Namangan’da “dini” elbisede Cuma namazına gelenler Camilere alınmıyor (Özbekçe ve Türkçe)

24.10.2015

Fergana vadisinin büyük şehirlerinden Namangan’da Cuma namazını kılmak için beyaz takke ya da başka “dini” elbiselerde gelenlerin camilere alınmadığı bildirildi.

“Ozodlik” radyosunun kendi kaynaklarına göre, camilere gelen her kişi polis denetiminden sonra içeriye alınmaktadır. Beyaz takkeli ve Arapların tarzında giyinenler camilere alınmıyorlar.

Şehirdeki “Orifxon Hoji” camisine Cuma namazı kılmak için giden Zahithan isimli Müslüman polislerin insanları yaşı ve elbisesine göre Camiye aldıklarını anlattı:

– İnsanları tıpkı onlar sinemaya gelmiş gibi dış görünüşleri ve pasaportları kontrol edildikten sonra içeriye alıyorlar. Beyaz takkede gelenlere “bunu çıkar sonra içeriye alırız” denilmekte. Uzun beyaz elbise ve beyaz takke giyenler, okul ve lise öğrencilerini kesinlikle camiye almıyorlar…

Namangan ili emniyet müdürlüğü memurlarından biri kendilerine “Dini giysilerde” namaz kılmaya gelenleri camilere almama konusunda özel talimat verildiğini tasdik etti:

-Cuma günü bütün personelimiz camilerin kapılarında bekçilik yapıyoruz. Bize Cuma günleri küçük yaştaki ve “dini elbiselerde” namaz kılmaya gelenleri camilere almama emri verildi…

Namangan’daki “Mirğaip Eşan” adlı cami yetkilisi “dini giysilerin” Müslümanların Arap elbiselerini taşıması anlamına geldiğini anlattı:

-Örneğin, beyaz takke bizde Araplara özel olarak kabul ediliyor. Hac ya da umre yapanlar böyle şeyleri getiriyorlar. Bazı insanların hoşuna gidiyor böyle şeyler…Ancak bizim kendi milli takkelerimiz var. Kimse bunlara itiraz etmiyor. Kendi elbiselerimizi bırakıp Arap tarzında giyinmenin ne anlamı var ki…

Özbekistan Müslümanları Dini İdaresi başkan yardımcısı Abdulaziz Mansur İslam dininde “dini elbise” tanımının olmadığını ve böyle giysilerde namaz kılmaya gelenleri camilere almama hakkında hükümetin kimseye talimat vermediğini savundu:

– 1998 yılından bu yana anlatıyoruz, ama birileri anlamak istemiyor. O yıl kabul edilen “Vicdan Özgürlüğü ve Dini Kuruluşları” yasasında “Özbekistan’da insanlara kamu alanında ibadet giysilerde gelmeleri yasaklanıyor” deniliyor. Burada ibadet elbisesinin ne olduğu açıklanmıyor. İslam dininde böyle kural yok. İbadet elbisesi Hıristiyanlara özel bir şeydir. Müslümanlar istedikleri elbiseleri giye bilirler, yeter ki avret yerlerini kapatsınlar. İşte bizde bunu anlamak istemeyenler var…

Наманганда “диний либос”да келганлар жума намозига қўйилмаяпти

Намангандаги масжидларга жума намозини адо этгани оқ дўппи ёки “диний либос”да келганлар киритилмаяпти. Озодлик муштарийларининг айтишича, жума намозига келган ҳар бир одам масжид остонасида тўхтатилиб, милиция текширувидан ўтказилмоқда. Оқ дўппи ва арабларникига ўхшаш либосда келганлар ва балоғат ёшига етмаганлар масжидга қўйилмай, ортга қайтариляпти.

Наманган шаҳридаги “Орифхон хожи” масжидига жума намозига борган Зоҳидхон Озодлик билан суҳбатда ҳар бир одам кийими ва ёшига қараб масжидга қўйилаётганини айтади.

– Ҳудди кинотеатрга киргандай, бирма бир уст-бошини, паспортини текшириб киритяпти. Оқ дўппида келганларга, “еч кейин кирасан” деяпти. Бировлар оқ матодан тикилган узун яҳтак ва оқ дўппи кийиб келади, уларни киритмаяпти, мактаб ва коллеж ўқувчиларини умуман киритмаяпти,- дейди Зоҳидхон.

“Диний либос”да келганларни масжидга киритмаслик ҳақида кўрсатма берилганини Озодлик суҳбатлашган наманганлик милиция ходими ҳам тасдиқлайди.

– Ҳамма ходимлар жума кунлари масжидларга бириктирилади. 15-20 минут ўқиладиган намоз. Вояга етмаганлар ва диний либосда келганлар мажидга қўйилмайди, бизга шундай топшириқ берилган,- дейди Наманган Ички ишлар бошқармаси ходимларидан бири.

“Диний либос” деганда нима назарда тутиляпти?

Намангандаги “Мирғоиб эшон” масжиди мутаваллиларидан бири Озодлик билан суҳбатда “диний либос” деганда араб либослари тушинилаётгани ва бундай либослар ўзбек урф-одатларига бегона эканини айтади.

– Оқ дўппи араб мамлакатлари учун хос бўлган либосларни кийиш Ўзбекистон урф-одатлари учун бегона. Ҳаждан келганлар у ёқдан шунақа либосларини олиб келишяпти. Кўпчилик шуни кийиб жумага келгиси келади. Лекин, бизни ўзимизни миллий кийимларимиз ҳам борку, ўзимизни дўппиларимиз бор. Ҳеч ким ўзимизни либосларни кийма, деётгани йўқ. Нимага ўзимизни миллий либслар турганда арабларни дўпписини арабларни киймини кийиш керак,- дейди наманганлик масжид мутаваллиси.

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари, таниқли уламо Абдулазиз Мансур эса шариатда алоҳида кийим диний либос сифатида қабул қилинмагани ва қандайдир “диний либос”да келганларни масжидга киритмаслик ҳақида республика даражасида ҳеч қандай топшириқ ҳам берилмаганини айтади.

Абдулазиз Мансурнинг айтишича, Ўзбекистон қонунларида “диний кийим” ёки “ибодат либоси” деган тушунчалар турлича талқинларга сабаб бўлмоқда.

– Буни 1998 йилдан бери тушунтирамиз, тушунишмапяти-да. 1998 йилда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун”да Ўзбекистонда фуқароларининг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари тақиқланади, деб ёзилган. Бу ерда ибодат либоси нималигини тушунишмаяпти-да. Ибодат либоси йўқ бизда. Ибодат либоси насронийларда бўлади. Бизда хоҳлаган кийимини кияди, фақат айтилган жойини, авратини ёпиб юриши керак, нима билан ёпса бўлди. Ҳозир тушунмовчиликлар бўляпти-да. Ўзи тепадан ҳеч қанақа буйруқ йўқ,- дейди Абдулазиз Мансур.

Жорий йилнинг апрель ва май ойларида Фарғона вилоятига қарашли Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг марказий бозорлари ва жамоат жойларида ҳижобли аёлларнинг бошида рўмоли мажбуран ечтирилаётгани, Қўқон шаҳри бозорида эса рўмолни ҳижобнамо ўраган аëллар ва оқ дўппи кийган эркакларнинг кириши тақиқлаб қўйилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ozodlik

Related posts

Yorum yazın