Бу намоздир!
3 Mart 2015  //  By:   //  DERSLER, İSLAM, Uncategorized  //  No Comment   //   1150 Okunma

Аллоҳнинг пайғамбарларига қилган васияти (буйруғи)
(Ибн Қоййим Ал-Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг ҳикматларидан)

Исо алайҳиссалом ҳали бешикда ётган гўдак бўлган чоғларида Аллоҳ у кишига намоз ҳақида васият қилди. Бешикдаги боланинг сўзларига қулоқ тутинг:

ُ وَأَوْصَانِي بِالصَّلَاةِ

“Намозни (адо этмоқни) васият қилди (буюрди)”. (“Марям” сураси, 31-оят).

Бу намоздир!

***

Шуъайб алайҳиссалом ўз қавмини Аллоҳга ширк келтириш ва иқтисодий жиноятларни қилишдан (тарозидан уриш, одамларнинг ҳаққини ейиш) қайтарганларида улар

قَالُوا يَا شُعَيْبُ أَصَلَاتُكَ تَأْمُرُكَ أَنْ نَتْرُكَ مَا يَعْبُدُ آبَاؤُنَا أَوْ أَنْ نَفْعَلَ فِي أَمْوَالِنَا مَا نَشَاءُ

“Эй Шуайб, сенга бизнинг оталаримиз ибодат қиладиган нарсани тарк қилмоғимизни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни намозинг амр қилмоқдами?!” — дейишди. (“Ҳуд” сураси, 87-оят).

Халқни ислоҳ қилувчилар нимаси билан танилгани ва улар нимани кўпроқ қадрлашини билдингизми?!

Бу намоздир!

***

Иброҳим алайҳиссалом ўз оиласини (аёллари Ҳожар ва ўғиллари Исмоилни) экин-тикин битмаган, қуп-қуруқ саҳрода қолдирар эканлар нима деганларини эсланг:

رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا الصَّلَاةَ

“Роббимиз, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини — ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Роббимиз, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар деб (шундай қилдим). (“Иброҳим” сураси, 37-оят).

Бу намоздир!

***

Мусо алайҳиссалом инсон ақли ҳис қила олмайдиган буюк учрашув — Аллоҳ билан бевосита сўзлашишга келганларида иккита улуғ буйруқни олдилар:

إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي

“Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт”. (“Тоҳа” сураси, 14-оят).

Бу намоздир!

Бундан буюк ваҳий борми:

وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِيهِ أَنْ تَبَوَّآ لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا وَاجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

“Биз Мусога ва унинг биродарига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла қилиб, намозни тўкис адо этинглар ва мўминларга хушхабар бер», деб ваҳий юбордик”. (“Юнус” сураси, 87-оят).

Бу намоздир!

***

Сулаймон алайҳиссалом қуёш “парда ортига беркиниб (ботиб) кетгунича” чалғитиб қўйгани ва аср намози ўтиб кетгани учун учқур отларининг бўйни ва оёғини кесиб, Аллоҳ йўлида қурбонлик қилган эдилар:

إِذْ عُرِضَ عَلَيْهِ بِالْعَشِيِّ الصَّافِنَاتُ الْجِيَادُ * فَقَالَ إِنِّي أَحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ عَنْ ذِكْرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتْ بِالْحِجَابِ * رُدُّوهَا عَلَيَّ ۖ فَطَفِقَ مَسْحًا بِالسُّوقِ وَالْأَعْنَاقِ

“Эсланг, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди. У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто(қуёш) парда ила беркинибди-ку! Уларни менга қайтаринг!» деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади! (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади)”. (“Сод” сураси, 31-33-оятлар).

Аллоҳни гувоҳ қилиб айтинг-чи?! Намоз вақти ўтиб кетаётган бўлса ҳам мен ва сиз нима қиляпмиз?

Бу намоздир!

***

Қариб, кексайиб қолган Закариё алайҳиссаломга ўзидан кейин қолувчи фарзанд башорати қаерда берилди?

فَنَادَتْهُ الْمَلَائِكَةُ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي فِي الْمِحْرَابِ أَنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيَىٰ مُصَدِّقًا بِكَلِمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَسَيِّدًا وَحَصُورًا وَنَبِيًّا مِنَ الصَّالِحِينَ

“Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳлардан бўлган Набий, Яҳёнинг башоратини бермоқда», дедилар”. (“Оли Имрон” сураси, 39-оят).

Эътибор беринг: “… намоз ўқиб турганида…” дейиляпти.

Бу намоздир!

***

Кофирлар (Хандақ ғазотида) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аср намозини ўқишдан машғул қилиб қўйишганида уларни дуоибад қилган эдилар:

مَلأَ اللَّهُ قُبُورَهُمْ وَبُيُوتَهُمْ نَارًا , كَمَا شَغَلُونَا عَنْ الصَّلاةِ

“Улар бизни намоздан чалғитганидек Аллоҳ уларнинг қабрлари ва уйларини олов билан тўлдирсин…” Имом Бухорий ривояти, 6396.

Бу намоздир!

***

Қуръондаги бирон ибодат намоз каби бошқа ибодатлар билан бирга зикр қилинмаган. Фақат намозгина закот, сабр, қурбонлик ва бундан бошқа ибодатларнинг ёнида эслатиб ўтилган…

Бу намоздир!

Фарз намозларни тугатиб, салом бергандан кейинги ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмати тушадиган энг буюк вақтлардандир. Шундай экан, туриб кетишга шошилманг. Аллоҳдан мағфират сўранг, Унга тасбеҳ айтинг, хоҳлаган нарсангизни сўраб Роббингизга дуо қилинг. Зеро У эшитувчи ва жавоб берувчи Зотдир.

Пайғамбаримизга Аллоҳнинг саловати ва саломлари бўлсин.

Yorum Yapın