Ноқонуний депорт билан шуғулланган Туркия Миграция идорасига жазо берилди

Ноқонуний фаолияти суд тарафидан тасдиқланган Миграция идораси “жазоланган расмий идора” унвонига эга бўлди.

Сўнгги ойларда, Туркия миграция идораси баъзи депорт ишлари туфайли жиддий танқид қилинганди. Туркиядаги Туркистонлик муҳожирлар ҳамжамияти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари норозилик билдирган депорт ҳодисаларидан бири Тожикистон фуқароси Холназар Султонийнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши эди.  Адвокатлари воситасида ўзининг ҳуқуқий ҳимояланиши учун  мурожаат қилган Султоний маҳкама жараёни битмасдан туриб Измир вилояти миграция идораси томонидан Тожикистонга жўнатилган ва бу ҳол Туркистонликларнинг катта норозилигига сабаб бўлганди.

Султоний депорт қилинган кун Истанбул маъмурий суди ноҳақликнинг олдини олиш учун ижрони тўхтатиш ҳақида қарор беришига қарамай, миграция идораси уни эътиборга олмади ва Султонийни Тожикистонга қайтариб берди. Бир неча кун олдин Маъмурий суд Султонийнинг депорт қилинишини ноқонуний ҳаракат, дея баҳолади ва миграция идорасининг қарорини бекор қилди.

Идорий маҳкама қарорида ушбу жиҳатларга эътибор қаратилди:

“Истанбул полиция департаменти Терроризмга қарши кураш бўлими тарафидан ИШИД террор гуруҳига алоқали кишиларни қўлга олиш жараёнида қўлга олинган даъвочининг Миграция идорасига келтирилгани ва унинг бу идора тарафидан депорт қилингани маълум бўлди”.

Даъвочи ҳақидаги маълумот ва ҳужжатларнинг тадқиқотлари натижасида кўра, даъвогарнинг ИШИД террор гуруҳига ва уруш минтақаларига алоқадор эканлигини кўрсатадиган аниқ далиллар топилмагани, даъвогарнинг қисқа муддатли иқомат рухсати бўлгани, жиноятни кўрсатадиган омиллар бўлмагани, “Apfis” ve “Gbt” қайдлари  йўқ эканлиги, жамоат тартиби ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан “Г-87” умумий хавфсизлик таҳдид кодининг йўқлиги, бу билан даъвочининг жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдидкор эканлигини кўрсатадиган далиллар топилмагани учун унинг депорт қилинишининг қонунга тўғри келмаслиги аниқланди.

“Ушбу далиллар асосида даъво мавзусини бекор қилишга, 1510 лира адвокат тўловининг даъволи идорадан олиниб, даъвочига беришга 6458-сонли қонуннинг 53/3 моддасига кўра 07.07.2017 куни қатъий тарзда бир овоздан қарор қабул қилинди. 

Холназар Султонийнинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳам шундай қарорга борган Маҳкама, афсуски, Иммиграция идорасининг ноқонуний ҳаракатига тўсиқ бўла олмади. Натижада бир оила айрилиққа тушди. Оила бошлиғи Тожикистон томон таҳликали сафарга жўнатилди ва  унинг оиласининг бошқа аъзолари суд қарори билан бу ерда қолди. Шундай қилиб, ноқонуний фаолияти суд тарафидан тасдиқланган Миграция идораси “жазоланган расмий идора” унвонига эга бўлди.

 Эслатма: Суд қарорига қарамай, Холназар Султонийнинг хотини Дилноза Қобилова Истанбул Полицияси Терроризмга қарши кураш бўлими тарафидан қайта қўлга олиниб, Иммиграция идорасига келтирилди ва бу ерда 15 кун давомида ушлаб турилгандан кейин, яна озод қилинди.

Бу ҳодиса Туркиядаги давлат ташкилотларининг қонунларга амал қилишда катта муаммоларга дуч келаётганига бир далилдир.

Alakalı yazılar

Yorum yazın