Andican’daki askeri garnizon’da şüpheli patlamalar (Türkçe ve Özbekçe)

03.08.2015

Fergana vadisinin önemli şehirlerinden Andican’daki askeri garnizonda 1 Ağustos günü birkaç güçlü patlamalar olduğu bildirildi.

“Ozodlik” radyonsun haberine göre, askeri depolardaki patlayıcı maddeler patlamalara neden oldu ve askerler acil şekilde tahliye edildi. Resmi kaynaklar ise bu patlamaların askeri eğitim sonucu olduğunu bildirdi.

Radyoya haber veren bir kaynak şehirdeki olay hakkında şöyle bilgi verdi:

“Ben 5-20 saniye aralıkla 7-8 patlama sesleri duydum. Özellikle 4-5 patlama çok güçlü sesle duyuldu. Bir buçuk saat sonra garnizon tarafa bir helikopter hareket etti. Söylentilere göre patlamalara ihmal ya da çok sıcak havalar neden oldu”.

Özbek istihbaratına yakınlığı ile bilinen 12news.uz sayfası 1 Ağustosta şehirdeki askeri birimler merkezinde güçlü patlamaların olduğunu tastık etti. Ancak bu hükümet kaynağı patlamaların askerlerin gerçeğe yakın tatbikatlarının sonucu olduğunu savundu.

Hükümetin bu resmi kaynağı 2 Ağustosta yaptığı açıklamada Savunma Bakanlığı, İçişleri Bakanlığı, Acil Durumlar Bakanlığı ve Milli İstihbarat Hizmetinin birlikte Cumartesi günü Andican kentinde terörle mücadele askeri tatbikatı yapıldığını bildirdi.

Tatbikat sırasında sözde teröristler askeri garnizonun bir kısmını işgal ettiler ve askerler ise modern silahları kullanarak saldırganları yok etti. Tatbikat devamında yakın çevredeki vatandaşları tahliye operasyonları da denemeden geçirildi.

Hükümet kaynağı haberinin önemli noktası “bu tatbikatın gerçeğe yakın koşullarda yapılması” idi. Daha önce Özbek yetkilileri bu tur açıklamalarda bulunmamıştı.

Andican ili güvenlik kaynakları yaşananları “Hükümet Fergana vadisini istikrarsızlık ocağı olarak görüyor ve dolayısıyla bunu önlemek için çalışıyor” şeklinde yorumladılar.

2015 yıl 15Mayısda da Özbek askerleri zırhlı araçların katılımıyla Fergana ilinde anı operasyonlar yapmış ve bu yerli halk arasında paniğe neden olmuştu.

Özbekistan’ın en dindar bölgesi sayılan Fergana vadisinin Andican şehrinde 2005 yılında 20 bine yakın kişi bir sivil protestoya katılmış, ancak Kerimov hükümeti bu ayaklanmayı kanlı şekilde bastırmıştı.

 

Андижондаги ҳарбий гарнизонда портлаш юз берди

Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда 1 августда бир неча портлаш, унинг ортидан эса ёнғин бўлгани хабар қилинмоқда. Мустақил манбалар иддаосича, горнизонда қурол-яроғ портлаган ва аскарлар эвакуация қилинган. Аммо, расмий манбалар ҳарбий қисмда машғулот ўтказилди, деб хабар қилмоқда.

“Ҳарбий қисмда қурол-яроғ заҳираси портлади”

Озодликка ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарларга кўра, 1 август куни Андижон шаҳрининг Боғишамол мавзеига яқин ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмда бир неча кучли портлаш овози эшитилган ва бунинг ортидан ёнғин бўлган.

5-20 сония оралиғида 7-8 маротаба портлаш овозлари эшитилган. Айниқса, 4-5-портлаш овозлари жуда кучли бўлган. Бир ярим соатдан сўнг гарнизон томонга вертолёт учиб ўтган. Тарқалган овозларга кўра, ҳарбий қисмда бепарволик ёки ўта иссиқ ҳаво ҳарорати боис, қурол-яроғ заҳираси портлаб кетган“, деб ёзди Озодлик манбаси.

Шаҳарлик оддий аҳоли вакилларининг ёзишича, 20 дан ортиқ аскар жароҳатлангани ва шаҳар шифохонасига ётқизилгани ҳақида ҳам овозалар урчиган.

“Ҳақиқатга яқинлаштирилган машғулот ўтказилди”

12news.uz нашри 1 август куни ҳарбий қисмда бир неча кучли портлаш бўлганига оид овозаларни тасдиқловчи хабар тарқатди.

2 август куни пайдо бўлган расмий хабарда айтилишича, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида шанба куни Андижон шаҳридаги 45605-сонли ҳарбий қисмда аксил-террор ҳарбий машғулоти ўтказилган.

