkezi