Ҳимоя мақсадида ножанговар қуролга рухсат бериладими?
22 Temmuz 2017  //  By:   //  Uncategorized  //  No Comment   //   209 Okunma

Ўзбекистонда ўзини ҳимоя қилиш учун қурол олиб юришга рухсат берилиши мумкин. Қонун лойиҳаси ташаббускори Ички ишлар вазирлигидаги манба Би-би-сига ушбу қурол пневматик ва газли бўлишини тасдиқлади.

Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўзини ҳимоя қилиш учун жангавор бўлмаган қурол олиб юришга рухсат берилган.

Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси сайтида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқамаси томонидан тақдим қилинган.

Унда фуқаролар олиб юришига рухсат берилган қуроллар учга бўлинганини кўриш мумкин. Ов қилиш мақсадида, спорт ва ўзини ҳимоя қилиш учун.

Қонун лойиҳаси ташаббускори Ички ишлар вазирлигидаги манбанинг айтишича, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида фақат пневматик қурол олиб юришга рухсат бериш назарда тутилган.

Лойиҳада пневматик қуролга, масофадаги нишонни уришга мўлжалланган, сиқилган, суюлтирилган ёки газсимон модда томонидан олинувчи энергия ҳисобига йўналиш олувчи снаряд, дея таъриф берилган.

Ўзбекистонга қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларида ўзини ҳимоя қилиш учун пневматик, газли ва товушли қуролларга рухсат берилган.

Пневматик ва газли қурол жанговар қуролга нисбатан кучсизроқ бўлгани ва камроқ зарар етказгани ҳисобига жанговар бўлмаган қуроллар тоифасига киритилган.

Ислом Каримов Президент бўлган даврда Ўзбекистонда ҳар қандай қуроллиларга нисбатан ишончсизлик шаклланган эди. Ҳатто овчиларнинг қуролларини йиғиб олиш ҳолатлари бўлган.

o’zbek  bbc

22.07.2017

About the Author :

Yorum Yapın