Ноқонуний депорт билан шуғулланган Туркия Миграция идорасига жазо берилди

Ноқонуний фаолияти суд тарафидан тасдиқланган Миграция идораси “жазоланган расмий идора” унвонига эга бўлди. Сўнгги ойларда, Туркия миграция идораси баъзи депорт ишлари туфайли жиддий танқид қилинганди. Туркиядаги Туркистонлик муҳожирлар ҳамжамияти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари норозилик билдирган депорт ҳодисаларидан бири Тожикистон фуқароси Холназар Султонийнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши эди.  Адвокатлари воситасида ўзининг ҳуқуқий ҳимояланиши учун  мурожаат қилган Султоний маҳкама жараёни битмасдан туриб Измир вилояти миграция идораси томонидан Тожикистонга жўнатилган ва бу ҳол Туркистонликларнинг катта норозилигига сабаб бўлганди. Султоний депорт қилинган кун Истанбул маъмурий суди ноҳақликнинг…

Devami