2. ТУРКИСТОН ҚУРУЛТОЙИ РУСИЯ МАТБУОТИДА (Özbekçe)

Туркия: Истамбулда 1916 йил Ўрта Осиё қўзғолонининг юз йиллигига бағишланган туркистонликлар қурултойи бўлиб ўтди.

“Туркистон қўзғолонининг 100 йиллиги”. 17-18 апрель кунлари Истамбулда (Туркия) 1916 йил қўзғолонининг бир асрлик юбилейига бағишланган қурултой шундай ном остида ўтди. Туркияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё мамлакатларининг собиқ фуқароларига кўмак бериш ва бирлаштириш мақсадида Туркияда уч йил олдин тузилган “Туркистонликлар” жамияти Қурултой ташкилотчиси сифатида чиқди.

Қурултойда ўнлаб тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, теологлар, ҳуқуқшунослар, туркийзабон мамлакатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистондан келган ҳамда туркиялик журналистлар иштирок этдилар. Қурултой ишида бир неча юз киши қатнашди.


Профессор Бурҳан Қавунчу (ўнгда)

Қурултойни “Туркистонликлар” жамиятининг раҳбари Бурҳан Қавунчу очди. У Россия империяси ўрта осиё халқларининг Чор Россия расмийларига, кўчириб келтирилган рус деҳқонлари ва казакларига қарши қўзғолонининг 100 йиллиги арафасида содир бўлган тарихий воқеаларнинг таҳлили ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.


Қурултой иштирокчилари

Анжуман давомида унинг иштирокчилари томонидан XIX аср охири ва XX бошланишига оид ҳужжатли фотосуратлар ва ҳужжатли картилар экспозицияси тақдим этилди.

Тез кунлар ичида биз Истамбулда ўтган қурултой тафсилотлари баён қилинган ҳисоботни тақдим этамиз.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Related posts

Yorum yazın