Машғулот давомида, гўёки, террорчилар гуруҳи ҳарбий қисмнинг бир қисмини ишғол қилган ва ҳарбийлар замонавий қурол-яроғлар воситасида уни озод қилган. Шунингдек, портлаш ва ёнғин ўчоғига яқин ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилиш тактикаси ҳам синовдан ўтказилган.

Муҳими, расмий хабарда машғулотлар бу гал “ҳақиқатга яқин шароитларга мослаштирилган ҳолда ўтказилгани” алоҳида таъкидланди.

Муқаддам ҳарбий амалиётларга доир расмий хабарларда бундай таъкид кузатилмаган.

“Портлаш бўлди, одамлар сабабидан бехабар”

Озодлик норасмий манбаларнинг ҳарбий қисмда қурол-яроғ портлаганига оид, расмий нашрнинг эса ҳарбий машғулот ўтказилганига оид зиддиятли хабарларига аниқлик киритишга уринди.

2 август куни Озодлик боғланган андижонлик манбалар шанба куни ҳарбий қисмдан портлаш овозлари эшитилгани, бунинг кенг кўламли ҳарбий машғулот эканидан бехабарлиги, унга тайёргарлик ёки машғулот арафасида ҳарбий қисм теграсида бунга ишорат берувчи ҳаракатларни ҳам кузатмаганини айтмоқда.

Жумладан, Озодлик сўрови билан бу маълумотларга аниқлик киритишга уринган андижонлик бир манба бундай маълумот берди:

Боғишамолдан чиқаверишдаги Янги Ўш кечасида катта ҳарбий қисм бор эди. Ўша ерда озгина портлаш бўлиб, ўт кетибди. У ерда турма ҳам бор. Солдатларни кўчиришибди. Атрофида домлар бор экан, домларга ҳам ўт илашибди, дейишяпти. Лекин, солдатлар яралангани ё касалхонага олиб кетилгани ҳақида аниқ гап билмайди ҳеч ким. Ўзи аниқ маълумотнинг ўзи йўқ“, деди исми сир қолишини истаган андижонлик манба.

2 август куни куни шаҳарни кезиб чиққани, ҳарбий қисм теварагини ҳам кўздан кечирганини айтган андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов эса 1 август куни шаҳарда бундай амалиёт бўлганидан бехабарлиги, 2 август куни шаҳар “сув қуйгандай жим-жит” эканига гувоҳ бўлганини таъкидлади.

Андижон шаҳар ва вилоят шифохоналари қабулхоналаридан эса 1 ва 2 август кунлари жароҳатланган аскарлар келтирилмагани ҳақида маълумот олинди.

“Андижон эҳтимолий беқарорлик ўчоғи”

Озодлик Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар ва вилоят Мудофаа бошқармасига ҳам боғланди. Шаҳар ҳокимлигининг микрофонсиз гаплашган ходими “тез-тез машғулотлар ўказиб турилиши“, аммо 1 август куни бундай машғулот ўтказилганидан бехабарлигини билдирди.

Андижон шаҳар ва вилоят Мудофаа бошқармаси вакиллари ҳам шаҳарда ҳарбий машғулот ўтказилганидан бехабарлигини айтди. Бироқ, Андижон ҳуқуқ-тартибот идоралари яқин манба, 1 август куни шаҳарда ҳарбий машғулот ўтказилганига ишорат қилди ва бунинг сабабини: “Ҳукумат Фарғона водийсини эҳтимолий беқарорликлар ўчоғи, деб билади ва шунинг учун бунинг олдини олишга ҳаракат қилади“, деб изоҳлади.

Дарвоқе, шу йилнинг 15 майида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаҳам БТРлар воситасида ҳарбий амалиёт ўтказилган ва аҳоли ўртасида ваҳима тарқалган эди. Туман мутасаддилари эса буни Андижон воқеаларининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий машғулот, деб изоҳлаганлар.

“Нега халққа хабар бермайдилар?”

Андижондаги ҳарбий қисмда ҳам “ҳақиқатга яқин шароитга мослаштирилган ҳолда” ҳарбий машғулот ўтказилдими ёки, Озодлик манбалари ишонгани каби, бепарволик ёхуд ўта иссиқ об-ҳаво боис, қурол-яроғ портлаб кетдими, деган савол жавоби очиқ қолмоқда.

Озодлик суҳбатлашган андижонлик манбалар: “Агар ҳарбий қисмда бунчалик ваҳимали машғулот ўтказилган бўлса, нега унинг атрофидаги одамлар эҳтиёт чораси ўлароқ ёки ортиқча ваҳима кўтарилмаслиги учун огоҳлантирилмаган?” деган саволни ҳам тилга олдилар.

Айни пайтда, Озодлик бу борадаги қўшимча маълумотларни ўрганишга уринмоқда. Янгиликларни Озодликда кузатинг!

Ozodlik

 

Related posts

Yorum yazın