2. Turkiston Qurultoyi BBC Özbek hizmatida
25 Nisan 2016  //  By:   //  Doğu Türkistan, TÜRKİSTAN HABER  //  No Comment   //   624 Okunma

Сиёсий Исломнинг келажаги борми?

25.04.2016

17-18 апрел кунлари Истанбулда ўтган анжуманда 1916 йил Туркистон қўзғолонининг миллий эмас, балки исломий бўлганига эътибор қаратилган.

“Русларга қарши бу кураш саҳналарининг барчаси Исломий характерга эга эди. Рус подшосининг ҳарбий хизматга ва мардикорликка олиш қарорига қарши туркистонлик мусулмонлар ҳаётларини қурбон этиш билан бу қўзғолонга қўл урган эдилар”, – дейилади халқаро конференция сўнггида қабул қилинган баёнотда.

Халқаро Туркистон Ҳамкорлик Жамиятининг 2-Қурултойи доирасида ўтказилган йиғин марказий осиёлик мусулмон фаоллар ва зиёлилар вакилларининг ҳозирга қадар минтақа ташқарисида ташкил этган энг йирик анжумани бўлган.

Чор Русияси томонидан шафқатсизларча бостирилган 1916 йил қўзғолонидан 100 йил ўтиб, Исломнинг минтақадаги сиёсий жараёнларга таъсири қанчалик?

Марказий Осиёда сиёсий Исломнинг келажаги борми?

Паҳлавон Содиқ анжуман иштирокчиларидан, ҳозирда Швецияда яшаётган ўзбекистонлик исломшунос олим Муҳиддин Ширинов билан суҳбатлашган.

BBC Uzbek

http://www.bbc.com/uzbek/multimedia/2016/04/160421_cy_political_islam

Yorum Yapın